Эминов Ашраф Мамурович
техника фанлари доктори, профессор,
Юсуфбеков Нодирбек Рустамбекович
техника фанлари доктори, профессор,
ЎзР ФА академиги,
Хасанов Абдурашид Солиевич
техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот:
|
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимеси институти
|
Диссертация ҳимояси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Фан ва тарққиёт» ДУК ҳузуридаги DSC.03/30.12.2019.К/Т.03.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил «___» _________ соат ____ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100174, Тошкент, Мирзо Ғолиб кўчаси, 7а уй. Тел.: (99871)246-39-28, факс: (99871)227-12-73, 246-02-24, E-mail: www.gupft.uz «Фан ва тараққиёт» ДУК биноси, 2-қават, анжуманлар зали).
Диссертация билан «Фан ва тараққиёт» ДУКнинг Ахборот ресурс марказида танишиш мумкин (№___рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100174, Тошкент, Мирзо Ғолиб кўчаси, 7а уй. Тел.: (99871)246-39-28, факс: (99871)227-12-73)
Диссертация автореферати 2021 йил «____»_________куни тарқатилди.
(2021 йил «_____»_________ даги _____ рақамли реестр баённомаси)
С.С. Негматов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, т.ф.д., профессор,
ЎзР ФА академиги
М.Э. Икрамова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш илмий котиби, к.ф.н., к.и.х.
Н.Х. Талипов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, т.ф.д., к.и.х.
Кириш (Фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ҳозирги кунда атроф муҳит ифлосланиши XXI асрнинг долзарб муаммоси ҳисобланади ва чиқиндилар жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилувчи сабаблиги аниқланди. Кўмир ёнилғисида ишловчи энергия объектлари, ИЭСлар, учун экологик жиҳат ушбу қаттиқ ёнилғидан фойдаланиш бўйича жиддий муаммо ҳисобланади. Ушбу объектлар фаолияти натижасида ёнилғи ёнишидан улкан майдонларни эгалловчи катта ҳажмдаги чиқиндилар – композицион кул чиқиндилари (ККЧ) – ҳосил бўлади.
Бугунги кунда чет мамлакатларда, ҳусусан Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларида 2010 йили ишлаб чиқарилган кул чиқиндиларининг 90% қайта ишланган. Европада чиқиндилардан бир қатор уникал ҳусусиятли ва турли саноат соҳаларида қўлланилиши мумкин бўлган эконминерал махсулотларни олиш имконини берувчи кул чиқиндиларини бойитишнинг ишлаб чиқилган уникал технологияси қўлланилмоқда. Шунингдек, кўмир кул чангида углерод миқдорини камайтириш имконини берувчи ва натижада кам углерод миқдорли кул шаклланишини таъминловчи электростатик сепарация технологияси яратилган. Россияда ҳар йили 25 млн. тонна дан кўпроқ ёнилғи ёниши чиқиндилари шаклланади ва улкан майдонларни эгаллайди.
Республикамизда бу муаммо ўткирроқ, чунки қўнғир кўмирда ишловчи иккита Ангрен ва Янги-Ангрен ИЭСда 12 млн. тонна дан кўпроқ композицион кул чиқинди йиғилган ва улар 120 га лик майдонда Ангрен шаҳри ва дарёси яқинида жойлашган. ИЭС техноген чиқиндиларини қайта ишлашнинг асосий муаммоси – бу уларни чиқиндисиз қайта ишлаш имконини берувчи истиқболли технологиялар мавжуд эмаслиги. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасида шаҳар ташкил этувчи йирик корхоналар жойлашган ҳудуд экологик шароитини яхшилашга вар удали ҳамда техноген чиқиндиларни комплекс қайта ишлашни таъминловчи табиий ресурслардан фойдаланишга йўналтирилган қатор ҳукумат фармон ва қарорлари қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ПФ-4947-сонли1 Фармонида қўйилган вазифларни бажаришда ва мазкур соҳада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги «Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021-йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4401-сонли2 ва 2019 йил 4 октябрдаги « 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» ПҚ-4477-сонли Қарорларига мувофиқ равишда млрд. тонналарда ҳисобланувчи техноген ишлаб чиқариш чиқиндиларини жалб қилувчи илмий технологияларни ишлаб чиқишга йўналтирилган.
Шу сабабли барча қимматбаҳо компонентлардан тўлиқ фойдаланишга йўналтирилган ККЧни чуқур комплекс қайта ишлашнинг самарали усулини ишлаб чиқиш нафақат корхона иқтисоди нуқтаи назаридан, балки энергетик соҳа корхонаси жойлашган ҳудуднинг экологик кескинликни камайтириш нуқтаи назаридан долзарб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |