Фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот) Инсон фалсафий муаммо сифатида



Download 64,43 Kb.
bet1/15
Sana21.02.2022
Hajmi64,43 Kb.
#51849
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
falsafij antropologiya inson aidagi


Aim.Uz

Фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот)


Инсон фалсафий муаммо сифатида. Фалсафа тарихида инсонга мурожаат этмаган, инсон моддий ва маънавий борлиғининг турли томонларини бевосита ёки билвосита таҳлил қилмаган файласуф ёки фалсафий йўналишни топиш деярли мумкин эмас. Аксарият фалсафий ва диний тизимлар катта олам ёки макрокосмга зид ўлароқ, инсонга микрокосм ёки кичик Коинот сифатида қараб, уни бутун оламни тушуниш калити деб ҳисоблаганлар. Файласуфлар инсон сирининг тагига етиш борлиқ жумбоғининг тагига етиш билан баробар эканлигини қайта-қайта англаб етганлар.Зеро Форобий айтганидек -”Одамлар ўзларининг хос хусусиятларига ва табиий эҳтиёжларига кўра жамият тузадилар. Уларнинг ҳаракат ва феълларини даставвал бора-бора одатларга айланадиган табиий қобилиятлар белгилайди”1. Ўз-ўзингни англа ва шу орқали дунёни англайсан. Дунёни инсоннинг теран қатламларига кирмасдан сиртдан билишга бўлган барча уринишлар нарсалар ҳақида фақат юзаки тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Инсондан сиртга қараб юрадиган бўлсак, нарсалар моҳиятини ҳеч англай олмаймиз, зеро бу моҳият инсоннинг ўзида мужассамлашган.
Бу фикр қадимги мутафаккирларгаёқ яхши маълум бўлган. Унга турли кўринишларда Шарқда ҳам, юнон-рим фалсафий анъанасида ҳам дуч келиш мумкин. Хусусан, антик даврда Дельфидаги Аполлон ибодатхонасига кираверишда устунга ўйиб ёзилган, ривоятларга қараганда Суқрот такрорлашни яхши кўрган «Ўз-ўзингни англа», деган ибора айниқса машҳур бўлган. Ажабланарлиси шундаки, орадан икки ярим минг йил вақт ўтгач, ҳозир ҳам бу фикр ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. У нафақат нарсалар дунёсини, балки инсон борлиғининг моҳиятини, инсон ва ижтимоий муносабатларнинг асл табиатини тушунишга ҳаракат қилаётган ҳар бир одам учун ўз-ўзини англашга чорловчи фикр бўлиб қолмоқда. Буни фақат шу билан изоҳлаш мумкинки, айни ҳолда ҳар бир янги авлод ўз даври ҳамда табиий-илмий ва фалсафий тасаввурларнинг тегишли даражаси нуқтаи назаридан ечишга ҳаракат қиладиган ўта мураккаб, «боқий» фалсафий масалалардан бири тўғрисида сўз юритилади.
Тарихга бошқа кўп сонли иборалар ҳам маълум бўлиб, улар вақт, маданият ва диний эътиқоддан қатъий назар, инсон барча замонларда бутун дунё мутафаккирларининг диққат марказида бўлгани ва ҳозир ҳам шундай эканлиги, таянч нуқтаси ва ҳатто билиш мезони бўлиб хизмат қилишидан далолат беради. Хусусан, қадимги хитой файласуфи Лао Цзи фикрига кўра, «бошқаларни билувчи – оқил, ўзини билувчи – донишманддир». Протагорнинг: «Инсон барча нарсалар мезонидир», деган фикри ҳам жуда машҳур. «Тангри салтанати бизнинг ичимиздадир», деб ўргатган Исо Масиҳ. Буддавийларнинг: «Ўзлигингга назар ташла, сен Буддасан», деган чорлови ҳам юқоридаги фикр билан ҳамоҳангдир. Исломда «Кимки ўзини билса, у ўз Аллоҳни ҳам билгайдир», дейилади.
Демак, инсон ўзини дунёдан олдинроқ ва кўпроқ билади, айни шу сабабли у дунёни ўзидан кейин ва ўзи орқали англаб етади. Фалсафа дунёни инсон орқали ичдан билишдир, фан эса инсондан ташқаридаги дунёни юзаки билиш демакдир. Инсонда мутлақ борлиқ, инсондан ташқарида эса – нисбий борлиқ намоён бўлади.

Download 64,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish