Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


 Олинган маълумотларни қайд этиш методлари



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

3. Олинган маълумотларни қайд этиш методлари. Ахборот (маълу-
мот) муайян доирадаги вазифаларни ҳал қилиш учун ишлатилса, вақт ва ма-
конда тарқалиши мумкин бўлса, ресурс - манбага айланади. Бошқача айтганда, 
ахборот уни ташувчида (қоғоз, электрон) қайд этилган вақтдан бошлаб, ре-
сурсга (манбага) айланади. 
Ахборот – маълумотларни бирламчи қайд этиш қуйидагича амалга оши-
рилиши мумкин: китобда сўзларнинг тагини қизил қалам билан чизиб қўйиш, 
китоб хошияларига қалам билан белгилар қўйиш. 
Китоб хошияларига қалам билан белги қўйишда қуйидаги белгилардан 
фойдаланиш мумкин: 
! - жуда муҳим; 
- шубҳали, аниқ эмас; 
– асосий, эътибор қаратиш; 
= - хулоса, якун, натижа; 
к – кўчириб олиш ва ш.к. 
Ахборот – маълумотларни ёзувлар: режалар, тезислар, матнлар кўрини-
шида ҳам қайд этиш мумкин. 
Режа – қандайдир баённинг (ифоданинг) қисқача дастури; сиқилган 
шаклда қисқача баён қилинган фикр-сарлавҳалар тўплами матннинг маъноли 
тузилмасини англатади. Режа – матннинг “скелети” бўлиб, у материални тақ-
дим этиш кетма-кетлигини ихчам акс эттиради. Режа шаклидаги ёзувлар ўқил-
ган мазмунни хотирада тиклаш учун жуда муҳимдир. 
Режа тузишдаги ҳатти-ҳаракатлар қуйидагича бўлиши мумкин: 
1) матнни кўриб чиқиш ва уни тугалланган маъноли қисмларга ажратиш. 
Бунда матн параграфлари мўлжал бўлиб хизмат қилиши мумкин, аммо маъно-
ли қисмлар чегаралари ҳар доим ҳам улар бўйлаб ўтмайди; 
2) калит сўзлар ва ибораларга таянган ҳолда ҳар бир маъноли қисмдаги 
асосий фикрни аниқлаш ва уни шакллантириш; 


86 
3) ифода қилинган иборани (таърифни, изоҳни) аниқлаш ва уларни кет-
ма-кет ёзиш. Агар ҳар бир маъноли қисмга саволлар қўйилиб ёзилса, саволли 
режа пайдо бўлади. 
Тезислар – қандайдир ғояни ёки китобдаги асосий фикрлардан бирини 
қамраб олувчи қоидалар. Тезислар тасдиқлаш ёки рад этиш шаклида ифодала-
ниши мумкин. Тезислар мазмунни очиб бериш, эслаш ёки айтиш лозим бўлган 
нарсаларга мўлжал олиш имконини беради. 
Тезислар ёзишдаги ҳатти-ҳаракатлар қуйидагича бўлиши мумкин: 
1) матннинг ҳар бир параграфида маънога эга бўлган асосий жумлаларни 
ажратиб кўрсатиш; 
2) танланган жумлалар асосида параграфдаги асосий ғояни умумий жум-
ла билан ифодалаш; 
3) асосий ғояларни таснифлаш ва шакллантириш. 
Кўчирмалар – матннинг парчаси бўлиб, китоб ёки журналдан бирон бир 
керакли, муҳим жойини кўчириб (ёзиб) олиш. Турли манбалардан материал-
лар тўплаш зарурияти туғилганда асосан кўчирмадан фойдаланилади. Кўчир-
малар матн тўлиқ ўқилгандан ва тушунарли бўлгандан кейин олинади. Кўчир-
малар сўзма-сўз ёки эркин шаклда ёзилиши мумкин.
Матн тузиш (ёзиш) – маъруза, китоб ёки мақола мазмунининг қисқа из-
чил баёни. Унинг асосини режа, тезис ва кўчирмалар ташкил этади. Матн, те-
зислардан фарқли ўлароқ, нафақат асл фикрларни, балки улар орасидаги боғ-
лиқликни ҳам акс эттиради. Матнлаштиришнинг ҳар хил турлари ва усуллари 
мавжуд. Китоб ёки мақола матнини кетма-кет ёзиб олиш энг кенг тарқалган 
усуллардан биридир. Бундай матнда ахборот мантиғи ва ҳажми тўлиқ бўлади. 
Матнлар режали ёзилиши ҳам мумкин. 
Матнлаштиришнинг ҳар қандай турида қуйидагиларни унутмаслик ке-
рак: 
1) ёзувлар зич, майда бўлиши, саҳифада иложи борича кўпроқ матн жой-
лаштирилиши керак, бу уни таҳлил қилишда қулайлик туғдиради; 
2) ёзувларни қўшимча (кичик) сарлавҳаларга, хат (сатр) бошига, оралиқ 
қаторларга бўлиш фойдали бўлиб, улар ёзувни ташкил қилади; 
3) безатиш воситаларидан фойдаланиш керак (матндаги сўзлар остига 
чизиб қўйиш, дафтар хошиясига белгилар қўйиш, қонунлар, қонуниятлар ва 
асосий тушунчаларни доира ичига олиш, ёзаётганда ҳар хил ранглардан фой-
даланиш, турли шрифтларда ёзиш);
4) матн учун мўлжалланган дафтарнинг бетлариини рақамлаш ва мунда-
рижасини қилиш мумкин. Бундай ҳолда зарур маълумотларни тез топиш мум-
кин бўлади.


87 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish