Ф. И. Ш. тел рақами: ХЎжалик юритувчи субъектларда асосий фаолият даромадларининг ҳисоби ва унинг амалдаги ҳолати


-жадвал «Ўзбекенгилсаноат» АКнинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи фойда кўрсаткичи ўзгаришининг омилли таҳлили



Download 58,35 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi58,35 Kb.
#196338
1   2
Bog'liq
maqola

1.1-жадвал
«Ўзбекенгилсаноат» АКнинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи фойда кўрсаткичи ўзгаришининг омилли таҳлили

т/р

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

1.



Фойдадан солиқлар тўлангунга қадар молиявий натижа, млн. Сўм

45747

44875

96606

111097

131094

157313

2.

Унинг олдинги йилдан фарқланиши, млн.сўм.

27261

-872

51731

14491

19997

26219

3.



Унинг олдинги йилдан фарқланиши, %.

2,5 марта

98,1

2,2 марта

115,2

118,0

120,0

4.

Маҳсулот реализацияси, млн. сўм.

915486

1013611

1581479

1976849

2569903

3340874

5.

Маҳсулот реализациясининг олдинги йилга нисбатан ўсиши, %

2 марта

110,7

156,0

125,0

130,0

130,0

6.

Реализация қилинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи, млн. сўм.

771393

896521

1308153

1582865

1978581

2473226

7.

Унинг олдинги йилдан фарқланиши, млн.сўм.

389123

125128

411602

274712

395716

494645

8.

Реализациядан олинган фойда, млн. сўм.

144093

117090

273326

341658

427072

555194

9.

Унинг олдинги йилдан фарқланиши, млн.сўм.

80641

-27003

156236

68332

85414

128122

10.

Давр харажатлари ва бошқа харажатлар, млн. Сўм

110144

123999

185462

205863

236743

260417

11.

Уларнинг олдинги йилдан фарқланиши, млн.сўм.

42094

13855

61463

20401

30879

23674

12.

Фойда ўзгаришининг омиллари – жами






















шу жумладан:



















13.

- реализация ҳажмининг ўзгариш ҳисобига, млн. сўм.

469764

98125

567868

395370

593054

770971

14.

- ишлаб чиқариш таннархининг ўсиши
ҳисобидан, млн. сўм. (-)

-389123

-125128

-411602

-274712

-395716

-494645

15.

- давр харажатлари ва бошқа харажат ларнинг ўсиши ҳисобидан, млн. сўм (-)

-42094

-13855

-61463

-20401

-30879

-23674

Юқоридаги жадвал таҳлил натижаларидан кўриниб турибдики, маҳсулот реализацияси, узлуксиз ортиб бормоқда. 2010 йилдан токи 2015 йилларда бу кўрсатккич «Ўзбекенгилсаноат» АК таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларда 2 баробар ошганлигини, реализациядан олинган фойда анча юқори суръатлар билан ўсаётганлигини кўришимиз мумкин. Бу бевосита даромадларнинг янада ошишига юқори самарадорликка эришишга олиб келади.


«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик компанияси шунингдек, қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади7:
- ташқи ва ички бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, тўқимачилик трикотаж, тикувчилик ва чиннисозлик саноати маҳсулотларига бўлган талаб динамикасини ўрганиш ва истиқболларини аниқлаш:
- Республика истеъмол бозорларини юртимизда ишлаб чиқариладиган юқори сифатли, аҳоли эхтиёжига мос келадиган енгил саноат маҳсулотлари билан тўлдиришни таъминлаш;
- тармоқнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, компания таркибидаги корхоналар томонидан рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни ташқи бозорларга олиб чиқишни ташкил этиш;
- пахта толасидан, бошқа турдаги хом-ашё ва материаллар манбаидан комплекс фойдаланиш ва уни мукаммал қайта ишлаш, хозирги импорт орқали олиб келинаётган бутловчи буюмлар ва фурнитураларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
- тармоқда ягона техник ва инвеститцион сиёсатни олиб бориш, тўқимачилик, трикотаж ва тикувчилик саноати корхоналари ўртасида ўзаро муносабатларни ривожлантириш, маҳаллий хом ашёлардан республиканинг аҳоли зид жойлашган худудларида маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошириш;
- замонавий технологияларни жорий этиш учун чет-эл инвеститцияларини тўғридан-тўғри жалб қилиш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тармоқ корхоналарини техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш.



1.2-расм Ўзбекистон енгил саноат корхоналарида асосий фаолият бўйича маҳсулотлар реализациясидан олинган соф тушум8 (млн сўм)

Компаниянинг устав фонди 8 726 759 904,5 (саккиз миллиард этти юз йигирма олти миллион этти юз эллик тўққиз минг тўққиз юз тўрт сўм эллик тийин) сўмни ташкил қилиб, ҳар бир акциянинг номинал қиймати 4 261,75 (тўрт минг икки юз олтмиш бир сўм етмиш беш тийин) сўм бўлган 2 047 694 (икки миллион қирқ етти минг олти юз тўқсон тўрт) дона оддий эгаси ёзилган акцияга бўлинган.


Хулоса ва таклиф
Бозор иқтисодиётини модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолият даромадлари маҳсулот сотишдан олинган даромадлар,товарлар сотишдан олинган даромадлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадларни ўз ичига қамраб олади. Молиявий хўжалик фаолияти натижалари маълум, яъни даромад, харажат, ҳамда якуний молиявий натижалар кўрсаткичларида ўз аксини топади. Даромад хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинадиган даромадлардан ташкил топиши эътироф этиш жоиздир. БҲМС №2-сонли «Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар» стандартида асосий фаолиятдан олинган даромаднинг таркиби белгилаб берилган. Хўжалик юритувчи субъектлар асосий фаолият даромадлари ҳисобини юритишни халқаро бухгалтерия ҳисоби стандартлари асосида ташкил қилиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу бевосита мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларда инвестиция жараёнида муҳим бўлиб чет эл инвесторлари учун анча қулай ва тушунарли бўлган ҳисоботларни амалга оширишда муҳимдир. Тадқиқот натижасида хўжалик юритувчи субъектларда асосий фаолият даромадлари бўйича счётли боғланишлар такомиллаштирилди, ўрганиб чиқилди. Хўжалик юритувчи субъектларда асосий фаолият даромадлари самарадорлигини ошириш халқаро стандартлар тизими асосида ташкил қилиш асослари кўриб чиқилди.
1)Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларининг жаҳон амалиётида қабул қилинган услубий тамойиллар уйғунлигини таъминлаш, бу бевосита хориж инвесторларини жалб қилишда муҳим замин бўлиб хўжалик юритувчи субъектларда даромад манбаининг ошишига корхоналар салоҳиятини янада ошишига олиб келади.
2)Халқаро стандартлар доираси хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб сиёсатини шакллантириш сармоядорлар ва ҳар қандай фойдаланувчилар учун тушунарли бўлган ва самрали бошқарувни таъминловчи молиявий ҳисоботларни тузиш услубиятини жорий этиш. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида ҳисоботлар тузишни янада такомиллаштириш натижасида, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларни таҳлил қилишда маълумотларнинг анча батафсил бўлишини таъминлайди.
3) Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларда асосий фаолият даромадларининг қўшимча даромадлари таркибига кирувчи асосий воситаларнинг эскиришини ҳисоблашда «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналари негизида таҳлил қиладиган бўлсак тўғри чизиқли эскириш ҳисоблаш тизими энг самарали ва қулай усуллардан ҳисобланади.
4) Маҳсултларни сотишдан ундан олинган хақиқий натижаларни аниқлаб топиш. Бунда маҳсулотнинг хақиқий таннархи аниқланиб, у сотиш нархидаги қиймат билан аниқланади ва олинган кўрсаткич ишлаб-чиқаришнинг молиявий натижасини билдиради. Бу ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектнинг рентабеллик даражасини аниқлашда ёрдам беради.
Юқоридаги таклиф ва тавсияларнинг тадбиқ этилиши бухгалтерия ҳисобининг хўжалик юритувчи субъектларда асосий фаолият даромадлари ҳисобининг айрим масалаларини ҳал қилишда асосий омилдир.


Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сонли «2019-2021 йиллaрдa Ўзбeкиcтoн Рecпубликacини иннoвaциoн ривoжлaнтириш cтрaтeгияcини тacдиқлaш тўғриcидa»ги Фармонига 1-илова. (ҚҲММБ, 22.09.2018 й., 06/18/5544/1951-сон; 08.03.2019 й., 06/19/5687/2723-сон).

  2. Хендриксен Э.С., Ван Бреда М.Ф. Теория бухгалтерского учета. – М.:Финансы и статистика, 1997

  3. Родионова В.М., Федатова И.А., Финонсовая устойчивость предприятия в условиях инфляци–М; Изд-во Преспектива 2005-й Б-156

  4. А.А. Каримов., Ф.Р Исломов ., А.З Авлоќулов. Бухгалтерия ҳисоби. Шарқ нашриёт матбаа акциядорлик компаниси., Т-2004. 10-бет

  5. А.Ибрагимов, И.Очилов, И.Кузиев, Н.Ризаев. «Молиявий ва бошкарув хисоби. Т-2008й 18-бет

  6. “Замонавий бухгалтерия хисоби” Т; ЎБАМА 2-том 2002й 66-б

  7. «Ўзбекенгилсаноат» АК сайти www.engilsanoat.uz

  8. «Ўзбекенгисаноат» АК молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди




Расчет доходов от основной деятельности в объектах экономики и его текущего состояния (на примере ао «Узбекенгилсаноат»)
Аннотация: В статье рассмотрены вопросы учета доходов субъектов хозяйствования в Узбекистане, их бухгалтерского баланса и порядка представления отчетности в плане счетов и регистрации его результатов. Предложения делаются на примере АО «Узбекенгилсаноат», по результатам исследований сделаны выводы.
Ключевые слова: Продажи, доход, выручка, субъекты хозяйствования, оплата.

Calculation of income from main activities in the objects of the economy and its current state (on the example of JSC "Uzbekengilsanoat")
Abstract: The article discusses the issues of accounting for income of business entities in Uzbekistan, their balance sheet and the procedure for submitting reports in the chart of accounts and registration of its results. Proposals are made on the example of Uzbekyengilsanoat JSC, and conclusions are drawn from the research results.
Keywords: Sales, income, revenue, business entities, payment.




1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сонли «2019-2021 йиллaрдa Ўзбeкиcтoн Рecпубликacини иннoвaциoн ривoжлaнтириш cтрaтeгияcини тacдиқлaш тўғриcидa»ги Фармони

2 Хендриксен Э.С., Ван Бреда М.Ф. Теория бухгалтерского учета. – М.:Финансы и статистика, 1997

3 Родионова В.М., Федатова И.А., Финонсовая устойчивость предприятия в условиях инфляци–М; Изд-во Преспектива 2005-й Б-156

4 А.А. Каримов., Ф.Р Исломов ., А.З Авлоќулов. Бухгалтерия ҳисоби. Шарқ нашриёт матбаа акциядорлик компаниси., Т-2004. 10-бет

5 А.Ибрагимов, И.Очилов, И.Кузиев, Н.Ризаев. «Молиявий ва бошкарув хисоби. Т-2008й 18-бет.

6 “Замонавий бухгалтерия хисоби” Т; ЎБАМА 2-том 2002й 66-б



7 «Ўзбекенгилсаноат» АК сайти www.engilsanoat.uz

8 «Ўзбекенгисаноат» АК молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди

Download 58,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish