Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилишини тугатиш



Download 3,22 Mb.
bet101/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

112-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилишини тугатиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
чет эллик фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
чет эллик фуқаро билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси муддатидан олдин тугатилганда;
юридик шахс бўлган иш берувчи тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан янги юзага келган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда айни бир ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажариш ва (ёки) амалга ошириш учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда, унинг ўзгартирилиши, шунингдек қўшиб юборилиши мустасно;
иш берувчи жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
иш берувчи бўлган жисмоний шахс вафот этганда, унинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
аниқланган қоидабузарликлар меҳнат органларининг чет эллик фуқароларга берилган кўрсатмаларида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаганда;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар суд белгилаган муддатда чет эллик фуқаролар томонидан бартараф этилмаганда;
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаганда.
Иш берувчи билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганидан сўнг юқори малакали ва малакали мутахассислар ўттиз иш куни ичида янги иш берувчини топишга ҳақли. Ушбу даврда уларга аввал берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномалар, визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар йигирма иш куни олдин мурожаат қилади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish