А. Исломов, Е. Каменев
ИНЪИКОС — акс эттириш демакдир. Фалсафий маънода эса инъикос, бу — объектларнинг ўзаро таъсири натижасида модда, энергия ва ахборот алмашиш жараёнидир. Инъикос-нинг энг содда шакли — механик ўзаро таъсирдир. Кўзгули и. """деб объект таъсирининг кўзгуда акс этишига айтилади. Бун-да и. этилувчи объектга тушган ёруғлик нурлари кўзгу юзаси-га урилади ва ундан қайтади. Бу жойда ёруғлик ва энергия алмашиши ҳрдисаси содир бўлади. Жонли организмларда и.нинг мураккаброқ тури — сесканувчанлик ҳодисаси содир бўлади. И. жараёнида таъсир этувчи-инъикослантирувчи объект таъсирни қабул қилиб, унга жавоб берувчи-инъикосланувчи субъект иштирок этади. И. мураккаб физик, химик, биоло-гик, психик ва социал жараён саналиб, бу жараён оқибати-да инъикосда иштирок этувчи объект ва субъект ўртасида модда, энергия ва ахборот алмашиниш ҳодисаси содир бўлади. Борлиқнинг ташкилий тузилиш даражаларига мос равишда инъикоснинг ҳам турли даражалари бўлади. Анорганик дара-жада механик, физик ва химик инъикос турлари учраса, органик даражада эса биологик и. сесканувчанлик, мураккаб рефлектив жараёнлар, инстинктлар, ирсий ўзгаришлар кўри-нишида намоён бўлади. ИжтимоиЙ даражада эса инсоннинг руҳий, ижодий ҳолати юз беради. Интеллектуал фаолият би-лан боғлиқ жамоавий хатги-ҳаракатларда, ижтимоий ўзга-ришларда, и., умумбашарий миқёсдаги (глобал) муаммо-ларнинг вужудга келиши шаклида рўй беради. Масалан, ҳозир-ги замонда бутун сайёрамиз миқёсида вужудга келган эколо-гик вазият ҳам жамият фаолиятининг табиатдаги инъикоси-дир. Инъикоснинг оний, бир лаҳзалик, даврий турлари бўла-ди.
ИОНИЯ ФАЛСАФАСИ ёки милет мактаби. И.ф. деганда, асосан, м.м. ва Гераклит назарда тутилади. И.ф. дейилишига сабаб шуки, дастлабки бу фалсафий фикр, Иония денгизи қирғоғида жойлашган Милет шаҳрида милоддан аввалги VII— VI асрларда вужудга келган. Даставвал Қадимги Юнонистон-даги қулдорлик муносабатлари Иония оролида пайдо бўла бошлади. Бу ерда ишлаб чиқариш, савдо муносабатлари ҳамда
169
Йога
ларнинг и.и махсус қоидалар ёрдамида ўзгартирилиб (фараз-ларсиз), дастлабки и.шаклига солинади. И.да хатолар бўли-ши мумкин, бу хатолар ёки тезисни сохталаштиришдан, ёки асоссиз, хато далилларни қабул қилишдан, и.нинг нотўғри усулидан келиб чиқади. Хатоси бўлган и. асоссиз ҳисоблана-ди. Бироқ и.нинг асоссизлигини очилиши ҳали тезиснинг ёлғонлигини и.и, дегани эмас. Тезиснинг чишгагини ишонч-ли далиллар билан эмас, балки бирон-бир эҳтимоллик би-лан аниқлаб берувчи и.лар ҳам бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |