Факультети “микроиқтисодиёт” фанидан



Download 55,04 Kb.
bet1/8
Sana24.02.2022
Hajmi55,04 Kb.
#196141
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши. Инвестиция фаолиятида таваккалчиликни ўрни.




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ ВА АУДИТ
ФАКУЛЬТЕТИ
МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН


КУРС ИШИ
Мавзу: Инвестиция фаолиятида таваккалчиликни ўрни.


Бажарди: Мирзаев Азизбек Исмоилович
Текширди: Файзиев Шавкатбек Шахобиддинович
Инвестиция фаолиятида таваккалчиликни ўрни.


Мундарижа:


I. Kirish……………………………………………………………………... 3
II.Asosiy qism………………………………………………………………. 6
2.1.Иқтисодиётни либерализациялаштириш ва модернизациялаш шароитида инвестицион рискларни бахолаш…………………………………...................6
2.2.Таваккалчиликни бошқариш босқичлари, таваккалчиликни бахолашнинг асосий мезонлари ва унинг услублари...........................................................12.
3.3. Инвестиция лойиҳаси рискини баҳолаш усуллари орасида статистик, экспертлик, ўхшашлик услубидан фойдаланиш ва комбинациялашган бахолаш услублари..........................................................................................................16


III.Хулоса………………………………………………………………… .23
IV.Фойдаланилган адабиётлар…………………………………………26


КИРИШ


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” номли маърузасидан келиб чиққан ҳолда фаннинг мақсади ва вазифаси.
Мамлакатимиздаги иқтисодий ислохатлар чуқурлашаётган ва иқтисодий модернизациялаш шароитида “” фанини ўрганиш мухим ахамият касб этиб, бу фанни ижобий ўзлаштириш орқали мамлакатимиз иқтисодиётига малакали кадрларимиз ўзларини чуқур билим савияси билан ижобий таъсир этади. Шунинг учун мазкур фанни чуқурроқ ўрганиш мамлакатимиз Президенти томонидан “” номли маърузасидан келиб чиқиб қуйидаги йуналишлар дастур амал бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” дан ўрин олган ижтимоий-иқтисодий масалалар.
Бозор иқтисодиёти шундай жараёнки у доимий равишда бу жараёндаги муносабатлар доимий такомиллашиб, ривожланиб, бир бири билан жахон иқтисодиётида унификациялашган холда қўшилиб боради.Бу ўз навбатида хар бир давлатнинг амалдаги қонунчиликларни такомиллаштирган холда, бозор муносабатларига мослаштириш орқали амалга оширилади.
Мамлакатимиз иқтисодиёти хам жахон хўжалигини ажралмас қисмидир. Шундай экан хар бир ўзбекистонлик фуқаро ёшларими мамлакатимиз иқтисодий ривожига ўз хиссасини қўшиши лозим. Бундай хисса асосан иқтисодиётимизга инвестиция киритиш ва уни бошқариш орқали қўшилади.


Барчамиз оддий бир хакикатни яхши англаб олишимиз даркор - инвестицияларсиз модернизация хам, янгиланиш хам бўлмайди1 .
Инвестициялашнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш, инвестиция фаолиятини оқилона тартибга солиш асосида ички ва ташқи молиявий манбаларни, барча шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда жалб қилиш миллий иқтисодиётни келажагини белгилайди. “Инвестицияни ташкил этиш ва молиялаштириш” фанининг долзарблиги шундан иборатки, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишда, ўз моделини амалга ошириш жараёнида, инвестицияни ташкил этиш хамда молиялаштиришни самарали усулларини ўрганиш, муқобил вариантларни тўғри танлаш ва бахолашдек токомиллашган замонавий механизмлари ва воситаларини ўрганмоқда.
Президентимиз И.А. Каримовнинг мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим аҳамияти ва зарурати ҳақида таъкидлаб, қуйидагича таъриф берди «Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик мақсадни амалга оширишнинг мантиғи мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошланган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини 2011 йилдаги асосий устувор йўналиш сифатида давом эттиришни тақозо этмоқда” 2 .
Шунингдек хукуматимиз рахбарининг «Банкларнинг кредит портфели таркибида ҳам сифат ўзгаришлари рўй бермоқда. Умумий кредит портфелида узоқ муддатли, яъни 3 йилдан ортиқ муддатга бериладиган инвестиция кредитларининг улуши 2000 йилнинг охиридаги 35 фоиздан 2010 йилнинг охирида 75,2 фоизга ўсди3 деб айтиб ўтган фиклари тижорат банклари фаолиятидаги инвестицион фаоллигини кенгайтиришга қаратилган.

__________________________________________________________________________________________________


1 Каримов И.А. Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш- асосий вазифамиздир. Тошкент.:Ўбекистон , 2010 й..
2 И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърўзаси. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.
Хукуматимиз рахбари томонидан илгари сурилган асосий мақсад Ўзбекистонда иш фаолиятини юритаётган молия институтларини - банкларни йирик инвестицион институтларга айлантиришдир. Чунки инвестицион бозор фаолиятини кенг мувофик юритувчи махсус бу воситачи банклардир. Бунда банкларимиз халқаро молия институтларининг валюта кредит линияларидан кенгроқ фойдаланишга эга бўлиш, халқаро миқёсдаги капитал харакатини бошқариш, халқаро инновацион инсон капиталини бошқаришда фаол иштирок этиш, лизингни кенгроқ ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш шароитида улардан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 55,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish