Фан: Манзарали дендрология Ўқитувчи: қ.х.фал.ф.д. доцент Ф. М. Чоршанбиев Тошкент-2021 3-Мавзу: Жийда, Чаканда, Шефердия, Айлант ва Кельрейтерия туркумлари Режа: - Жийда ва чаканда туркумлари-нинг систематикаси ва тарқалиши.
- Шефердия ва айлант туркум-ларига тавсиф.
- Кельрейтерия туркумига тавсиф.
жийдадошлар (elaeagnaceae) оиласи - жийдадошлар (elaeagnaceae) оиласи
- Бу оиланинг вакиллари дарахт ёки бута ўсимликларидир. Оила таркибидаги туркумлардан жийда ва чаканда жуда кенг тарқалган бўлиб, халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга.
- Оила таркибиди 3 та туркум жийда, чаканда ва шефердия туркумлари киритилган. Ҳашаротлар ёки шамол воситасида чангланади. Булар қурғоқчиликка ва тупроқнинг шўртоблигига чидамли бўлиб, ўрмонзорларни мелиорация қилишда аҳамиятга эга.
ЖИЙДА (ELAEAGNUS) ТУРКУМИ - ЖИЙДА (ELAEAGNUS) ТУРКУМИ
- Жийда (Elaeagnus) туркумини илмий ўрганиш 1700 йилдан бошланган.
- Туркумга киритилган 40га яқин турлар Европа, Осиё ва Шимолий Америка флорасига тегишлидир. Марказий Осиёда 3 та жийда тури тарқалган бўлиб, асосан ноқулай ерларда – шўрланган, мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерларда ўсади. Лекин жийда турлари типик тўқай ўсимлиги ҳисобланиб, тўқай ўсимликлари қопламида эдификатор сифатида қатнашади.
Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.) Ушбу жийда ареали Помир-Олой, Кавказ Марказий Осиё тоғлари ҳудудларини қамраб олган, 500 м дан баланд тоғ ёнбағирларида кўплаб ўсади. 8-10 м баландликкача ривожланувчи дарахт, дарахт танаси тўқ жигарранг, барглари ланцетсимон шаклда оқ ғубор билан қопланган. Шарқ жийдасининг йирик мевали шакллари халқ селекцияси маҳсули бўлиб,”нон жийда” номи билан аталган. Нон жийда Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида аҳоли томонидан кўплаб ўстирилади, айниқса унинг шўрланган ва сизот сувлари тупроқ юзасига яқин жойларда ўсувчи экотиплари ўрмон мелиорацияси учун катта аҳамиятга эгадир - Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.) Ушбу жийда ареали Помир-Олой, Кавказ Марказий Осиё тоғлари ҳудудларини қамраб олган, 500 м дан баланд тоғ ёнбағирларида кўплаб ўсади. 8-10 м баландликкача ривожланувчи дарахт, дарахт танаси тўқ жигарранг, барглари ланцетсимон шаклда оқ ғубор билан қопланган. Шарқ жийдасининг йирик мевали шакллари халқ селекцияси маҳсули бўлиб,”нон жийда” номи билан аталган. Нон жийда Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида аҳоли томонидан кўплаб ўстирилади, айниқса унинг шўрланган ва сизот сувлари тупроқ юзасига яқин жойларда ўсувчи экотиплари ўрмон мелиорацияси учун катта аҳамиятга эгадир
- Узоқ ўтмишда жийда меваси маҳаллий аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланган, меваси қуритилган ҳолда қиш-баҳор мавсумида истеьмол қилинган. Шу сабабли нон жийда доимо селекция предмети сифатида ўрганилган, йирик мевали ва серҳосил шакллари яратилган.
- Жийда мевалари серхосиятлиги билан машҳурдир, меваси таркибида 40-67,8% қандлар, 11% оқсил, 0,44-2,46% органик кислоталар, 100 мг % гача С, В, Е витаминлари мавжуд. Жийда кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилади, унинг кумушсимон барглари ва хушбўй гуллари, сариқ мевалари манзарали хусусиятлар ҳисобланади. Май ойи бошларида гуллайди, сентябр- октябр ойларида меваси пишиб етилади. Нон жийда дарахтининг ёғочи мустахкам, қурилиш соҳасида ҳам ишлатса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |