1990 йил
Ношир изоҳи.
Ўша йили м ақола газет ада бир қадар
қисқарт ирш илар билан босилган. Буниси тўлиғи.
Авлодларга нима деймиз?
Эски кўлёзмаларни варақлаб ўтириб, дафъатан шу
сўзларга кўзим тушди: “Авлодларга нима деймиз?” Остида:
“ Фантастик қисса” ... Бир варақ коғозда бошқа сўз й ўқ эди.
Ҳар бир қаламкашда шунақа ҳолатлар бўлади. Ёзилажак
асарнинг дастлабки нияти хаёлингизда пайдо бўлади, узоқ
муддат ўйлаб юрасиз. Ҳатто унинг дастлабки сах^фаларини
қоғозга ҳам туширасиз. Аммо асар ёзилмай қолади. Бунинг
сабаблари кўп. Туғилажак асар ҳали етилмаган, яъни чидаб
бўлмас заруратга айланмаган бўлиши, сиз айнан шу нарса-
ни қоғозга туширишга иккиланган бўлишингиз мумкин...
Хуллас, иш чала қоладию хаёлингизнинг бир чеккасида узоқ
вақт “яшириниб” ётаверади.
Энди ўйлаб қарасам, бу қиссани ўн йилча илгари ёзмоқчи
бўлганман-у, фантастика жанрида тажрибам йўқлиги учун
асар қоғозга тушмай қолган экан. Ният эса (хомаки сюжет)
бундай бўлган. Ўз сайёрасининг ҳамма имкониятларидан
фойдаланиб бўлган одамлар бошқа бир сайёрани кашф эти-
шади. Жаннатсимон бу жойда ҳамма нарса муҳайё. Ер-сув
ҳам, ҳайвоноту наботот ҳам. Одамлар табиатга тағин хужум
бошлайдилар. Ерлар ўзлаштирилади, дарёлар бўғилади. Ер
чарчай бошлаши билан кимёвий дорилар тиқиштирилади.
Хуллас, энг осон йўлдан бориб табиатнинг сувини сиқиб
ичиш авжга чиқади. Бора-бора ерлар кулга айланади, де-
нгизлар қурийди. Охир-оқибат бу ўлкада ҳам шамол эсмай-
диган, ёмғир ёғмайдиган, қушлар учмайдиган бўлиб қолади.
Бир вақтлар гуллаб-яшнаб ётган жой қи п-қизи л саҳрога
айланади. Одамлар: “ Бу жойдан ҳам оладиганимизни олиб
бўлдик, энди бошқасини излаймиз” , деган қарорга келиша-
ди. Шунда донороқ бир киш и ўз аждодлари кўп йиллардан
бери қилиб келган ишлари табиатга хиёнат эканини, шу фо-
жиаларни кўриб турган ёшлар ўз оталарини кечирмасликла-
рини, мабодо бошқа сайёра кашф этилгудек бўлса ҳам, энди
эски йўлдан бормаслик кераклигини тушунади. Келажак ав-
лод олдида маънавий жавобгарликни ҳис этади.
Шундай қилиб, бу асар қоғозга тушмаган. Аммо шун-
га ўхшаш манзарани фантастикада эмас, реал ҳаётда бу-
гун кўриб турибмиз. Йиллар давомида ерлар пала-партиш
ўзлаштирилди, заҳарли моддалар аёвсизлик билан ишла-
тилди. Агар Орол денгизи ҳам ҳалокатга учраса, ўша нота-
ниш сайёрада бўлиб ўтган аянчли ҳодисалар Ўрта Осиёда
рўй бермайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди!..
Ҳозир Оролни асраб қолиш муаммоси устида кўп баҳсли
фикрлар айтиляпти. Мен иқтисод, қурувчилик, мироблик,
география, гидрогеология, минералогия ва яна талай “ гия-
гия” соҳаларидан узоқман. Оролни сақлаб қолиш учун
иш ни нимадан бошлаш керак, қаердан канал қазиш керак:
Сибирь дарёлариданми, Каспий денгизиданми, агар канал
қурилмаса нима бўлади, денгизни асраб қолишга қанча
маблағ кетади, бу маблағни қаердан оламиз?.. деган кўп
саволларнинг биронтасига жўялироқ жавоб беролмайман.
Орол масаласида айтилаётган минглаб таклиф ва тавсия-
ларга ақалли битта ҳам янгилик қўшолмайман. Мен бошқа
нарсани айтмоқчиман. Ёзувчи сифатида ўзим нинг ақлим
озми-кўпм и етадиган масала юзасидан - бу муаммоларнинг
маънавий томонига оид фикрларни айтгим келади.
“ Ёзувчи - халқ виждони”, дейдилар. Бу шунчаки чирой-
ли ифода учун айтилган ran эмас. Ч.Айтматов, А.Нурпеисов,
Т.Қаипбергенов сингари машхур адиблар денгизни ас
раб қолиш учун ўз жамғармаларидан биринчи бўлиб пул
ўтказдилар. Ш унинг ўзи ҳам ёзувчининг халқ дардига ше-
рик эканлигини ифодалайди. Ш унинг ўзи ҳам маънавият
деган тушунчага бориб тақалади. Атоқли рус олими, акаде
м ик Фёдоров бундан кўп йиллар илгариёқ Орол денгизини
аянчли қисмат кутаётганини, бу қисмат бора-бора Ўрта Осиё
минтақаси ҳаётини хавф остида қолдиришини куюниб ёз-
ган экан. Бу ҳам маънавият белгиси!
Афсус, Сибирь дарёларининг арзимаган бир улуши-
ни Оролга буриш лойиҳасига, биринчи бўлиб бизнинг
ҳамкасбларимиз - ёзувчилар қарши чиқдилар. Ўзбекистон
Фанлар академиясининг вице-президенти Эркин Юсу-
повнинг кую ниш и бежиз эмас. “ Сибирь дарёларининг бир
Y
tkhp
Қ
ошимоп
. "Яримаср дафтари"
183
қисмини Ўрта Осиёга юбориш масаласини олиб кўрайлик.
Сўнгги йилларда марказий матбуот саҳифаларида “ Сибирь
дарёларини Ўрта Осиёга буриш”, “ Сибирь дарёлари сувини
Ўрта Осиёга оқизиш ” деган ваҳимали гаплар кўпайиб кет-
ди. Айрим кишилар ваҳимага тушиб, мамлакатнинг шимо-
лий ҳудудларида рўй берадиган экологик фалокатлар ҳақида
айюҳаннос сола бошладилар. Ахир, масаланинг моҳияти
бундай эмас-ку! Сибирь - Ўрта Осиё канали қурилганида бу
каналдан Обь дарёси йиллик оқим ининг фақат олти фоизи-
гина юборилиши ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти”
Download Do'stlaringiz bilan baham: |