Фан: Узбек тилини сохада кулланилиши Мавзу: Тил ва термонологиялар



Download 1,25 Mb.
bet2/2
Sana18.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#499726
1   2
Bog'liq
2 5271587655895750332

1) лексиканутг бир соҳаси; муайян фан, техника, ишлаб чиқариш. тармоғининг, санъат, ижтимоий фаолият соҳасининг тегишли тушунчалар тизими билан боғлиқ терминлари мажмуи;
2) тилшуносликнинг терминларни ўрганувчи соҳаси. Терминология тор маънода маълум бир соҳага оид махсус лексика. Мас., физика Т. си, ижтимоийсиёсий Терминология, машинасозлик Терминологияси каби. Терминология умумхалқ тилининг лексикаси негизида вужудга келади, бойийди. Уз навбатида у, умумхалқ тилининг бойиши учун хизмат қилади. Терминологик лексика умумхалқ тили лексикасининг ажралмас қисми сифатида у билан бирга ривожланади, жамият ва тил тараққиётидаги барча жараёнларни бошдан кечиради. Маълум бир соҳа ёки фан юқори даражада тараққий этгандагина ўша тилда махсус Терминология вужудга келади.
Терминологиянинг ривожланиши, бойиш йўллари ҳар хил: бошқа тиллардан сўз олиш, янги сўз ясаш, айрим фамматик категорияларнинг лексикалашуви, сўз бирикмасининг семантик бир бутун ҳолга келиб қолиши ва б. Бугунги кунда ўзбек Терминология сининг бойиши, асосан, бошқа тиллардан сўз олиш ва ички сўз ясаш ҳисобига рўй бермоқда. У ёки бу соҳа терминологик тизимининг баркарорлигини белгиловчи асосий омил унинг тартибга солинганлиги ва мунтазамлигидир. Терминологиянинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Мас., умумадабий тилда синонимия, омонимия ва куп маънолилик тилнинг бойлиги бўлса, Терминологияда булар салбий ҳодиса ҳисобланади. Мас., биргина тушунчани ифодалаш учун ўзбек тилида яримўтказгич — чалаўтказгич — нимўтказгич терминлари қўлланмоқда. Бу, ўз навбатида, ўқишўқитиш ва ахборот алмашиш жараёнини қийинлаштиради. Шу сабабли ҳам Терминологияси маълум даражада барқарорлашган барча тилларда терминлар доимий тартибга солиб турилади. Тартибга солиш маълум терминологик меъёрлар асосида амалга оширилади. Терминология ривожида фан соҳаларига оид махсус луғатларни нашр қилиб туриш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбек тили Т. си маълум тараққиёт йўлини босиб ўтган. Ўзбек тили Терминологияси соҳасидаги ишларни ўтган асрнинг 50-й. ларида Ўзбекистон ССР Олий Совета Президиуми ҳузуридаги Тил ва Терминология комитета бошкарган (1931—37 йларда фаолият кўрсатган), кейинчалик Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт инти кршидаги Терминология бўлими (1964 й. дан) олиб борди. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика атамашунослик қўмитаси 1988 й. дан 2004 й. гача ўзбек тили Терминология сини тартибга солиш ва такомиллаштириш билан шуғулланиб келди (2004 й. янв. дан мазкур кўмита фаолияти тўхтатилди).
Бугунги кунда дунёда 6809 та тил мавжуд бўлиб, уларнинг тенг ярми саккизта давлат – Мексика, Индонезия, Камерун, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Россия хиссасига тўғри келади. Энг кўп тилли мамлакат сифатида Ҳиндистон тан олинади. Бу мамлакатда ахоли 845 тил ва лахжада сўзлашади. Иккинчи ўринда эса 600та тил ва шевада сўзлашувчи Папуа — Янги Гвинея туради. Сайёрамизда энг кўп аҳоли сўзлашадиган тил сифатида хитой, инглиз ва испан тиллари тан олинган. Биринчи ўнликка ҳинди, бенгал, араб, португал, немец, рус ва япон тиллари ҳам киритилган. Жахон тилларининг атиги 4 фоизи Европа қитьасига тўғри келса-да, энг кўп сўзлашувчи тилларнинг тенг ярми “кўҳна қитьа”да экани маълум бўлди. 341 миллион киши инглиз тилини она тили сифатида тан олади, бироқ яна 350 миллион киши бу тилни иккинчи она тили сифатида кўришини маълум қилган.
Қачонки болалар ўз она тилларида ўқишни тўҳтатар экан, ўша тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади. Тилларни сақлаб қолиш бу ўша халқнинг маданияти, урф-одати, расм-русумларининг сақланиб қолинишини англатади. Чунки, халқ тақдири тил тақдири билан бевосита боғлиқ. Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак.
Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish