4 МАВЗУ
Ранг хакидаги фан. Ранг ва инсон.
Режа:
4.1. Ранг хакидаги фан. Рангларни танлаш психологияси.
4.2. Рангларнинг таббий жадвал. Ранг ва инсон.
4.1. Ранг хакидаги фан. Рангларни танлаш психологияси.
КЎРИШ
Инсоннинг кўзи сезади:
равшанликни
рангни
шаклини
ҳаракатини
масофани
Ёруғлик на фақат кўзимизнинг ишини енгиллаштиради, у кўзимизни кўриш қобилиятига эга қилади. Кўриладиган тимсолларни идрок қилиш ва билиш учун бизга маълум бир минимум ёруғлик керак бўлади. Кўриб идрок қилиш - ҳар бир кишига ҳос жараёни бўлиб, танамиздаги физиологик ўзгаришлар туғдирадиган сезгиларга асосланган. Бу ўзгаришлар миямизнинг юқорида саналган бешта омилнинг ўзаро таъсирини қандай баҳолашга мос ҳолда юз беради.
ЁРУҒЛИК
Ёруғлик – бу нурланишнинг бир туридир. Ёруғлик манбадан тўлқин қўринишда ҳамма йўналишлар бўйича бир хил тарқалади. Тўлқинлар уларнинг тарқалиш тезлигини аниқлайдиган параметрлар – тўлқин узунлиги ва частотаси билан фарқланади. Кўринадиган ёруғликнинг тўлқин узунлиги тахминан 380 нм дан (бинафша ранг) 780 нм гача (қизил ранг) бўлган оралиқда жойлашган. Бир нанометр миллиметрнинг миллиондан бир улушига тенг. 380 нм дан кичик ва 780 нм дан катта тўлқин узунликдаги тўлқинларга инсон кўзи сезгир эмас. Бироқ кўринмайдиган нурланишни кўринадиган ёруғликка айлантирадиган технологиялар мавжуд.
КЎЗГА КЎРИНАДИГАН СПЕТР
Ҳар хил тўлқин узунликдаги ёруғлик кўз билан ҳар хил рангда қабул қилади. Оқ ёруғликнинг таркибини спектр кўринишда кўриш мумкин. Спектрдаги энг интенсив ранглар қуйидагилар:
Бинафша (violet) …… 440 нм
Кўк (blue) ……… 480 нм
Яшил (green) ……. 520 нм
Сариқ (yellow) …….. 579 нм
Қизил (red) ……… 650 нм
Спектрда қуйидаги элементар рангларни фарқлаш мумкин: бинафша (violet) – ҳаво ранг (cyan) – яшил (green) - сариқ (yellow) – тўқ сариқ (orange).
Физиологик мулоҳазаларга кўра бу қаторга олтинчи элементар ранг – тўқ қизил (magenta) рангни ҳам қўшиш мумкин.
Камалакдаги рангларнинг жойлашиши спектрдаги рангларнинг жойлашиши билан бир хил. Қуёш ёруғлиги ҳаводаги муаллақ ҳолдаги сув томчилари тўпламида синади, нурланиш энергияси эса тўлқин узунлигига мос ҳолда сочилади. Иккиланган нур синишида Қуёш қаршисида иккита камалак ҳосил бўлади: равшан ва кучсиз рангли.
Агар оқ ёруғлик шиша призмада синса, унда нурлар ўқдан оғади ва ҳар хил йўналишда сочилади (26- расм). Кичик тўлқин узунликка эга бўлган бинафша нурлар кучлироқ оғади, тўлқин узунлиги катта бўлган қизил нурлар кучсизроқ оғади.
Призмада ёруғликнинг рефракцияси
Ёруғлик тўлқинлари - кўринадиган ёруғликнинг ранг спектри
РАНГ
Рангни аниқлаш бу асосан табиий қўзғатувчилар ташаббускор бўлган физиологик жараённинг нажижасидир. Инсон кўзининг тўр пардасида ҳар хил диапозонли тўлқинларга сезгир бўлган уч турдаги фоторецепторлар бор. Бу рецепторлар нур сезувчи ҳужайралар дейилади. Бу ҳужайраларнинг ёнида бошқа рецепторлар – равшанликни идрок қилишга жавобгар бўлган таёқчалар жойлашган.
Фоторецепторлардан сигналлар нерв толалари орқали мияга узатилади ва бу ерда мос сенсор реакцияни қўзғайди. Ҳар хил турдаги нур сезувчи ҳужайраларнинг сезгирлик майдонлари бир-бирини қоплайди (28-расм) ва шу сабабли ҳужайралар фақат кўринадиган ёруғлик диапазони қисмларида таъсирланадидар. Бу қисмларни асосий ранглар деб атаймиз.
Бинафша-кўк ………………………448 нм
(violetblue)
Яшил ……………………………….518 нм
(green)
Тўқ сариқ-қизил …………………...617 нм
(orange-red)
Уч турдаги ҳужайралар учун сезгирлик (рангларга жавоб) эгри чизиқлари
Do'stlaringiz bilan baham: |