Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномаларни бериш тартиби



Download 3,22 Mb.
bet100/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

111-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномаларни бериш тартиби
Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани олиш учун давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат қилади. Иш берувчи тасдиқномани электрон шаклда олиш учун ЯИДХП ёки онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади.
Аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар суммалари солиқ солиш объекти бўлмайди.
Шахсан келиб мурожаат қилинганда, давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган пайтдан эътиборан бир соат ичида аризани Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва тегишли ҳудудий меҳнат органига юборади.
ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик тарзда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва тегишли ҳудудий меҳнат органига юборилади.
Ариза келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ҳудудий меҳнат органи:
чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлигини иш берувчи томонидан кўрсатилган бўш (вакант) иш ўринлари учун маҳаллий ишчи кучи мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ўрганади;
ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани электрон шаклда юборади.
Ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги:
жалб этилаётган чет эллик фуқароларнинг сони ва мутахассисликлари (лавозимлари) иш берувчининг ишчи кучига бўлган ҳақиқий эҳтиёжига мувофиқлигини ўрганади;
давлат хизматлари марказларига (шахсан келиб мурожаат қилинганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани юборади, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш учун йиғим миқдорини кўрсатган ҳолда юборади.
Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш тўғрисидаги хабарнома келиб тушгандан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш учун куйидаги миқдорлардаги йиғим тўловини беш иш куни ичида амалга оширади:
юқори малакали мутахассислар, шунингдек Президент мактабларига ва олий ўқув юртларига ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ҳамда мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
малакали мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
ватандошлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
бошқа чет эллик фуқаролар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари воситасида амалга оширилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома расмийлаштирилган кунда уни Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат қилинганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали юборади. Давлат хизматлари маркази тасдиқнома келиб тушгандан кейин бир соат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома келиб тушгандан кейин бир соат ичида тасдиқномани унга ўз муҳрини қўйган ҳолда иш берувчига юборади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аризада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги;
тегишли ҳудудий меҳнат органининг чет эллик фуқароларни жалб этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосаси мавжудлиги;
жалб этилаётган чет эллик фуқаролар сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) иш берувчиларнинг ишчи кучига бўлган ҳақиқий эҳтиёжига мувофиқ эмаслиги;
жалб этилаётган чет эллик фуқаролар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномалар олмаган ҳолда меҳнат шартномаси бўйича ишга қабул қилинганлиги фактининг мавжудлиги.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома беришни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish