Фалсафа ва ҳозирги замон



Download 30,15 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi30,15 Kb.
#179325
1   2   3   4
Фундаментал глобаллашув дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. Мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. Фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, XX аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди.
Айни шу даврда дунёни иқтисодий бўлиб олиш якунланди ва бунинг натижасида турли мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораётган ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган мутлақо янгича тусдаги кескин халқаро муаммолар юзага келди. Бу жараёнлар нафақат иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий ҳаётни, балки алоқа ва коммуникация воситаларини, шунингдек маънавий жабҳа – маданият, фан ва фалсафани ҳам қамраб олди. Турли-туман халқаро ташкилотлар, форумлар, съездлар, конгресслар вужудга кела бошладики, бунга ўша даврда алоқа ва оммавий коммуникация воситаларининг фаол ривожланиши ҳам имконият яратди.
Шундай қилиб, амалда бутун дунё кучли давлатлар ва йирик монополиялар ўртасида кескин кураш ва таъсир доираларини бўлиб олиш майдонига айланди ва бу пировардда Биринчи жаҳон уруши бошланишига олиб келди. Бу урушда жаҳоннинг кўп сонли халқлари бевосита ёки билвосита иштирок этди, чунки шу давргача дунё миқёсида юзага келган иқтисодий ва сиёсий боғлиқлик сайёранинг бирорта ҳам йирик давлатига урушдан ёки ҳеч бўлмаса унинг таъсири ва оқибатларидан бутунлай четлашиш имконини бермас эди. Бу мазкур даврдан эътиборан тарих фақат Европа тарихи ёки, айтайлик, алоҳида Хитой, Россия, Америка, Ғарб, Шарқ тарихи бўлибгина қолмасдан, инсоният тарихига, яъни том маънодаги жаҳон тарихига ҳам айланганидан далолат беради.
1918 йилда Биринчи жаҳон урушининг тугаши халқаро майдонда кучларнинг янгича нисбати юзага келишига сабаб бўлди ва турли давлатларнинг урушдан кейинги муносабатлари, манфаатлари ва қарама-қаршиликларини янада тарангроқ тугунга боғлаган оқибатларга олиб келди, шу тариқа бутун дунёни барча асосий кўрсаткичлар бўйича жаҳон ҳамжамиятига айлантирди. Пировардда Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги даврда глобаллашув жараёнлари янада бўртиброқ намоён бўлди. Бу даврда, глобаллашувнинг асосий белигилари:
а) биосферага антропоген таъсирнинг кучайиши ва инсоннинг реал «геологик куч»га айланиши;
б) оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши;
в) телевизорнинг ихтиро этилиши, вақт ўтиши билан у оммавий маданиятнинг асосий тарғиботчисига ва глобаллашув рамзига айланиши;
г) макон ва вақтни илк бор инсоннинг кундалик ҳаёти кўрсаткичларига қадар узил-кесил «қисқартирган» ҳаво кемаларида қитъалараро қўнмай, тўғри учиб ўтишларларда намоён бўлди.
Аммо ечилмаган зиддиятлар ва умумий боғлиқликнинг кучайиши инсоният тарихидаги энг катта ва давомли уруш – Иккинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келди. Бу сафар дунё миқёсидаги урушда Ер аҳолисининг тўртдан уч қисми иштирок этди, Биринчи жаҳон урушига қараганда бир неча баравар кўпроқ қурбонлар берилди.
Дунё миқёсидаги жараёнларнинг глобаллашуви нуқтаи назаридан бу урушларнинг иккаласи ҳам амалда айни бир глобал урушнинг турли босқичлари эди. Уларнинг ўртасидаги фарқ фақат миқдор кўрсаткичларида кўринади. Моҳият эътибори билан, иккала уруш ҳам айни бир масалаларни ечиш – ХХ аср бошида бўлиб олинган, яхлит ва ўзаро боғланган дунёни қайта бўлиб олишга қаратилган эди. Уруш олиб бориш усуллари ҳам деярли бир эди, фарқи эса, техник жиҳозланиш даражаси ва миқёси Иккинчи жаҳон урушида бир неча баравар юқори, мафкуравий таъсир эса аввалги урушда ё мавжуд бўлмаган радио, телефон, ё ҳали яхши ривожланмаган авиация, денгиз, темир йўл, автомобиль транспорти алоқа ва коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиш билан кўп карра кучайтирилишида намоён бўлди.
Иккинчи жаҳон уруши ҳам, худди аввалги жаҳон урушидек, урушдан кейинги дунёвий тартибнинг ўзига хос хусусиятига айланган бир қатор оламшумул оқибатларга олиб келди. Уларнинг орасида энг муҳими шу бўлдики, уруш мутлақо янги қурол тури (атом ва реактив қурол) яратиш борасидаги тадқиқотлар ва амалий ишларни рағбатлантирди. Мазкур даврда уларнинг илк намуналари жанговар синовдан ўтказилди ва инсониятга бутун дунёни харобазорга айлантириш ва барча тирик мавжудотларни қириб ташлаш учун чексиз имкониятлар яратди. Фан-техника тараққиётининг айни шу ютуқлари кейинчалик «совуқ уруш» даврида авж олган қуролланиш пойгасининг моҳияти ва мазмунини белгилаб берди ва сайёрамизнинг нозиклиги ва маконда туташлигини амалда намойиш этди.
Иккинчи жаҳон урушининг бошқа бир оқибати жамият ҳаётининг ижтимоий-сиёсий соҳасида юзага келди ва у турли-туман халқаро ташкилотларнинг мислсиз даражада ўсишида намоён бўлди. Уларнинг орасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), ҳеч шубҳасиз, ажралиб туради. Европадаги интеграция жараёнлари ҳам урушнинг тугаши билан боғлиқ бўлиб, Буюк Британия бош вазири У.Черчилль Европа қўшма Штатларини тузишга чақирган 1946 йилни уларнинг саноқ боши деб ҳисоблаш мумкин.
Бош ҳарбий жиноятчилар гуруҳи ва нацистларнинг асосий ташкилотлари устидан ўтказилган Нюрнберг суд жараёни яна бир муҳим тадбир ва айни вақтда халқаро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида дунё миқёсидаги ҳамкорликнинг илк тажрибаси бўлди. Бу жараён 1945 йил 8 августда ғолиб мамлакатлар – СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан ташкил этилган тарихдаги биринчи Халқаро ҳарбий трибунал томонидан амалга оширилди ва ҳозирги халқаро суд тизимини ташкил қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Айни шу даврда либерализм ва демократия ғоялари дунё миқёсида кенг тарқала бошлади, ижтимоий борлиқ асосларини, жамиятнинг ахлоқий негизлари ва ижтимоий ривожланишнинг асосий тамойилларини қайта англаб этишга қаратилган жиддий тадқиқотлар ва назарий ишловлар мажмуи пайдо бўлди.

Download 30,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish