1 0
.
Климактерик қон кетишда 3 асосий даволаш усулини айтинг.
1
. бачадон ичини алоҳида диагностик қириб тозалаш;
2
. қўшилиб келган касалликларни даволаш;
3. гестагенлар ва андрогенлар ёрдамида гормонал терапия ўт-
казиш.
11. Фолликулар атрезиясига нима тўғри келади.
1
. узоқ вақт ҳайэ тутилгандан сўнг қон кетиши;
2
. эстрогенлар паст даражада;
3. узоқ давом этувчи қон кетиши;
4. базал ҳарорат монофазли.
12.
Ювенил қон кетиб беморнинг аҳволи қониқарли ҳолда бўлган-
да қандай даволаш усули қўлланилади.
1
. утеротоник дорилар;
2
. аскорбин кислотаси қўллаш;
3. стационар шароитида гормонал препаратларни қўллаш;
4. симптоматик терапия;
5. қувватловчи терапия.
13.
Туғруқ ёшидаги аёлларда дисфункционал қон кетишини
аниқлаш ва даволашда қандай методлар фойдаланилади?
1
. гестаген препаратлар;
2
. диагностика мақсадида бачадондан қирма олиш ва уни гис-
тологик текшириш;
3. қўшилган эстроген-гестаген препаратлар.
4. а н д р о г е н л а р (т е с т о с т е р о н , о м н а н д р е н ).
51
АЁЛЛАР ЖИНСИИ АЪЗОЛАРИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
ЯЛЛИҒЛАНИШ
Мақсад.
Талабаларни яллиғланиш жараёни этиологияси, жойлаши-
ши ва клиник кечиши таснифи билан таништириш, талабаларни жинсий
аъзоларнинг кенг тарқалган яллиғланишларига ташхис қўйиш усуллари,
клиникаси ва даволашни ўрганиш.
Вазифалар.
1. Жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари этиологияси
билиш.
2. Жинсийаъзоларяллиғланишкасалликларинитекширишусулларини
ўтказиш.
3. Вульвит, эндоцервицит, бачадон бўйни эрозияси, сальпингоофорит,
пельвиоперитонит клиникасини билиш.
4. Касалликларни даволаш ва олдини олиш принципларини билиш.
Ички жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари гинекологик
касалликлар ичида асосий ўринни эгаллайди. Сўнгги йилларда кўпроқ
ёшларда, асосан 15-25 ёшда учрайди, у узоқ вақт кечишига олиб келиб,
яллиғланиш касалликлари оғриқ синдромини, бачадонни нотўғри жой-
лашиши, ҳайз бузилишини, жинсий ва генератив функциянинг бузилиши
билан кечади. Ҳозирги пайтда яллиғланиш касалликларининг клиника-
си ва структураси ўзгариб бормоқда, бирламчи параметрит ва пельвиопе-
ритонит миқдори пасайиб сурункали сальпингоофорит учраши кўпайиб
бормоқда.
Аёллар жинсий аъзолари яллиғланиш касалликлари ривожланиши-
га кўпинча анамнезида бачадон ичидаги тадбирлар (туғруқда бачадонни
қўл билан текшириш, аборт, бачадон шиллиқ қаватини диагностик қириб
олиш, бачадон ичига контрацептив восита киритиш), жинсий алоқанинг
ўсмирлик ёшида бошланганлиги, жинсий ҳаётнинг пала-партишлиги ва
бошқалар катта аҳамиятга эга. Касалланиш бошланишига яна кўпгина
шароитлар сабабчи бўлади, булар совуқ қотиш, елвизак, экстрагенитал
касалликлар, стресслар ва асосийси иммун тизими фаолиятининг паса-
йиши.
Аёллар организмида яллиғланиш жараёнига қарши \имоя кучлар мав-
жуд. Булар қин даҳлизининг берклиги, қин шиллиқ қавати кўп қаватли
мугузланувчи эпителий билан қопланганлиги, бачадон бўйнининг ички
ва ташқи бўғзи ва цервикал каналидаги шиллиқ пробкаси. Яна бир тўси-
ғи бу шиллиқ таркибида микробларга қарши ишлаб чиқариладиган IgA
антитаначалар. Яллиғланиш тарқалишига яна бир тўсиқ бу бачадон шил-
лиқ қавати ва унинг ҳар хайз пайтида кўчиб туриши ва ни\оят бачадон
найлари цилиар аппаратининг ҳаракатланиши ва ичидаги суюқликнинг
фақат бачадон томонига йўлланиши.
Яллиғланиш жараёни кўпинча инфекцион келиб чиқиш билан боғлиқ.
В.И.Бодяжина (1969) фикрича яллиғланиш ўчоғига микроб чақирувчиси
келиб тушиши касалликнинг бошланиш жараёнини келтириб чиқаради.
Касалликнинг сурункали босқичида орттирилган умумий функционал
бузилишлар асосий ўринни эгаллайди (нерв, эндокрин, қон томир ва бо-
шқа тизимларнинг тузилишлари). Хозирги вақтда аёллар жинсий аъзола-
ри яллиғланишини стафилококк, аэроб ва анаэроб инфекциялар, патоген
52
флора ва вируслар келтириб чиқаради. Сўнгги ўн йиллик мобайнида ял-
лиғланиш касалликларига олиб келадиган янги генерация, яъни жинсий
йўллар билан тарқаладиган инфекциялар — хламидиялар, уреаплазмалар,
микоплазмалар, вируслар (цитомегаловирус, оддий герпес вируси) ва бо-
шқалар кўпроқучрамоқда. Микроорганизмлар ҳар хил ассоциациялар кў-
ринишида кўпроқ учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |