“Тасдиқлайман”
Мактаб директори:
_______ Ф.Чориев
“25” май. 2021- йил.
Қумқўрғон туманидаги 18- умумий ўрта таълим мактабида
“Сўнги қўнғироқ” байрам тадбири
БАЁННОМАСИ.
25- май 2021- йил. 18- мактаб биноси.
Раислик қилувчи: Ф.Чориев - мактаб директори.
Таклиф этилди: О.Жалилов - туман ИИБ ходими.
Қатнашдилар: ММИБДЎ У.Абзоиров
“Арслонбойли” МФЙ профлактик инспектори – А.Кунаров,
Туман фермерлар кенгаши раиси – А.Самадов
Барча синф раҳбарлар, 4, 9, 11 - синф ўқувчилари.
Кун тартибидаги масалалар:
“Сўнги қўнғироқ” тадбирини мазмунли ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказиш.
Якуний назорат имтиҳонларинида ўқувчилар тўлиқ қатнашиб, аъло баҳоларда топшириши тўғрисида.
Ҳар-хил масалалар.
Йиғилишни мактаб директори Ф.Чориев кириш сўзи билан очди ва туман ИИБ ходими О.Жалиловга сўз берди. О.Жалилов мазкур Сўнги қўнғироқ тадбир юзасидан қилинадиган ишлар ва зарур чора тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.
Мактабнинг ММИБДЎ У.Абзоиров сўнги қўнғироқни мазмунли ўтказиш, бу тадбирда 4-9-11 синфлар иштирок этиши ҳамда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказиш тўғрисида гапириб ўтди.
Юқоридаги масалалар юзасидан “Арслонбойли” МФЙ профлактик инспектори – А.Кунаров сўзга чиқди ва ўқувчилар сўнги қўнғироқ тадбирини белгиланган вақт мобайнида ўтказиш, битирувчи ўқувчилар жамоавий йиғилиб байрамлар ўтказишини олдини олиш тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига атрофлича тушунтириб берилди. Сўнги қўнғироқ тадбиридан сўнг бар, ресторан ва бошқа қўнгил очар жойларда базмлар уюштириш, кечалар ўтказиш, машиналарда сайр қилиш қатиян ман қилинганлигини яна бир бор такидлаб ўтди.
Шундан сунг сўзга Туман фермерлар кенгаши раиси – А.Самадов чиқиб, ўқувчиларга келгуси ўқиш ва ишларида омад ёр бўлишини, имтиҳонлардан яхши баҳолар олишини ҳамда олий ўқув юртларига ўқишга киришга омад тилаб қолди.
Юқоридаги фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Туман ИИБ ходими О.Жалиловнинг Сўнги қўнғироқ тадбир юзасидан қилинадиган ишлар ва зарур чора тадбирлар тўғрисидаги ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Мактабнинг ММИБДЎ У.Абзоиров сўнги қўнғироқни мазмунли ўтказиш, бу тадбирда 4-9-11 синфлар иштирок этиши ҳамда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказиш тўғрисида ижроси таъминлансин.
Мактабнинг битирувчи синф раҳбарлари зиммасига:
-Ўқувчилар тадбир кечаларини ўтказишини олдини олиш мақсадида уларни профлактика инпектори билан биргаликда назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
Мазкур йиғилиш қарорининг бажарилишини назорат қилиш ММИБДЎ:
У.Абзоиров зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш котиби: Ш. Аллаёрова.
Do'stlaringiz bilan baham: |