Маркетинг салохияти
|
The marketing potential
|
Маркетинговый потенциал
|
1) корхона салохиятининг ажралмас қисми; 2) товар, нарх коммуникация ва савдо сиёсати, талабни ўрганиш сохасида самарали маркетинг тадбирларини режалаштириш ва утказиш ҳисобига маркетинг тизимининг корхоннанинг доимий рақобатбардошлиги, товар ва хизматларнинг бозордаги иқтисодий ва ижтимоий конъюнктурасини таъминлаш кобилиятлари мажмуи.
|
Маркетинг тадқиқоти дизайни
|
Design of marketing research
|
Дизайн маркетингового исследования
|
1) маркетинг тадқиқоти жараёни ва моделини лойихалаштириш ва тузиш; тадқиқотни утказиш, маркетинг ахборотларини излаб топиш учун рационал режаларни ишлаб чиқиш. Кулда ёки ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилиши мумкин; 2) маркетинг тадқиқоти субъектлари хулк-атворининг ўзгариш холатларини ўрганиш ва башорат қилиш бўйича ижодий жараён.
|
Маркетинг тизими
|
Marketing system
|
Маркетинговая система
|
бозор муҳитининг мустақил, фойда олиш мақсадида товар ва хизматларга талабни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ўзаро узлуксиз алоқада бўлувчи ижтимоий-иқтисодий элементлар мажмуи. Маркетинг тизими ўз ичига қуйидагиларни киритади; ишлаб чиқарувчи фирма, таъминотчи фирма, рақобатчи фирма воситачи фирма, истеъмолчи (бозор).
|
|