Ўйин технологияларини ишлаб чиқиш ва ўтказишда қуйидагилар ҳисоб-
га олинади:
1) гуруҳларни шакллантириш;
2) ўйин мақсадини ифодалаш;
3) муаммоли вазиятни вужудга келтириш;
4) ролларни тақсимлаш;
5) ўйин тартиби ва давом этиш вақтини белгилаш;
228
6) ўйинга оид барча материаллар тўпламини тарқатиш;
7) заруриятга кўра маслаҳатлар бериб бориш.
Ўйинни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари:
1) тайёргарлик босқичи: ўйинни лойиҳалаш (сценарийси ва йўриқнома-
сини ишлаб чиқиш, моддий ашёларни тайёрлаш, гуруҳларни шакллантириш)
ва ўйинни бошлаш (ролларни тақсимлаш, мақсадларни тушунтириш, қоидалар
ва вақтни белгилаш);
2) ўйин босқичи: гуруҳларнинг топшириқ устида ишлаши (манбалар
билан ишлаш) ва гуруҳлараро мунозара (гуруҳларнинг чиқиши, натижаларни
ҳимоя қилиши, экспертлар фаолияти)
3) таҳлил босқичи: жамоа мунозараси (ўйинни якунлаш, таҳлил ва баҳо-
лаш, хулоса ва умумлаштириш, тавсиялар бериш).
2. Интерфаол таълим технологиялари – таълим олувчиларнинг билим,
кўникма, малака, компетенция ва бошқа ахлоқий-маданий фазилатларни ўз-
лаштириши борасидаги ўзаро ҳатти-ҳаракатларни, муносабатларни объектив,
барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда ташкил этишга асосланган таълим.
Интерфаол таълим технологиялари таълим олувчилар учун қуйидаги им-
кониятларни очиб бнради:
1) гуруҳ ёки жамоа билан ҳамкорликда ишлаш;
2) тенгдошлари орасида ўз ғояларини эркин баён қилиш, билимларини
ҳеч қандай психологик тўсиқларсиз намойиш этиш;
3) муаммони ҳал қилишга ижодий ёндашиш;
4) гуруҳ ёки жамоадошлари билан психологик яқинликка эришиш;
5) ўзининг ички имконияти ва қобилиятларини тўлиқ намоён қилиш;
6) фикрлаш, фикрларини умумлаштириш ва энг муҳимларини саралаш;
7) ўз фаолиятини назорат қилиш ва мустақил баҳолаш;
8) ўз имкониятлари ва кучига ишонч ҳосил қилиш;
9) турли вазиятларда ҳаракатланиш ва мураккаб вазиятлардан чиқа олиш
кўникмаларини ўзлаштириш.
Бугунги кунда педагогик амалиётда интерфаол таълимни ташкил этишда
қуйидаги энг оммавий технологиялардан фойдаланилмоқда (8.9-расм):
1. Интерфаол методлар – ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида суҳбат ёки диа-
лог режимидаги ўзаро муносабатларни назарда тутувчи методлар: “Кейс-ста-
ди”, “Блиц-сўров”, “Моделлаштириш”, “Ижодий иш”, “Муносабат”, “Режа”,
“Суҳбат” ва ш.к.
2. Стратегиялар – юзага келиши мумкин бўлган барча ҳолатларда ҳатти-
ҳаракатларнинг тўлиқ режаси: “Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Галерея”, “Зиг-
заг”, “Зинама-зина”, “Музёрар”, “Ротация”, “Т-жадвал” ва ш.к.
229
3. График органайзерлар – маълумотларни кўриш орқали тўплаш, боғ-
лаш ва тақдим этиш имконини берадиган восита ёки тузилмалар: “Балиқ скe-
лети”, “БББ”, “Концептуал жадвал”, “Венн диаграммаси”, “Инсерт”, “Клас-
тер”, “Нима учун?”, “Қандай?” ва ш.к. (иловага қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |