1. т.ф.д., к.и.х. Собиров Баходир Бойпулатович- илмий кенгаш аъзоси;
2. к.ф.д., проф. Акбаров Хамдам Икрамович – Ўзбекистон миллий университети “Физикавий кимё” кафедраси мудири;
Етакчи ташкилот сифатида Фарғона политехника институти тавсия этилади.
ИЛМИЙ КОТИБ: Рухсатингиз билан етакчи ташкилот, яъни Фарғона политехника институтининг тақризини ўқиб эшиттирсам.
(ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ ТАҚРИЗИ ТЎЛИҚ ЎҚИБ ЭШИТТИРИЛДИ)
Тадқиқотчи Аликабулов Шухрат Абдумаликовичнинг диссертация иши бўйича авторефератга 8 та тақриз келган.
ЗАЛДАН: Фақат камичиликлар ўқилсин деган овозлар.
ИЛМИЙ КОТИБ: Агар қаршилик бўлмаса фақат камчилик ва хулосани ўқиб эшиттирсам.
Ўзбекистон республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти профессори: т.ф.н. проф. Зокиров Бахтиёр Сабирджановичнинг авторефератга берган тақризи ижобий бўлиб, камчиликлар кўрсатилмаган.
Бухоро мухандислик-технология институти “Нефтни қайта ишлаш технологияси” кафедраси профессор в.б., т.ф.д. Р.Р. Хайитовнинг авторефератга берган тақризи ижобий бўлиб, қуйидаги камчиликлар кўрсатилган.
Диссертатциянинг 1- бобида, яьни адабиётлар шархи қисмида алтернатив композитцион қурилиш битумини олиш бўйича дунё ва махаллий олимлар томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари тўғрисидаги маьлумотлар кам ёритилган.
Диссертатциянинг 2- бобида,битумларнинг физик кўрсаткичларини аниқлаш натижалари келтирилган. Агар бу маьлумотларни адабиётлар ёки махсулот сифат паспортидан фойдаланиб аниқлаш имкони бўлса, нега экспириментлар ўтказилиб аниқланмаган.?
Диссертатция ишида айрим жадваллар, расмларни ОАК талаблари бўйича расмийлаштиришда хатоликлар мавжуд.
Юқорида келтирилган камчиликлар диссертатциянинг илмий янгилигига, илмий ва амалий ахамиятига ва умумий мазмунига таьсир қилмайди.
Жиззах политехника институтининг “Танспорт логистикаси” кафедраси мудири т.ф.ф.д. С.В.Джиянбоевнинг авторефератга берган тақризи ижобий бўлиб, камчиликлар кўрсатилмаган:
Наманган давлат университети “Органик кимё” кафедраси доценти техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)А.А.Абдуназаровнинг авторефератга берган тақризи ижобий бўлиб, қуйидаги камчиликлар кўрсатилган:
Композицион қурилиш битумининг реологик хоссалари ва синергетик жиҳатлари диссертациянинг тахлилида жуда кам берилган. Ушбу хоссани кимёвий формулалар билан бекрилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Композиция таркибидаги мураккаб бирикмали углеводородларнинг ИҚ спектр тахлилининг кимёвий гуруҳларини ўрганиш тадқоқо ишининг моҳиятини янада оширар эди.
Юқорида келтирилган камчиликлар принципиал аҳамиятга эга эмас.
Жиззах политехника институти, кимё кафедраси мудири, доцент Ш.М. Хакбердиевнинг авторефератга берган тақризи ижобий бўлиб, камчиликлар кўрсатилмаган.
Отзыв почетного доктора Сургутского госудорственного университета Бюджетного учреждения высшего образования Хатны-Мансийского автономного округа-Югры доктора химических наук, профессора Э.Х.Ботирова положительный, без замечаний
Бухоро мухандислик-технология институти доценти, к.ф.д. М.Ж. Махмудовнинг авторефератга берган тақризи ижобий бўлиб, камчиликлар кўрсатилмаган.
Жиззах политехника институти “Кимёвий технология” факултети декани: т.ф.д. проф. Н.С. Тангяриковнинг авторефератга берган тақризи ижобий бўлиб, камчиликлар кўрсатилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |