Фанидан маърузалар матни



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/162
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#168283
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   162
Bog'liq
makroiqtisodiyot

Асосий адабиётлар 


1.Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб.
и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 191-218 с.с. 
2 Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. «Макроиктисодиёт» 
Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 135-144 
б.б. 
3. Ивашковкий С.Н. Макроэкономика: Учебник.-2-е изд., доп.- М.: Дело, 2002, 
206-221 с.с. 
4.Макроэкономика. Теория и Российская практика/ Под редакцией  
Грязновой А.Г. и Думной Н.Н. М., КНОРУС, 2005., 101-106 с. с. 
14-Мавзу. Иқтисодий ўсишнинг умумий тавсифи ва неокейцнсча моделлари 
Режа 
14.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши.
14.2. Иқтисодий ўсишга омиллари ва типлари 
14.3. Иқтисодий ўсишнинг Е.Домар модели 
14.4. Иқтисодий ўсишнинг Р.Харрод модели 
 
14.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши.
Иқтисодий ўсиш тўлиқ бандлилик шароитига мос келувчи потенциал ишлаб 
чиқа-риш даражасини узоқ муддатли кўпайиши тенденциясини англатади. 
Иқтисодий ўсиш жами таклифнинг ўсишини ёки бошқача айтганимизда, 
ҳақиқий ва потенциал ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради
. Иқтисодий ўсиш 
муаммосини ўрганиш натижасида реал ишлаб чиқариш тизими дуч келувчи - 
чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммосига ечим топилади.
Демак, иқтисодий ўсиш омиллари ва улар самарадорлигини ўрганиш 
ҳамда таҳлил қилиш жамият олдидаги энг долзарб муаммолардан биридир. 
Иқтисодий ўсиш нафақат мамлакат реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, 
жон бошига тўғри келадиган реал даромадларнинг ўсишини ҳам англатади. Шу 
сабабли ҳам иқтисодий ўсиш икки хил усул билан ўлчанади. 
Биринчи усулда иқтисодий ўсиш реал ЯИМ ни ўтган даврга нисбатан 
ўзгариши сифатида аниқланади ва мамлакатнинг умумиқтисодий имкониятлари 
динамкасини аниқлаш учун ишлатилади.


Бунда жорий йилдаги реал ЯИМ (Y t) ҳажмининг базис йилдагига
( Yt-1 ) (асосан олдинги йилга) нисбатан фоиз кўринишидаги ўсиши
аниқланади: 
Иккинчи усулда иқтисодий ўсиш аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯИМ 
нинг ўтган даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади. 
Иқтисодий ўсиш назарияси ва моделларида ЯИМ ўрнига СИМ, ЯМД, СМД 
кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилиши мумкин. Иқтисодий назарияда иқтисодий 
ўсиш даромадларни қандай нисбатларда истеъмол ва инвестицияларга бўлинишига 
боғлиқ деб қаралади. 
Истеъмол ҳажми динамикаси иқтисодиётнинг провард мақсадини ва яшаш 
даражаси ошишини билдирса, инвестициялар ҳажмининг ўзгариши ресурс 
имкониятларининг ўсиши ва техник янгиликларнинг моддийлашишини англатади. 
Истеъмол ва инвестиция ўртасида етарлича муқобиллик мавжуд, чунки, жорий 
истеъмол миқдорининг ошиши инвестицияларнинг даромаддаги улушини 
пасайтириш иқтисодий ўсиш имкониятларини қисқартиради. 
Иқтисодий ўсиш реал катталикларда, қиёсий баҳоларда ўлчанади..
Ҳар бир мамлакат иқтисодий ўсишга интилади, чунки иқтисодий ўсиш, 
биринчидан, миллий маҳсулот ҳажми ва даромаднинг кўпайишига, иккинчидан, 
ресурслардан самарали фойдаланишга, учинчидан, янги-янги эҳтиёжлар ва 
имкониятларнинг пайдо бўлишига, тўртинчидан, халқаро бозорларда мамлакат 
обрўсининг ошишига олиб келади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish