97
ди. Педагогика ўқувчи-талабаларда далилларни таҳлил қилиш, умумлашти-
риш, ўзаро таққослаш, ижодий тафаккурни ривожлантириш, назарий билим-
ларни амалиётда қўллаш, шунингдек, маърифий жараёнида турли хил қўшим-
ча адабиётлар, қомуслар, луғатлар билан ишлаш, маъруза ва рефератлар тай-
ёрлаш каби кўникма ва малакаларни шакллантиради.
Педагогика жуда катта
ҳаётий ва
умуммаданий аҳамиятга эга. Замона-
вий киши жамият амал қилаётган ижобий хулқ-атвор одатлари, таълим ва тар-
биянинг ташкилий шакллари, ўз юрти ва хориждаги ҳар хил таълим турлари,
тарбиявий таъсирларнинг самарали усуллари, ўзаро муносабат услублари, ах-
борот узатиш ва ўзаро алмашиш усуллари кабилар ҳақида тизимли маълумот-
ларга эга бўлиши лозим. Ота-оналар эса таълим турлари, уларнинг изчиллиги
ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишлари керак.
Кейинги йиллар тажрибасидан маълум бўлдики,
маърифат,
таълим ва
тарбия жамият ва унинг маданий тараққиёт даражасини барқарорлаштириш
тизимида марказий бўғинга айланмоқда. Маърифат ( таълим, тарбия) тарихий
тараққиёт жараёнида
ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида турли мазмуний
(андазавий) ўзгаришларга учраган ва унинг турли намуналари (моделлари)
ўзига хос устунлиги билан ажралиб турган. Масалан, таълим ва тарбиянинг
илмий, маданий, технократик, инсонпарвар, болапарвар, антропологик модел-
лари маълум бўлиб, уларнинг негизида бу номлар билан боғлиқ бўлган бирор-
та таркибий қисм (унсур) устунлик қилади. Хусусан, илмга асосланган таъ-
лим-тарбия моделида
илмийлик тамойили, инсонпарварликка асосланган таъл-
им-тарбия моделида
инсонпарпарлик тамойили марказий ўрин тутади.
Демак,
педагогиканинг аҳамияти унинг жуда кенг тушунча сифатида
бир қанча маъноларни англатишида намоён бўлади:
1
.Педагогиканинг ҳаётий аҳамиятга эгалиги. Ҳар бир шахс, ким бўли-
шидан қатъий назар, ҳаёти давомида педагог вазифасини бажаради, яъни ўз
фарзандлари, оила аъзоларига таълим беради, уларни тарбиялайди, ишда ҳам-
касбларига таъсир кўрсатади, ўз-ўзини тарбиялаш билан шуғулланади.
2.
Педагогиканинг амалий аҳамиятга эгалиги. Педагогика ўқувчи-ёш-
ларни мустақил ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш мақсадида катта авлодларнинг иж-
тимоий-маданий тажрибасини кичик авлодга етказиш билан боғлиқ инсон
фаолияти соҳаларидан биридир. Бунда ўзбек халқ педагогикасининг педагогик
маҳорат ва тарбия санъати билан ўзаро боғлиқлиги муҳим ўрин тутади. Зеро,
педагогик фаолиятнинг олий кўриниши бежиз
санъат деб аталмайди.
3.
Педагогиканинг фан, айни пайтда, инсоншунослик соҳаси (педаго-
Do'stlaringiz bilan baham: