М. Усмонов
ТУЖМА ҒОЯЛАР — фалсафада алоҳида концепция шак-лида мавжуд бўлиб, унинг моҳиятини тажрибага қадар ғоялар-нинг мавжуд бўлиши, уларнинг борлиги ва билишнинг уни-версал тамойиллари эканлиги ҳақидаги тасаввурларни таш-кил этади. Мазкур концепция турли хил кўринишларда мав-жуд. Хусусан, Платон фикрича, туғма ғоялар, билимлар ин-сон онгида тайёр ҳолда унинг билиш фаолиятини амалга оширилишига қадар мавжуд, лекин у турли хил тўсикдар таъсирида ҳамма вақт ҳам уларни тўғри англаш имконига эга бўлавермайди. Декарт концепциясига мувофиқ, туғма ғоялар субъектда потенциал ҳолда мавжуд бўлиб, улар фақат баъзи бир ташқи шарт-шароитлар таъсиридагина реаллаши-ши, яъни билимлар ҳосил қилишга олиб келиши мумкин. Т..лар субъект онгига тегишли ҳодиса сифатида талқин қилин-ганлиги учун мазкур концепцияларда объектив борлиқни би~ лиш масаласини тушунтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу масала бўйича баъзилар, инсон туғилгунга қадар, унинг «жони^ мавжуд нарсаларни мушоҳада қилиш имконига эга бўлган деса, бошқалар т.ларни билиш объектларнинг реал-лигини кўрсатувчи мезонларга эга, яъни т..ларнинг ўзлари билиш объектларини яратадилар, деган фикрларни илгари сурадилар.
Фалсафада т.,лар концепциясига яқин турган турли хил таълимотлар мавжуд, уларни бир-биридан фарклаш 'зарур-Масалан, Кант априоризми т. концепциясидан фарқ қилади: унда билимларнинг мазмуни эмас, фақат шакли тажрибага қадар мавжуд деб таъкидланади.
Т.. концелциясини ҳозирги пайтда америкалик лингвист И. Комский қайта тиклашга уринмоқда. Унинг фикрича, нутқ-да бевосита намоён бўлмайдиган универсал тил унсурлари
Тараққиёт
мавжуд бўлиб, улар т..лар хақидаги тасаввурларнинг тўғри-лигини тасдиқлайди.
М. Шарипов
ТАРАҚҚИЁТ -- предмет ва ҳодисаларнинг орқага қайт-мас йўналишга эга, қонуний ўзгаришдан иборат. Т. борлиқ-нинг энг умумий хоссаларидан бири бўлиб, у предметнинг янги сифат ҳолатига ўтишида: таркиби ва структурасининг хоссалари, алоқаларни ва муносабатларининг ўзгаришида ва игу кабиларда ўз ифодасини топади. Вақт т.нинг муҳим хусу-сиятлари қаторига киради. Ҳар қандай т. реал вақтда содир „..бўлади ва бу унинг орқага қайтмас йўналишга эга ўзгариш эканлигини намоён қилади.
Т.ғоясининг шаклланиши ва асосланишида янги даврда экспериментал фанларнинг вужудга келиши, айниқса ил-мий комологиянинг пайдо бўлиши, биология ва геологияда эволюция назарияларининг яратилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Олмон классик фалсафасида, айниқса Гегель система-сида бу ғоя ҳар томонлама, чуқур ўрганилди ва унинг нати-жаси сифатида т. ҳақидаги яхлит фалсафий таълимот — диа-лектика назарияси шаюшанди. Унда тараққиётнинг манбаи-ни зиддиятлар, амалга ошиш механизмини -- миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро алоқадорлиги, йўналишини -диалектик инкорга асосланган абстрактлиликдан конкретли-ликка томон бўлган ҳаракат ташкил этиши ҳақидаги чуқур маънога эга фикрлар мантиқан асосланди.
IX асрнинг иккинчи ярмида кенг тарқалган текис эво-люция назарияси негизида т.нинг чизиқли йўналишга эга бўлган бир текисдаги эволюцион жараён эканлиги қақидаги тасаввур ётади. Уни танқид қилувчи ижодий эволюция (эмер-жент эволюция) концепциясида т. индетерминизм ва субъек-тивизм руҳида талқин қилинади.
XX асрда илмий билишнинг ривожланиши, айниқса био-логая, маданият тарихи соҳаларида эришилган муваффақи-ятлар таъсирида т.нинг ички механизмлари ҳақидаги тасав-вурлар кенгайди. Хусусан, т. ўзининг катта йўналипшарида, органик дунё эволюцияси ёки цивилизация ривожида бир жинсли эмаслиги, турли хил тенденциялардан: прогресс, регресс, турғунлик каби жараёнлардан ташкил топиши (ма-салан, организм ва цивилизациянинг баъзи турларининг йўқ бўлиб кетиши, бошқаларининг пайдо бўлиши, мавжудлари-нинг модификацияга учраши) маълум бўлди. Т. ғоясининг системали-структуравий ёндошиш методи билан боғланиши, объектларни тараққий этиб борувчи система сифатида таҳ-лил қилишга, уларни ўрганишда структуравий ва тарихий ендошишларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўзаро муноса-
Do'stlaringiz bilan baham: |