Фалсафий антропология (Инсон ҳақидаги таълимот)



Download 14,08 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi14,08 Kb.
#63885
Bog'liq
машклар


Фалсафий антропология (Инсон ҳақидаги таълимот)
1. 70 кг оғирликка эга бўлган инсонда 44 кг кислород, 14 кг углерод, 7 кг водород, 2 кг азот элементлари мавжуд. Унда шунингдек 1000гр кальций, 700 гр фосфор, 170 гр калий, 140 гр симоб, 70 грамдан натрий ва хлор, 30гр магний, 3 гр темир, 1грдан мис марганец, йод ва бошқа кимёвий элементлар мавжуд. Инсон деярли газдан ташкил топганлиги учун уни дунё эмас, балки осмон фарзанди деса ҳам бўлади. Инсоннинг 212 та суяги 10,5 кг, териси 5 кг, мускуллари 23кг, ёғи 10 кг, мия(бош мия ва орқа мия) ва нерв тўқималари 2 кг, қон ва лимфалари 2,5 кгни ташкил қилади. Инсоннниг барча тўқималари 65% сув билан тўлган., унинг 80% терида, 77% бош мияда, ҳаттоки суякларнинг ярми ҳам сувдан иборат.(Шунинг учун инсонни сув фарзанди ҳам дейиш мумкин). Инсон организмидан катта миқдордаги моддалар ўтади, ошқозон ва ичак тўқималари бир неча кун давомида янгинади, лабнинг эпидермиси ярим ойда, қулоқ териси икки ойда алмашади. 5-7 йилда эса инсон танасини ташкил қилувчи атомлар тўлиқ янгиланади. Инсоннинг танаси физика, кимё, биология ва бошқа фанлар билан белгиланадиган табиат қонунларига бўйсунади. Инсоннинг руҳичи?, у нимадан ташкил топган. Руҳ табиий ҳодисами ёки психик?
2. Экстрасенслар фаолиятида намоён бўлаётган мўжизаларнинг (телепатия, телекинез, ҳар хил даволаш усуллари) психофизик муаммоларга қандай алоқаси бор ? Баъзида экстрасенсор ҳолатларни психик энергия, биомайдон билан боғлайдилар. Бу уринишлар илгаридан маълум бўлган психофизик муаммолларининг ечимига қўшимча янгилик бўла оладими?
3. Бир гуруҳ биологларни доимо бирор аёни орангутаннинг жинсий ҳужайралари билан урчитилса қандай мавжудод пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги масала қизиқтириб келган. Баъзи биологлар бундай эксперимент ўтказиш мумкин эмас деб ҳисоблайдилар. Шунингдек инсон бош мия ҳужайраларига электромагнит тебранишлар таъсири орқали, унинг маънавий дунёсига кириш, ички ҳеч кимга номаълум бўлган туйғуларини аниқлашга қизиқиш кўпаймоқда; ҳозирги давр нейрофизиологияси буни амалга ошириш имкониятини топиши мумкин. Сиз бу эҳтимолда бўлиши кутилаётган экспериментларни ахлоқ ва гуманизм ғояларига мос келади деб ҳисолайсизми? Бундай экспериментларни ўтказишни таъқиқлаш ёки уларни чеклаш лозим деб ҳисоблайсизми?
4. Агар одамзот олтин танга ичидаги олтин атомда яшаган бўлса, улар узоқ вақт бутун дунё олтиндан ташкил топган деб ўйлаган бўлар эди, агар инсон қон таркибида сузувчи лейкоцит бўлганида дунё унга қондан иборат бўлиб туюлар эди. Микродунёда яшар экан инсон эҳтимол элементар заррачаларни осонликча ўрганган бўлар эди, бироқ космик ҳодисаларни билиш у учун ниҳоятда мураккаб бўлиши мумкин эди. Сиз инсонни бошқа қандайдир қиёфада тасаввур эта оласизми? Реал инсон қиёфасида сурат муҳимми ёки сийрат?
5. Тарих ва ҳатто кундалик турмушимизда баъзи одамларнинг энг оддий ахлоқ нормаларига риоя қилмаётганлигини кузатишимиз мумкин. Инсонда гуманизмнинг намоён бўлиши учун қандай омиллар муҳим. У ҳар қандай вазиятда яхшилик қила оладими? яхшиликнинг аниқ мезони, ўлчови борми?
6. Маънавиятнинг шаклланиши узоқ тарихий даврни қамраб олади. Инсоният доимо бойлик кетидан қувган, унга эришиш учун маккорлик, каззоблик, мунофиқликдан қайтмаган. Бугунги кунда маънавият масаласи кун тартибидаги энг долзарб масалалардан биридир. Бизнинг давримизда маънавий тушкунлик маънавий регрессни, инсониятнинг қаригани ўлаётганлигидан далолат берадими ёки аксинча бугунги кунда маънавий юксалиш кучаймоқдами, ҳар икки масалага муносабатингизни асосланг. Агар регресс ҳолати бўлса, уни бартараф қилиш нимага амал қилиш лозим?

Download 14,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish