Фалсафа ва ҳозирги замон



Download 30,15 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi30,15 Kb.
#179325
  1   2   3   4

МАВЗУ: ГЛОБАЛЛАШУВНИНГ ФАЛСАФИЙ МУАММОЛАРИ.
Режа:

  1. Глобаллашув фалсафий мавзу сифатида

  2. Глобал муаммоллар-глобаллашувнинг оқибати сифатида

  3. Ҳозирги даврнинг асосий глобал муаммолари

  4. Глобал муаммоларни хал қилишда халқаро кучлар бирлашувининг аҳамияти.

Фалсафа ва ҳозирги замон. Фалсафа нафақат инсоннинг азалий муаммолари ва ғам-ташвишларини, балки унинг сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти таъсирида тобора жадалроқ суръатларда, шу жумладан дунё миқёсида ўзгараётган реал ҳаёти кундалик амалиётини ҳам акс эттиради. Шу муносабат билан юзага келаётган янги ҳодисалар, ғайриоддий қийинчиликлар ва алоҳида шароитлар олимларнинг ҳам, файласуфларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.
Бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш имконини беради. Фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки «жамият-табиат» тизимида юзага келаётган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив жараёнларнинг субъектив омиллардан фарқи каби усуллари ва методлари ҳозирги замонда инсоният дуч келган оламшумул муаммоларни назарий англаб этиш ва амалда бартараф этиш учун айниқса муҳим аҳамият касб этади.
Глобаллашув ҳодисаси. Ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун ХХ аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил ривожланган ва бир-бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. Ҳозирги замонда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга айланди. Бунинг оқибати ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг ижтимоий онгида глобал жараёнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган умумий (дунё миқёсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий ўзгаришлар юз бера бошлади. Жаҳон ҳамжамияти ўз ривожланишининг янги босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар миқёси, балки фаоллик даражаси ва универсал хусусияти билан ҳам фарқ қилиши аён бўлди.
Бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.

Download 30,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish