Ғаллаорол тиббиёт коллежида ўтказилган йиғилиш


ЭШИТИЛДИ: Ёшларни Халқаро терроризм, диний экстремизм иллатларидан мухофаза қилиш тўғрисида



Download 48 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi48 Kb.
#210592
1   2   3
Bog'liq
2 5454341555177390435

ЭШИТИЛДИ: Ёшларни Халқаро терроризм, диний экстремизм иллатларидан мухофаза қилиш тўғрисида. (Маърузачи: Б.Ризаев)
Маърузада асосий эътибор, қуйидагиларга қаратилди. Хозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири, ёшларни турли хил зарарли диний экстремизм, терроризм, гиёхвандлик, “Оммавий маданият” каби иллатлар таъсиридан мухофаза қилишда таълим муассасасида ўқувчилар билан олиб борилаётган Маънавий-маърифий тадбирлар, давра сухбатлари, очиқ мулоқот тадбирлари мухим ахамият касб этади. Вилоят хокимлигининг комплекс чора-тадбирлар режасини амалга ошириш хар биримизга каттадан–катта масъулият юклайди. Коллежда таълим–тарбия олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бундан тўғри хулоса чиқариб, кўпроқ ўқишлигимиз зарур. 2017-2018-ўқув йилида мактаб ва коллежни битирган юзлаб ўқувчилар Олий ўқув юртларига ўқишга киришга муваффақ бўлдилар. Олий ўқув юртларида ўқиш учун, ўқишга саралаб олиш учун кенг имкониятлар яратилди. Фақат билим бўлса, хар бир ўқувчи ўз устида кўпроқ ишласа, Ватанни севса, хар бир ишда фидоийлик кўрсатса ўз олдидаги мақсадига албатта эришади. Бундан ташқари маърузада диний экстремизм ва терроризмнинг жамиятга таъсири хақида ўз фикр-мулохазаларини баён қилди.
Сўзга чиқдилар: И.Нушаров-“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси ўз сўзида “Хужрадаги зулмат” фильми асосида ўқувчиларни Ватанни севишга, ўзидаги инсоний фазилатларни янада бойитишга, аъло бахоларга ўқишга, миллий қадриятларга садоқатли бўлишга, ота-боболаримизнинг ўгитларига қатъий амал қилишга чақирди.
Э.Вохидовнинг асарларида хар бир инсоннинг инсоний фазилатларини янада бойитиб боришда уч нарсага қатъий амал қилишга даъват этилган, бу биринчи ёшлик, иккинчи соғлик ва нихоят учинчиси тинчликни қадрлашга даъват этилган. Сиз хам ёшликнинг қадрига етиб, кўпроқ ўқишингиз зарур. Зеро, алломаларимиз “Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш кабидир” сўзларида олам-олам маъно бор. Бугунги кунда Республикамизда таълим сохасида амалга оширилаётган ислохотлар ва унинг мазмун-мохияти тўғрисида теран фикрларга эга бўлмоғингиз зарур. Таълим сохаси жадал илгарилаб бормоқда. Энг асосийси ва албатта тинчликдир. Бугунги фильмлар намойишидан тўғри хулоса чиқариб оласиз деган ниятдамиз. Диний экстремистик ва террористик харакатларга қўшилиб кетган кишилар ва хужраларда дарс олаётган кишилар фақат саводсиздир. Илмли, маънавиятли, ахлоқли кишилар бундай ишларга хеч қачон қўл урмайдилар.
О.Шакарбоев -Ўзбекистон ёшлар иттифоки туман Кенгаши бош мутахассиси. У ўз сўзида ўқувчиларни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш, Ёшларнинг жисмонан соғлом камол топишлари учун амалга оширилаётган ишлар, келгуси вазифалар тўғрисида тўхталиб, бугунги кунда хукуматимиз томонидан ижтимоий сохага катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан,ахборот технологиялари ривожланган хозирги жамиятда ёшларни турли хил ахборот хуружларидан мухофаза қилиш, вояга етмаган ёшларнинг назоратсизлигини олдини олиш, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини оширишга алохида эътибор қаратиш зарурлиги хақида ўз фикр-мулохазаларини баён қилдилар.
Э.Азимов- туман “Нуроний” жамғармаси раиси. У ўз сўзида “Хужрадаги зулмат”, “Тафаккур эхтиёжи” фильмларини кўриб, инсон фарзанди хам ўз ота-онасига ва Ватанига қарши қурол ишлата оладими? Йўқ, бу ота-онанинг, ватаннинг қадрига етмаслик ва албатта, унинг замирида саводсизлик, нафсни жиловлай олмаслик ётади. Бундан тўғри хулоса чиқарган холатда хар биримиз кўпроқ ўқиб ўрганишга, ўз устимизда кўпроқ ишлашга ва кўпроқ классик адабиётларимизни мутолаа қилишга хамда фидоий ватанпарварларимиз ишларини давом эттиришимиз зарур. Кундалик хаётимизда Халқаро танловларда, Халқаро олимпиадаларда ва спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаётган Ватандошларимиз юзлаб ва минглаб топилади. Улардан ибрат олишимиз зарур.
А.Хасанов- 25-мактаб директори ўз сўзида мактабда ўқувчилар ўртасида ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш борасида кўплаб маънавий-маърифий ва ахлоқий тадбирлар ўтказиб келмоқдамиз. Мактаб ўқувчиларига “Дадам бетоб”, “Қора зарба”, “Ажал тўри”, “Ойдинда ой қидирган ожизалар”, «Ажал жодуси» каби бир қатор фильмларни намойиш этганмиз. Бу фильмларнинг барчаси диний экстремизм ва терроризм хамда гиёхвандликка оиддир.
Бундан ташқари, “1-декабрь-ОИТС га қарши курашиш куни” муносабати билан мактабда ўқувчилар томонидан кенгайтирилган тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Бу тадбирда хам диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш чора-тадбирлари тугрисида тушунчалар берилиши таъминланади.
Шундан сўнг, ўқувчиларга “Ҳужрадаги зулмат”, “Тафаккур эҳтиёжи” фильмлари намойиш этилди.
Юқоридаги масалалар юзасидан Б.Ризаев, А.Абдуғаниев, А.Мирзабеков, Г.Файзуллаева ва бошкалар ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар. Ўтказилган тадбирнинг фотолавҳалари баённомага илова қилинади.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш

Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish