Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


(Рассом дўстим айт иб берган ҳангом а)


bet47/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

(Рассом дўстим айт иб берган ҳангом а)
Чиллалик куёвман. Келинингиз дидликкина чиқиб қолди. 
Замонавий. Энг яхши фазилати - вақтни тўғри тақсимлайди.
Масалан, худди қўнғироғи бураб қўйилган соатдек роп- 
па-роса еттида уйғонади. Бир ярим соат тошойна олдида 
ўтиради. Тароқ билан упани, қалам билан бўёқни шунақаям 
чаққон ишлатади, шунақаям чаққон ишлатади!
Кейин роппа-роса тўққизда мени бекатга етаклаб чиқади. 
Фаросатнинг зўрлигини қаранг. Трамвай тўққиздан уч м и­
нут ўтганда келишигача билиб олган, барака топкур.
Унинг ишхонасига - ательега етиб борамиз. Ш ундоққина 
биқинида қаҳвахона бор. Ўша ерда нонушта қиламиз. Ке- 
лин деганни қуруқ нон-чой билан боқиб бўлармишми? 
Аччиққина қахра, ёғликкина қаймоқ, ю мш оққина пироже- 
ное, зар қоғозли шоколад бўлмаса, кўнгли тўлмайди. Кейин 
у ишига кириб кетади. Мен ҳаллослаб Рассомлар уюшмасига 
югураман.
Роппа-роса соат иккида ошхонага етиб боришим керак.
Ўртоқларим 
масхара 
қилгандай 
кетимдан 
қараб 
қолишади. Кулса-кулаверсин, менга нима. Куёв деган келин 
билан бирга овқатланмаса, томоғидан овқат ўтармишми?
Кечқурун ҳам шундай. Роса соат еттида яна ательега йўл 
оламан. Кейин ресторанга кириб, алла-паллагача ўтирамиз. 
Келинингизнинг айтишига қараганда, уйда овқат пиш ир- 
гандан кўра ресторанда мехдюн бўлиш соғликка фойда- 
ли эмиш... Шанба-якшанба кунлари магазин айланиш. Энг 
“ модний” кийимлар сотиб олиш...
Хуллас, ҳаммаси рисоладагидек кетаётган эди-ю, бу ёғи 
чўнтакда шамол ғириллайдиган бўлиб қолди.
Тўйдан буён опам уч марта келиб киримизни ювиб кетди. 
“Деразаларнингчангини қара, ким айтади келинлик уй деб” , 
деди койиб. Койиса койийверсин! Энди дераза артаман деб 
учинчи қаватдан тушиб кетсинми келин бечора!
Ў тки р Ҳошимов. 'Ярим асрдафтари' 
161


Шундай дейман-у, опамнинг бир маслахати маъқул келиб 
қолди. “ Бу кетишда пул етказиб бўладими, рўзғорингни бут- 
лаб ол”, деди. Бозордан картошка, пиёз, сабзи, кўкат, гўшт 
деган нарсаларни, хўжалик магазинидан қозон, чўмич, кап- 
гир деган буюмларни сотиб олдик.
Душанба куни келинингиз мени тонг отмасидан уйготди.
- Туринг, - деди ширин ^еришиб, - анави стол устида тур­
ган ялтироқ нарсанинг оти чойнак бўлади. Ошхонага чиқиб 
жўмракни бурасангиз, сув деган нарса тушади. Кашандасиз, 
гугурт деган нарсани биласиз. Ўшани чақсангиз, газ деган 
нарса ёнади. Ўн беш дақиқада чой деган нарса қайнайди.
Бошимни қашлаб туриб қолдим.
- Шундоқ-ку, лекин бу ёғи қанақа бўларкин? - дедим 
бўшашиб.
- Вой, - деди келинингиз чиройли киприкларини пирпи- 
ратиб, - ким айтади сизни рассом деб, ҳаётни шунақа қилиб 
ўрганмасангиз, қачон дурустроқ асар чизасиз?
Одам боласи қилолмайдиган иш йўқ экан. Бир бало қилиб 
чой қайнатиб келдим. Келинингиз ойдек бўлиб тошойна ол- 
дида ўтирибди. Қўлида тароқ, ҳаракатлари бирам чиройли! 
Мени кўриши билан шунақаям ширин кулдики...
- А птингизни қаранг, - деди ойнага рўпара қилиб.
Мундай қарасам, чап юзим қоракуяга беланибди. Қачон
теккан, қаерда теккан, билсам, ҳар нарса бўлай!
- Майли, ҳаётни ўрганасиз, - дейди келинингиз ҳамон 
кулиб.
Бугун келинингизнинг сартарошхонага борадиган куни 
эди.
- Причёскамни ўзим ҳам қилавераман, - деди мулойим- 
лик билан, - сиз ошхонага чиқинг. Стол тагида картошка де­
ган нарса турибди. Ўшани пичоқ деган нарса билан арчасиз, 
ёғ деган нарсани қозонга солиб қиздирасиз-да, гўшт деган 
нарсани пиёз деган нарсага қўшиб қовурасиз.
“ Оббо! Ҳаётни ўрганиш шунақа бўлса, ўлсин”, дейман 
ичимда. Начора, рассомман, ўрганишим керак.
Овқат шўр бўлиб қолган экан, келинингиз дидликкина 
эмасми, дарров йўлини топди. Сув деган нарсани илитиб, 
қуйиб юборсам, қовурдоқ пгўрвага айланиб, тузи расо бўлар 
экан.
162 
"Ярим«ср дафтари' Ўткир Хошимов


Энди дам олай деб турганимда, яна иш чиқиб қолди. Ван­
на деган нарсага сув тўлатиб, кўйлак-майкамни, келиннинг 
ич кийимларини порошок деган нарса солиб ишқаласам, 
тоза бўлармиш. Кейин уни дазмол деган нарса билан текис- 
ласам, ҳаётни ўрганармишман.
Хуллас, ишларим юришгандан юришиб кетди. Овқат 
қилиш, пол артиш, кир ювиш, дазмол босиш, йиртиқ-ямоқ, 
тугмача қадаш, ҳатто пирог пиширишгача ўрганиб олдим. 
Энг яхшиси, ишхонада эртадан кечгача мудрашга кўникиб 
кетганимни айтмайсизми?
Баҳонада ресторанга боришдан қутулдик.
Келинингиз мен қилган чўзма лағмонни яхши кўради, 
қўлим ш иринлигини айтиб мақтайди. Ўзи ҳар шанба, як- 
шанба дугоналари билан меҳмонгами, “ гап” гами, палакат 
босиб чироқ ўчиб қолса, овози ҳам ўчиб қоладиган хонан- 
данинг концертигами бориб туради. Мен уйда қолиб, ҳаётни 
ўрганаман.
Ҳаммаси рисоладагидек кетаётган эди-ку, бир куни 
ғалати иш бўлди. Иккаламизни судга чақириб хат келди.
- Бу нима? - деди келинингиз ҳайрон бўлиб.
- Буми? Бу қоғоз деган нарса бўлса керак, - дедим ил- 
жайиб. - Қоғоз деган оппоқ нарсага қалам деган қора нарса 
билан ариза деган нарсани ёзган эдим. Уч бекат нарида суд 
деган махдама бор экан, ўшанга ташлаб келувдим.
Келинингиз негадир хавотирланиб ўрнидан туриб кетди.
- Қанақа ариза? - деди киприкларини пирпиратиб.
- Ажрашиш ҳақидаги ариза.
- Вой, нимага ажрашасиз, жоним?
- Мен ҳаётни ўрганиб бўлдим, - дедим пинагимни буз- 
май. - Энди бошқасига ўргатасиз!
Ў ткир Ҳ ош им ов. 'Ярим аср даф тар и ' 
163


"С оқов"лайча

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish