Янги корхонани ташкил қилишнинг дастлабки босқичида таъсисчилар таркиби белгиланиб, таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Шу билан бирга жамият қатнашчиларининг 1-сонли умумий мажлиси баённомаси расмийлаштирилиб, унда жамият директори ва тафтиш комиссияси раиси тайинланади. Сўнгра банкда вақтинчалик ҳисоб рақами очилиб, унга корхона рўйхатга олангандан кейин 30 кун ичида низом капитаининг камида 50% қисми ўтказилади. Корхона маҳаллий ҳокимият органларида рўйхатга олинади. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
корхонани ташкил этиш ва унинг фаолияти ҳақида таъсисчилар шартномаси;
давлат божини тўлаганлик ҳақида маълумотнома.
Давлат рўйхатидан ўтказилган ва бу ҳақда маълумотнома олингандан сўнг янги корхона ҳақидаги барча маълумотлар давлат реестрига киритиш учун махсус идораларга юборилади. Бу ерда кр ва ташкилотларнинг махсус таснифлаш кодлари берилади.
Янги корхонани яратишнинг якуний босқичида унинг қатнашчилари ўз маблағларини киритиб, банкда доимий ҳисоб рақами очадилар, корхона туман солиқ идорасида рўйхатга олинади, юмалоқ муҳр ва тўртбурчакли штампга эга бўлади. Шу пайтдан бошлаб корхона мустақил ҳуқуқий шахс сифатида фаолият кўрсата бошл «Star» компьютер клуби аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатади. Клуб қуйидаги хизмат туралрини кўрсатади:
компьютерда ишлаш (Office)
ўйинлар
матнни чоп эттириш
сканердан фойдаланиш.
Хизмат мезонлари:
ишончлилик (фирманинг ўз ваъдасини аниқ ва ўз вақтида бажариш хусуситини белгилайди)
Доступность (мижознинг хизмат кўрсатиш учун узоқ вақт кутиб қолмаслигини тавсифлайди)
хавфсизлик (мазкур хизмат мижоз учун хавф туғдирмаслигини баҳолайди)
ишонч (хизмат кўрсатувчи фирма ёки шахсларга қанчалик ишониш мумкинлигини кўрсатади)
мижозни тушуниш (фирманинг ўз мижозларини таниш ва уларнинг эҳтиёжларини тушунишга қаратилган ҳатти-ҳаракатларини баҳолайди).
Кўрсатилаётган хизмат сифатини оширишга хизмат кўрстаиш стандарти – мижозларга хизмат кўрсатишда ьажариш мажбурий бўлган, амалга оширилувчи барча операцияларнинг белгиланган сифат даражасини кафолатлаши лоим бўлган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва унга сўзсиз амал қилиш йўли билан эришилади. Хизмат кўрсатиш стандарти қуйидаги мезонларга эга: мижозларга хизмат кўрсатиш вақти; шикоят ва эътирозлар билан ишлаш тизими; офисда реклама-ахборот воситаларининг мавудлиги; телефон орқали кутиш вақти; тўлов тартиби ва ҳоказолар.