Системалилик принципи. Техник тараққиёт ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ортиши кишиларнинг меҳнати, меҳнат воситалари ҳамда меҳнат предметларини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан системали ёндошувни тақозо қилади. - Системалилик принципи. Техник тараққиёт ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ортиши кишиларнинг меҳнати, меҳнат воситалари ҳамда меҳнат предметларини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш жараёнига нисбатан системали ёндошувни тақозо қилади.
- Комплекслик ва оптимал чегараланиш принципи. Стандартларни ишлаб чиқишда стандартлаштиришнинг якуний объектига таъсир этувчи барча асосий элементларни эътиборга олиш керак. Стандартлаштириш ишларини меҳнат сарфини қисқартириш учун асосий объектга унчалик таъсир кўрсатмайдиган омиллар эътиборга олинмайди.
Стандартларни оптималлаштириш ва прогрессивлик принципи. Стандартлар томонидан ўрнатилган кўрсаткичлар, меъёрлар, тавсифлар ва шартлар фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг жаҳон даражасига жавоб бериши керак. Улар стандартлаштирилаётган объектларнинг ривожланиш йўналишларини эътиборга олишлари шарт. Фақатгина маҳсулотнинг янги сифат самарадорлигини эмас, балки энг кам сарф харажатлар билан юқори самарадорликка эришишни таъминлашга ҳам асосланган бўлиши керак. - Стандартларни оптималлаштириш ва прогрессивлик принципи. Стандартлар томонидан ўрнатилган кўрсаткичлар, меъёрлар, тавсифлар ва шартлар фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг жаҳон даражасига жавоб бериши керак. Улар стандартлаштирилаётган объектларнинг ривожланиш йўналишларини эътиборга олишлари шарт. Фақатгина маҳсулотнинг янги сифат самарадорлигини эмас, балки энг кам сарф харажатлар билан юқори самарадорликка эришишни таъминлашга ҳам асосланган бўлиши керак.
Стандартлаштирилаётган маҳсулотнинг боғлиқлигини таъминлаш принципи. Маҳсулотлар эксплуатация қилиш кўрсаткичлари бўйича бир-бирининг ўрнини босишни таъминлашга имкон берувчи бу принцип комплекс стандартлаштиришда, шунингдек маҳсулотларни стандартлаштиришда, техник шартларни ишлаб чиқишда асосий ўрин тутади. - Стандартлаштирилаётган маҳсулотнинг боғлиқлигини таъминлаш принципи. Маҳсулотлар эксплуатация қилиш кўрсаткичлари бўйича бир-бирининг ўрнини босишни таъминлашга имкон берувчи бу принцип комплекс стандартлаштиришда, шунингдек маҳсулотларни стандартлаштиришда, техник шартларни ишлаб чиқишда асосий ўрин тутади.
- Стандартларнинг ўзаро боғлиқлик принципи. Умумтехникавий ва тармоқлараро стандартларнинг кўп сонли, турли-туманлиги улар ўртасида ўзаро боғлиқлик ўрнатишни тақозо этади. Комплекс стандартлаштириш усули ушбу принципнинг муҳимлиги ва самарадорлигининг яққол мисолидир. Шунингдек, стандартлаштириш соҳасидаги қўлланиладиган тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳам муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |