Файзулла Хўжаевнинг бхср бошқарувидаги ўрни



Download 20,87 Kb.
Sana26.06.2022
Hajmi20,87 Kb.
#706377

Файзулла Хўжаевнинг БХСР бошқарувидаги ўрни.
Файзулла Хўжаев ( 1896 – 1938 ) бор йўғи 42 умр кўрди. Қисқа аммо мазмунли ва серташвиш маьсулиятли синовларга тўлиб тошган ҳаёти давомида миллати ва халқи учун енг мураккаб вазиятларда ҳам тўғри қарор чиқариш салоҳиятини намоён қилганига ортда қолган ХХ аср воқеалари гувоҳ. 1Файзулла Хўжаев бугунги мустақил Ўзбекистон Республикаси халқи бахт - у саодати, она ватан истиқболи учун ўша алғов – далғовли йилларда машаққатли йўлти босиб ўтган давлат арбоби ҳисобланади. БХСР ташкил топиши билан давлат тили масаласи муҳим бўлиб турган.2” Файзулла Хўжаевнинг ташаббуси билан 1921 йил 11 - мартда Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси ўзбек ( туркий ) тилни мамлакат худудида давлат тили деб еьлон. Маҳаллий ёшлардан ҳарбий кадрлар тайёрлаш ишлари ҳам ҳукумат олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланган. 3” 1921 йил февралда ташкил етилган биринчи Бухоро ҳарбий мактабида таьлим олиш истагида бшлган маҳаллий ёшлар учун қуйидаги тартиб жорий қилинган. Мазкур ҳарбий мактабга жалб етилаётганларнинг ёши 18 дан 26 ёшгача, расмий илтимосларга кўра 30 ёшгача бўлиши, шубҳасиз соғлом бўлиши ҳамда партия, иттифоқ ёки ҳукумат муассаларининг тавсиясига ега бўлиши белгиланган. Шунингдек, ҳарбий мактабга кириш учун мусулмон ва рус тилида саводи чиққан бўлиши шарт емаслиги келтирилган. Ушбу ҳарбий мактабнинг мутахассис ўқитувчилар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таьминланиши ҳамда ўқитиш иусулмон тилида амалга оширилиши тартиби белгиланган ”. Файзулла Хўжаев ташаббуси билан амирликдан меьрос қолган хазина БХСР пул хазинаси ташкил қилиниб 1920 – 1922 йилларда Бухоро халқидан солиқ олинмаган. Маҳаллий кадрлар тайёрлаш ёшларни замонавий билимларга ега бўлишига кўмаклашиш таьлим тизимини ривожлантириш Файзулла Хўжаев фаолиятининг муҳим жиҳатлари саналади. 4“Аҳмад Заки Валидий Туркистонлик бир талаба билан учрашувини хотирлаб шундай ёзганди: Файзулла Хўжаев ҳукумати Туркистондан Берлинга 70 та талаба юборганди”.Совет ҳукумати раҳбарлари бунга қарши кескин норозилик билдиришган. 5“ В. В. Куйбишев 1922 йилдаёқ Бухоро раҳбарларидан Германияга юборилган ёшларни қайтариб уларни Москвада ўқитилишини қатьий талаб қилган ва Файзулла Хўжаев бунга кескин норозилик билдирган”. Файзулла Хўжаев ҳукумати Германиядан ташқари Туркия, Озарбайжон, Россия ва бошқа хорижий давлатларга маҳаллий ёшларни юборишда бир қатор муҳим тадбирларни амалга оширган. Бу мақсадлар учун ҳукумат давлат бюджетининг 25 фоизини ажратган. 6“ Файзулла Хўжаев 1922 йил Москвада бўлар екан Бухоро Халқ Совет Республикаси болалари учун “ Маориф уйи ” очиш масаласини Совет ҳукумати олдига қўйди. Ана шу таклиф асосида ССР Халқ Комиссарлари Совети 1923 йил 27 мартда Москвада БХСР болалари учун маориф уйи очиш тўғрисида қарор қабул қилган ”. Файзулла Хўжаев Бухорога вақф мулкларидан келадиган даромадларни таьлимга йўналтириш чора – тадбирларни кўрганлиги алоҳида еьтиборга лойиқ. 7“Вақф масаласини ҳал етиш мақсадида Ресрублика тарихида биринчи маротаба 1923 йил 5 октабрда Бутун Бухоро вақф қурултойи чақирилган. Қурултойнинг иккита мажлиси бщлиб ўтиб ҳайьат раёсати фахрий раислигига Файзулла Хўжаев Порсо Хўжа Раҳимбоевлар сайланган”. Файзулла Хўжаев БХСРда ҳокимиятни бошқарган йилларида юртимизга бир қатор замонавий техника воситалари ҳам кириб келди. Россия Федератсиясидан ерни чуқур ҳайдайдиган темир плуг, пахта квадрат уялаб екадиган сеялка, борона ва АҚШдан тракторлар келтирган. 8“ Қишлоқ хўжалигини замонавий илғор техника билан таьминлаш мақсадида 1923 йил Чехословакиядан Бухоро Республикасига 20 дона трактор ва ер текислайдиган техника воситаларини хорижлик мутахассислар билан бирга олиб келиш мўлжалланганлиги билан боғлиқ маьлумотлар ҳам бор ”. Файзулла Хўжаев ёш республикани қўшни республикалар билан бўлган муносабатларда қатнов тизимини йўлга қўйишга ҳаракат қилган.9“ БХСР раҳбари Файзулла Хўжаев 1923 йилнинг баҳорида Москвада бўлиб, республика ҳудуди бўйлаб самолётлар қатновини йўлга қўйиш тўғрисида шартнома тузилган. Ўша йили Россия орқали Бухоро республикаси, Туркистон АССР ва Хоразм республикаларига хориждан 20 та самолёт ( аэроплан ) юборилди.” Дастлабки пайтларда аҳолининг саломатлик даражаси паст бўлган.10“Республика аҳолисининг саломатлик даражасини тиклаш юқумли касалликларни олдини олиш учун тегишли чораларни кўрди. Халқ саломатлигини сақлаш марказий идораси тўғрисида низомнома тузилган”. Уни Файзулла Хўжаевнинг шахсан ўзи имзолаган.


1Рашидов О. Файзулла Хўжаев миллий манфаатлар ва сиёсий курашлар майдонида.­­­­­­ – Тошкент : Муҳаррир, 2021. – Б.58.
2 Ражабов Қ., Қандов Б. Ражабова С.. Ўзбукистон тарихининг муҳим саналари ( енг қадимги даврдан бугунги кунгача ). Тўлдирилган ва қайта ишланган олтинчи нашр – Тошкент : Ўзбекистон. 20015 – Б.166.



Download 20,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish