Педагогик антропология объекти - “одам-одам” муносабати, предме-
ти - маърифий жараён иштирокчиси бўлган бола шахси ҳисобланади. Буни
англаш учун, энг аввало, боланинг кимлиги, унинг табиати қанақалигини ту-
шуниш, билиш талаб этилади.
94
Педагогик антропология тарбиячидан нафақат педагогика фанини яхши
билишни, балки бола, одам ҳақида, унинг билиш жараёни ҳақида, шунингдек,
болалар ва катталар, табиат ва жамият ҳаёти ҳақидаги фундаментал билимлар-
га эга бўлишни тақозо этади. Болани (одамни) камол топтириш учун, энг авва-
ло, унинг табиатини билиш керак бўлади, акс ҳолда, барча педагогик ҳаракат-
лар бесамар кечади, қуруқ сафсатага айланади. Шу сабабли замонавий педагог
қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши лозим:
1) одам - педагогик антропология предмети (одам – тирик биоэнерге-
тик мавжудот; одамнинг ижтимоийлиги ва ақл-фаросатга эгалиги; одамнинг
маънавийлиги ва ёрдамга муҳтожлиги; одамнинг яхлитлиги ва фикрлари зид-
лиги; бола – ривожланаётган одам эканлиги);
2) инсон (шахс) камолоти – мунтазам ўрганиш талаб этиладиган ил-
мий муаммо (одам филогенези ва онтогенези хусусиятлари; инсон камолоти-
нинг макон ва замонда кечиши, босқичлари);
3) маданият - антропологик тушунча (“маданият” тушунчасининг та-
рихи; маданият – ижтимоий ҳодиса эканлиги; маданиятли одам ва жамият);
4) маърифат - антропологик жараён (маърифат (таълим, тарбия) – ин-
сон ҳаётининг услуби; маърифат – фаолиятнинг алоҳида тури; мукаммал ан-
тропологик педагогик тизимлар; замонавий педагогга қўйилган талаблар).
Педагогик антропология боланинг асл жисмоний ва маънавий қиёфаси-
ни очиб беради ва айни пайтда одам ҳақидаги билимларни педагогика учун энг
муҳим масалага айлантиради. Педагогик жараённи тушуниш ва ташкил этиш-
да антропологик билимларга таяниш шахсга йўналтирилган педагогик техно-
логиялардан онгли, самарали фойдаланишга имкон беради. Демак, педагоги-
кадаги етакчи тамойил - антропологик тамойил, аптропологик билимлар эса
ўқитувчини касбга тайёрлашнинг ўзаги бўлиши лозим. Педагогик антропо-
логия педагогика биносининг асоси бўлиб, таълим ва тарбия ишларида одам
ёки одамлар гуруҳи табиатига таянилади.
Психология, физиология, экология, педиатрия, педагогика каби айрим
фанлар камол топаётган инсон шахсига ўз нуқтаи назаридан ёндашади. Бироқ,
яхлит ҳолга келтирилмаган (интеграцияланмаган) билимлар мажмуидан муш-
кул маърифий масалаларни ечишда фойдаланиш оғир кечади. Шу сабабли
шахс онтогенезининг педагогик йўналиши ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида
жадал ривожланган, ХХ аср охири - XXI аср бошида эса педагогик антрополо-
гия шаклига кирган.
Дастлабки педагогик антропологиялаштириш ғояси, маълум бўлишича,
Я.А. Коменский ишларида ўз аксини топган. Педагогикага антропологик ёнда-
шувни К.Д. Ушинский, А.Ф. Чемберлен, С.Холл, Д.М. Болдуин, В.М.Бехтерев,
П.П.Блонский, М.Я.Басов, А.Б. Пинкевич ва бошқалар, ХХ асрнинг иккинчи
95
ярмида Б.Г.Ананьев, Л.В.Занков, В.В. Давидов каби олимлар жадаллик билан
татбиқ этганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |