Экологик танглик – экологик муаммонинг кескинлашуви, бунда унинг оқибатлари орқага қайтариб бўлмайдиган хусусият касб этади.
Экспликация – у ёки бу предмет (ёки маданият объекти)нинг моҳиятини аниқлаш, унинг мазмунини кенг тавсифлаш.
Экстравертив – сиртга қаратилган.
Эмпиризм – ҳиссий идрок этиш ва тажрибани билишнинг асосий манбаи деб ҳисоблайдиган фалсафий таълимот.
Эмпирик – тажрибада кўрилган.
Этимология – у ёки бу сўз ёки иборанинг келиб чиқиши.
Эпистемология – билиш ҳақидаги фалсафий таълимот.
Этногенез – халқлар ёки миллатларнинг келиб чиқиши.
Ўз имкониятларини рўёбга чиқариш – ўзининг бетакрор моҳиятини фаолиятда намоён этувчи ва гавдалантирувчи ҳар бир индивид ахлоқий фаолиятининг мақсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |