Маърифат (таълим, тарбия) мазмунининг
вариативлиги бўйича тузилмалари
Концентрик (битта
умумий марказли)
тузилма
Чизиқли
тузилма
7.6-расм. Маърифат мазмунининг вариативлиги
бўйича тузилмалари
Бурама чизиқли
тузилма
Аралаш тузилма
175
1) маърифат мазмунининг жамият, фан, маданият ва шахс ривож-
ланиши талабларига мос бўлиши тамойили. Бу тамойилга мувофиқ таълим-
тарбия мазмунда анъанавий билим, кўникма ва малакалар ҳамда компетенция-
лар билан бирга жамиятнинг ривожи, илмий билимлар, маданий ҳаёт даражаси
ва шахс камолоти имкониятлари ўз аксини топиши назарда тутилади;
2) маърифий мазмун ва жараёнларнинг бирлиги тамойили. Бу тамо-
йил таълим-тарбия мазмунни танлашда бир томонлама ёндашувни рад этади.
У аниқ ўқув-тарбия жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий шарт-
шароитларни ҳисобга олишни назарда тутади. Бу таълим-тарбия мазмунини
лойиҳалаштириш жараёнида тақдим этиш ва ўзлаштириш тамойиллари, тех-
нологияси, даражаси ва улар билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатларни ҳисобга олиш
лозимлигини англатади;
3) маърифат мазмунининг тузилмавий бирлиги тамойили. Бу тамо-
йил маърифий тизимнинг турли босқичларида таълим-тарбиянинг қуйидаги
таркибий қисмлари ўзаро мувофиқлашувини кўзда тутади: назарий тушунча,
ўқув фани, ўқув материали, педагогик фаолият, ўқувчи шахси;
4) маърифат мазмунини инсонпарварлаштириш тамойили. Бу тамо-
йил ўқувчиларнинг умуминсоний ва миллий маданиятни фаол ижодий ва ама-
лий ўзлаштириши учун шарт-шароитлар яратилиши билан боғлиқдир. Бунинг
учун инсонпарварлик ғоялари таълим-тарбия мазмунига сингдирилиши керак.
Бу эса, ўз навбатида, ижтимоий-гуманитар ва табиий-илмий фанларнинг ўзаро
боғлиқлиги тамойили ўзгаришини талаб этадики, унинг асосида шахсга йўнал-
ганлик ғояси бўлиши зарур;
5) маърифат мазмунини фундаменталлаштириш тамойили таълим-
тарбияни инсонпарварлаштириш йўлидаги тўсиқларни йўқотишга имкон бе-
ради ва таълим олувчиларнинг билиш ва амалий қайта ўзгартириш фаолияти
моҳиятини англашини назарда тутади. Бунда таълим-тарбия нафақат билим,
кўникма ва малакаларга эга бўлиш усули, балки ўқувчиларни янги билимлар
олиш, кўникмаларни мустақил эгаллаш усуллари билан қуроллантириш воси-
тасига ҳам айланади;
6) маърифат мазмунининг кетма-кетлик тамойили. Мазкур тамойил
таълим-тарбия мазмунини ўсиб бориш йўналишида режалаштиришдан иборат
бўлишини англатади, бунда, энг аввало, ҳар бир янги билим, кўникма ва мала-
ка аввалги даражага таяниши ва ундан келиб чиқиши ҳисобга олинади;
7) маърифат мазмунининг мунтазамлик тамойили. Ушбу тамойил
ўрганиладиган билимлар ҳамда шакллантириладиган кўникма, малака ва ком-
петенцияларни яхлит тизимдаги ўрни бўйича, шунингдек умумий ўрта таълим,
барча ўқув курслари ва яхлит мазмуннинг бир-бирига, умуминсоний ва мил-
лий маданият тизимига боғлиқлиги бўйича кўриб чиқилиши кўзда тутилади;
176
8) маърифат мазмуни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мослиги та-
Do'stlaringiz bilan baham: |