Ф. М. Аюпова, Ю. К. Жабборова г и н е к о л о г и я



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/159
Sana20.10.2022
Hajmi3,74 Mb.
#854545
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   159
Bog'liq
Ginekologiya 2008

Эндоцервицит (цервицит)
Эндоцервицит — бачадон бўйни канали шиллиқ пардасининг яллиғла- 
ниши, уни стафилококклар, стрептококклар, гонококклар, ичак таёқчала- 
ри келтириб чиқариши мумкин.
Эндоцервицитнинг келиб чиқиши организмнинг умумий қувватини 
пасайтирувчи касалликлар, туғруқ пайтида бачадон бўйнининг, оралиқ- 
нинг йиртилиши, ички жинсий аъзоларининг тушиши, кимёвий, термик 
жиҳатдан таъсирланиш ва куйишнинг аҳамияти катта.
Эндоцервицит ўткир, ўртача ўткир ва сурункали босқичларда ўтиши 
мумкин. Ўткир даврида бачадон бўйни атрофида қизариш, шиш кузатилади. 
Бачадон бўйни каналидан йирингли ёки шиллиқ-йирингли ажратма келиб 
туради. Ўртача ўткир ва сурункали босқичларга ўтганида қизариш ва шиш 
камаяди, ажралма шиллиқ-йирингли, кейинчалик шиллиқли бўлади.
Эндоцервицит кўпинча эрозиялар билан қўшилиб келади(22-расм). 
Эндоцервицитларни аниқлашда анамнез, кўзгулар ёрдамида текшириш, 
бачадон бўйни каналидан ажралаётган ажратмани бактериологик текши- 
риш ёрдам беради.
Даволаш:
Антибиотиклар(цефалексин-Тева-500,эритромицин-Тева), кетонал рек- 
тал шамчалари ишлатилади.Цитеал ва 
2
%ли илиқ сода эритмаси билан 
чайилади. Физиотерапевтик муолажалар қўлланилади. Калий йодид би- 
лан электрофорез қилинади.
Эндометрит
Эндометрит бачадон шиллиқ қаватининг (эндометрий) яллиғланиши. 
Эндометритнинг ўткир, ўртача ўткир, сурункали босқичлари тафовут қи- 
линади.
Ўткир эндометритнинг белгилари: тана ҳароратининг кўтарилиши, қо- 
рин пастида оғриқ, бачадондан йирингли ажратма чиқиши (бадбўй ҳид- 
ли), баъзан бачадон шиллиқ қавати айрим қисмларининг некрозга учраши 
натижасида метроррагия бўлиши характерлидир.
Сурункали эндометрит белгилари: оқчил келиши, бироз оғриқбўлиши, 
ҳайз оралиғида қонли ажратма келиши хосдир. Беморлар қорин пастида 
оғирлик сезадилар, қабзият, уйқунинг бузилиши, таъсирчанлик кузатила- 
ди. Кўпчилик ҳолларда тухумдон гипофункцияси кузатилади. Қин орқа- 
ли текширилганда бачадон оғриқли бўлади, бироз катталашган. юмшоқ 
консистенцияли бўлади, бачадон бўйни каналида кўп мик^дорда йирингли 
ажратма келиб туради.
Диагностикаси:
1. 
Анамнез.
2. 
Умумий ва гинекологик текшириш.
3. 
Бактериологик текшириш.
4. 
Ультратовуш орқали текшириш.

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish