Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Download 5,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/148
Sana23.02.2022
Hajmi5,78 Mb.
#173930
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148
Bog'liq
Menejment (G .Qosimov)(1)

идрок қилиши зарур.
И дрокнинг белгиси сифатида хатти-ҳаракатни 
бошқаришда предметлилик алоҳида аҳамиятга эга. 
Киши ташкилотли қамровни идрок қилиши икки жа- 
раёндан иборат: маълумотларни танлаб олиш ва маъ- 
лумотларни тизимлаш.
Маълумотларни танлашда ҳар хил каналлардан 
маълумот олинади. Олинган маълумотлар мантиқан 
ишлов бериш, ҳиссиёти, сезгиси, ишончи орқали 
ишлов берилади, улар тизимланади.
287
www.ziyouz.com kutubxonasi


Киши хулқининг мезонига асос қилиб, унинг 
ҳодисалар ва жараёнларга, одамларга бўлган муно- 
сабатдаги ўрни, имони, тамойили, қадрияти каби 
шахеий белгилари олинади. Буларнинг ҳаммаси ўза- 
ро бири бирига таъсир этади, ўзаро бири бирига син- 
гишиб кетади ва ўзаро таъсир этади. Лекин шунга 
қарамасдан киши хулқига таъсир этувчи белгилари 
орқалй шахенинг нисбий ажралиб турадиган тавси- 
фици ажратиш мумкин.
Ташкилотга қабул қилинган кишидан маълум ва- 
зифани бажариши кутилади. Киши ҳам ташкилотда 
қайси ўринга ўтиб аниқ иш олишини, уни бажари- 
шини ва мос равишда ташкилотдан рағбатлантири- 
лишини кутади. Аммо киши ва ташкилотнинг ўзаро 
таъсирини ф ақат тутган хизмат ўрнига боғлаш тўғри 
бўлмайди. У ўта кенгроқ. Киши одамлар қамровида 
иш бажаради, улар билан ўзаро муносабатда бўлади. 
У ташкилотда фақат ижрочи ўрнидагина эмас, ўзи 
хизмат қилаётган жамоанинг гуруҳ аъзоси ҳамдир. 
Ташкилотнинг расмий ва норасмий гуруҳлари ҳақида 
аввалги мавзуда батафеил ёритилган эди. Ҳозирги 
вазифамиз киши ва гуруҳларнинг ўзаро таъсирини 
ҳисобга олган ҳолда уларни бошқариш муаммосини 
ёритишдир.
21.4. Ташкилотда меҳнат ресурсларини бошқариш
Ташкилот раҳбарининг асосий вазифаси — режа­
лаш тириш , ф аолиятни таш кил этиш , мойиллик, 
назорат, ахборот алмашиш, ечим қабул қилиш, раҳ- 
намолик. Умумий рақобат шароитида ушбу вазифа­
ларни оддийгина бажаришдан ташқари раҳбардан 
кўпроқ талаб қўйилади. Раҳбарлар унумдорлик ҳақида 
ўйлашлари керак, уларнинг ташкилотлари бошқа 
рақобатчиларга қараганда самаралироқ ва унумлироқ 
ишлаши лозим.
Унумдорлик барча бошқариш жараёнига сингиб 
кетган. Раҳбарларнинг унумдорликка таъсир қилиш 
мумкин бўлган иккита йўналишлари бор: одам ре­
сурс (неъмат)лари ва айнан операциялар (ташкилот-
288
www.ziyouz.com kutubxonasi


нинг ишлаб чиқариш фаолияти) орқали. Шунинг учун 
меҳнат ресурсларини бошқаришга оид саволлар (меҳ- 
нат ресурсларини режалаштириш, меҳнат малака (ма- 
\орат)ларини рўйхат қилиш, меҳнат операциялари- 
ни тах^ил қилиш, малака тавсифи (таърифи), баҳо- 
лаш маркази, иш ҳақи, қўшимча имтиёзлар, фаолият 
натижаларини баҳолаш, меҳнат фаолиятининг сифа­
ти, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш, иш 
ҳажми, ишнинг мазмундорлиги, ишни кенгайтириш, 
ишни бойитиш кабилар)ни ўрганиш муҳим.
Меҳнат ресурсларини бошқариш бошқариш наза­
рияси ва амалиётининг муҳим йўналишларидан бири. 
Йирик ташкилотларда бу иш билан ходимлар бўли- 
ми шуғулланади. Кишиларни бошқариш усуллари ва 
йўлларини билиш катта аҳамиятга эга ва қуйидаги 
босқичлардан иборат.
Меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжни режалаш­
тириш, ишга одам олиш (ёллаш), танлаб олиш, иш 
ҳақи ва имтиёзларни аниқлаш, касб танлаш ва мос- 
лашув, таълим бериш, меҳнат фаолиятини баҳолаш, 
раҳбар ходимларни тайёрлаш, юқори лавозимга кўта- 
риш, пасайтириш, ўтказиш, бўшатиш,
Меҳнат ресурсларини режалаштириш уч босқич- 
дан иборат. Булар бор ишчиларни аник^аш (баҳолаш), 
келажакда ишчиларга бўлган эҳтиёжни баҳолаш ва 
таьминлаш дастурининг ишланмаси.
Ходимларни танлаб олишнинг асосий усуллари- 
дан синовлар, суҳбат ўтказиш (суҳбатлашиш) ва ба- 
ҳолаш марказларини ташкил этиш. Буларда андоза- 
лашлар усули қўлланилиши мумкин. Бу усул қимматга 
тушадиган омил бўлса ҳам уни қўллаш ўз самара­
дорлигини исботлаган. Ўзаро суҳбатлашиш кенг тар- 
қалган, аммо бунинг қатор муаммолари бор. Бўлиб- 
бўлиб суҳбатлашиш аниқроқ натижалар беради.
Ходимни ўстиришни ташкилот жамоасига таниш- 
тириш ва расмий йўналтириш йўли биланоқ бошлаш 
лозим. Ходимнинг меҳнат фаолияти натижаларини 
баҳолаш маъмурий, ахборотли ва мойиллик вазифа-
1 9 -7 7
289
www.ziyouz.com kutubxonasi


лари орқали бажарилади ва кўпчиликка маълум қили- 
нади, яьни лавозимини кўтариш ёки пасайтириш, 
бошқа вазифага ўтказиш, шартномани бекор қилиш, 
кучли ходимларни маъмурият аниқлаб, уларни раг- 
батлантириш кабилар. Тадқиқотлар кўрсатадики, раҳ- 
бар ўзаро тушунувчи муҳит яратиши лозим. Баҳолаш 
тез-тез ўтказилиши керак, аммо бунда иш ҳақи би­
лан ишнинг бажарилиши бир вақтда муҳокама қилин- 
маслиги лозим. Мак Грегор асосий эътиборни мақ- 
садларнинг натижаларига ва ўзаро келишилишига 
жамлаш кераклигини маслаҳат беради.
Ходимларни тайёрлаш ишларини сифатли бажа­
риш учун уларни меҳнат малакаларига ўргатиш ло­
зим. Ходимларни ўстириш уларни бўлажак лавозим- 
ларга тайёрлашни назарда тутади. Ўқитиш самарали 
бўлиши учун одамларнинг ўзида бунга қизиқиш бўли- 
ши керак. Ўқишлари учун қулай муҳит яратиш, му­
раккаб малакаларни ўзлаштиришда эса тегишли қисм- 
га бириктирилиб, кетма-кетликда маълум вақт иш­
лаши, ўқувчилар ўзларининг ўқиш натижалари билан 
жавоб қайтаришларини ҳис қилишлари керак. Бош- 
қарувчи ходимларни (менежерларни) тайёрлаш ҳар 
хил курслар, семинарлар ёки ротация (алмашлаб, 
белгиланган тартибда алмашлаб) таш кил қилиш 
йўллари билан амалга оширилиши мумкин.

Download 5,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish