Факультети нефт – газни қайта ишлаш


§. Дайди тўкларнинг хосил бўлиш манбалири. Дайди токлардин



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

 
19.§. Дайди тўкларнинг хосил бўлиш манбалири. Дайди токлардин 
ҳимояланиш усуллари. 
Режа: 
1)
 
Дайди токлар ва уларнинг ерда ва ер ости қурилмаларида ҳосил 
бўлишининг механизми. 
2)
 
Ўзгарувчан токли темир йўлларини ер ости металл қурилмаларига 
бўлган таъсирлари. 
3)
 
Ер ости металл қурилмаларининг бактериялар таъсиридаги 
коррозияси. 
 
Дайди токлар ва уларнинг ерда ва ер ости қурилмаларида ҳосил 
бўлишининг механизми 
Дайди токлар деганда бир вақтнинг ўзида йўналишини ва миқдорини 
ўзгартириб турувчи ердаги токлар тушунилади. Уларнинг асосий манбаларига 
электрлаштирилган темир ва трамвай йўллари, метрополитен, ерга уланган 
ўзгармас ток қурилмалари ва бошқалар киради. 


Дайди токларнинг ерда ҳосил бўлишини электрлаштирилган темир йўли 
мисолида куриб чиқамиз. (20 – расм). Чизмадан кўриниб турибдики, ўзгармас 
ток манбаи (подстанция)нинг мусбат қутби (+) юритувчи ҳаво симига, манфий 
қутби эса, темир йўлига (рельсга) уланган. Ток юритувчи ҳаво сими орқали 
электровознинг электродвигателига келиб, уни ҳаракатга келтиради. Кейин, 
ток рельс орқали ўзгармас ток манбасининг манфий қутбига қайтиб келади. 
Лекин темир йўл билан ер ўртасидаги изоляцияни қониқарсиз бўлишлиги 
сабабли, ҳамма токлар подстанцияга қайтиб келмай, маълум бир қисми ерга 
утади. Ерга утаётган токнинг миқдори, ер билан темир йўл ўртасидаги 
изоляциянинг ҳолатига (қаршилигига) боғлиқ бўлади. 
Ерга утган дайди токлар ўз ҳаракатларини қаршилиги кам бўлган 
жисмлар (металл қурилмалари), орқали давом эттирадилар. 
20 – Расм. Электрлаштирилган темир йўли занжирида, дайди токларнинг 
ҳосил бўлиш чизмаси. 
1 – рельс (темир йўли); 2 – юргазувчи ҳаво сими; 3 – ўзгармас ток 
манбаси (подстанция); 4 – ер ости қувури. Катод – токнинг қувурга кирган 


бўлими. Анод – токни қувурдан чиққан бўлими, токнинг 
йўналиши. 
Агар шу майдонда пўлат қувури бўлса, токлар қувурга кириб, у орқали 
ҳаракатланадилар. Қувур орқали ҳаракат қилаётган дайди токлар, қувурнинг 
охиридан ёки унинг қаршилиги оширилган бўлимидан, ерга утадилар. Шундай 
қилиб, қувурда гальваник элемент ҳосил бўлади. Токларнинг қувурга кирган 
жойи катод вазифасини, қувурдан чиққан жойи эса, анод вазифасини 
бажаради. Дайди токларнинг қувурга кирган ва ерга утган жойларида 
электрокимёвий реакциялар ҳосил бўлади. Қувурни анод бўлимида, 
металлнинг интенсив (тез) парчаланиш (электро коррозия) жараёни содир 
бўлади. Электрокоррозия жараёнининг тезлиги, қувурдан ерга оқиб ўтаётган
дайди ток кучига боғлиқ бўлади.
Қувур орқали оқаётган токнинг миқдори қуйидагиларга боғлиқ: 

Дайди токларнинг ердаги миқдорига; 

Дайди токлар манбасига ва уларнинг ер ости қувури билан ўзаро 
жойлашишига; 

Ернинг солиштирма электр қаршилигига; 

Ер ости қувурининг кундаланг қирқимини қаршилигигига; 

Ер ости қувурининг ташқи изоляция қопламасини ҳолатига ва 
бошқаларга. 
Дайди токлар, ҳимоя қилинмаган ва ҳимояси қониқарсиз бўлган ер ости 
қувурларини, бир неча ой давомида ишдан чиқазиши мумкин. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish