РАИС: Етакчи ташкилот тақризида ва авторефератга келган тақризда кўрсатиб ўтилган камчиликларга жавоб бериш учун сўз Аликабулов Шухрат Абдумаликовичга. Марҳамат!
ТАДҚИҚОТЧИ (Аликабулов Шухрат Абдумаликовичнинг):
ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТНИНГ КЎРСАТГАН КАМЧИЛИКЛАРИГА ЖАВОБИМ:
Биринчи камчилик юзасидан: Юмшаш ҳарорати, игна ботиш чуқурлиги, ингредиентларнинг чўзилувчанлик ҳолатлари ўрганилган бўлиб, бунда пенетрация усулида, чўзилувчанлик дуктиллик кўрсаткичлари ёрдамида ўрганилган.
Иккинчи камчилик юзасидан: Диссертация ишимдаги қисқартма сўзлари ва атамалар кўп такрорлангани учун диссертация ишимнинг охирида битта саҳифада шартли белгилар ва атамалар келтирилган.
Диссертация ишида келтирилган граматик хатолар тўлиқ бартараф этилди. Ушбу камчиликларим расмий оппнентларим билан биргаликда аниқланиб, тўғирланди.
Қолган камчиликларга розиман. Келгуси ишларимда албатта хисобга оламан.
АВТОРЕФЕРАТГА КЕЛГАН ТАҚРИЗЛАРГА ЖАВОБИМ:
1. Бухоро мухандислик-технология институти “Нефтни қайта ишлаш технологияси” кафедраси профессор в.б., т.ф.д. Р.Р. Хайитовнинг кўрсатган камчилигига розиман, келгуси ишларимда албатта инобатга оламан.
2. Наманган давлат университети “Органик кимё” кафедраси доценти техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.А.Абдуназаровнинг кўрсатган кимчиликларига розиман. Бу иш хали давом эттирилади. Шунда албатта хисобга оламиз.
РАИС: Сўз расмий оппонент т.ф.д., катта илмий ходим Собиров Боходир Бойпулатовичга. Марҳамат!
Б.Б. Собиров онлайн тарзида сўзга чиқди ва тақризни ўқиб эшиттирди (тақриз илова қилинди)
РАИС: Расмий оппонент Боходир Бойпулатовичнинг кўрсатган камчиликларига жавоб бериш учун сўз тадқиқотчи Аликабулов Шухрат Абдумаликовичга. Марҳамат!
ТАДҚИҚОТЧИ (Ш.А.Аликабулов): Авваламбор расмий оппонентим Боходир Бойпулатович! Диссертация ишимни кўриб чиқиб, ўз фикрингизни билдарганингиз учун Сизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Биринчи камчилик учун қуйидагича жавоб бераман. Диссертация тақдимотимнинг 10 слайдида келтирилган. Ушбу слайдда махсус қурилмадан фойдаланиш жараёни бизга битум таркибининг мустаҳкамлик чегараларини аниқлашда ёрдам беради. Бу орқали таклиф этаётган маҳсулотмизнинг эксплуатацион ҳолати ўрганилади.
Иккинчи камчилик юзасидан, қурилиш битумларининг ташқи таъсир асосида эскириши кўзда тутилади. Бунда битум атмосферага чидамли бўлиши керак. Чунки том ёпиш материаллари иссиқлик ва қуёш радиацияси таъсирида битум таркибидаги углеводород компонентлари кислород билан реакцияга киради ва эскира бошлайди.
Учинчи камчиликка қуйидагича жавоб бераман: композиция таркибида компонетларнинг кимёвий такриби Инфра кизил спектри ёрдамида ўрганилган. Бу 25-слайдда график келтирилган. Бу “SHEMUDZE” аппаратида ўрганилган. Кимёвий гуруҳ таркибига кўра, битум ўз таркибида парафин нафтен, ароматик углеводородлар, смола ва асфальтенлар мавжуд бўлиб қўшимча 2950-2980 см-1 да чизиқларнинг ютилиш ҳосил бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |