150
'Ярим аср дафтари*.
У ткир Х ош и м ов
Олтинчи боб
*\ой%оЯл urfitffrtu
Сиёсий ҳуш ёр раис
1968 йили ҳазрат Навоий туғилганининг 525 йиллиги
нишонланди. Меҳмонларга дастёрлик қилиш ўша кезлари
университетни янги битирган бизга ўхшаш ёш қаламкашлар
зиммасига юкланди. Менга Украина билан яна бир гуруҳ
топширилди. Украинадан келган меҳмонларнинг бошлиғи
таниқли драматург Яков Баш экан. Унга ажратилган хонага
кириш имиз билан мендан биринчи сўраган саволи бу бўлди:
- Тошкентда нечта ўзбекча мактаб бор?
- Ўзбекча мактаб кўп, - дедим ростини айтиб.
- Тахминан қанча? Беш-олтита борми? - деб такрор
сўради меҳмон.
Жиндай ғашим келди.
- Нега беш-олтита бўларкан, Тошкентдаги мактаблар-
нингярм идан кўпида миллий тилда ўқитилади!
- Унда яхши экан, - деди Баш, - фалон республика пой-
тахтида (қўш ни республикалардан бирини айтди) миллий
тилда даре ўтиладиган мактаб битта қолибди. Фақат битта!
Бошқа ҳаммаси “ русскоязичный” !
Украиналик мехдоон жуда жиддий масалада куйиниб га-
пираётганини англадим. Тўғри, бизда ҳам иложи борича
ўзбекча дарсларни камайтириб, “ улуғ” тилга кўчириш ода-
ти бор эди-ку, аммо қўшнимиздаги каби фожиали даражага
етмаган эди. Аммо “Лағмонхона” деган сўзга айримларнинг
тили келишмагани учун “Лагманная” деб ёзиб қўйишлар, ки-
нотеатрлар, боғ ва хиёбонларни ёппасига улуғ инқилобчилар
номи билан аташлар, ҳар қандай мажлисни рус тилида олиб
боришлар авжига чиққани ҳам бор ran эди.
Шундайлардан бирига ўзим гувоҳ бўлганман. Устоз Саид
Ахдоад ака бошлиқ бир гуруҳ адиб ва шоирлар бир вилоятга
бордик. Колхозчи- дехдонлар ҳаётини “ ўрганиш” учун катта-
ки ч и к залларда учрашувлар қилиш одат тусига кирган эди.
Хуллас, донги кетган хўжаликлардан бирида галдаги
учрашув бўлди. Хўжалик раиси “ тўй ичида чалларни ҳам
Уткир Ҳошимов. “Ярим аср дафтари'
ўтказиб юборадиганлар” тоифасидан экан, ижодий учра-
шувни ҳисобот мажлисига айлантириб юборди. Кейин-
ги йилларда колхоз эришган ютуқлар ҳақида узоқ гапир-
ди. Фақат бир камчилиги - рус тилини билиш масаласида
“ мундайроқ” экан.
- Тавариш калхозники! - деди бақириб. - Пилон хлопка
гатоп. Пилон маса гатоп! Пилон кокана гатоп! Пилон живот
- дея шу ерда тутилди.
“Живот... живот...” деди-ю, “ животноводства” деган сўзга
тили келишмай терлаб кетди, шўрлик! Мен ёнида ўтирган
эдим. Секин билагидан тутдим:
- Ўзбекча гапираверинг, раис бува, залда ўтирганларнинг
ҳаммаси ўзбек-ку!
- Иби! - деди раис бош чайқаб. - Бу ерга шоли биргад
бошлиғи тавариш Пак ўтирибди.
Ўртароқ қаторда ўтирган пастаккина бўйли йигит дик
этиб ўрнидан турди.
- Ўзбекча гапираверинг, раис бова, - деди овозини барал-
ла қўйиб. - Мен ўзбекчани яхши биламан.
Раис яна бош чайқади:
- Бу аписални сабрани, пиратакол ёзилопти!
Начора! Тагин ярим соат “сиёсий хушёр” раиснинг ал-
мойи-жалмойи гапларини эшитишга мажбур бўлдик.
154
°Ярим аср дафтари*
Ў ткир Ҳ ош и м ов
Н осқовоқ
- Саксонбой ота! Ойниса бувим анчадан бери кўрин-
майдилар. Яхши юрибдиларми?
- Юрган бўлса керак. Қизиникига кетган.
- Нега кетадилар?
- Носқовоғим йўқолиб қолган эди. Шуни сен йўқотгансан,
деб дўқласам, “ Сизга мен керакми, носқовоқми” , деб ran
қайтарди. “ Носқовоқ керак!” десам, аразлаб қизиникига ке-
тиб қолди...
- Ие, чатоқ бўпти-ку! Кампирингизсиз қийналиб
қолгандирсиз?
- Қийналишга қийналдим. Келинимга “ Таҳорат суви иси-
тиб бер”, деёлмасам...
- Носқовоқтопилдими, ахир?
- Топилди. Белбоғимга тугиб юрган эканман.
- Бўпти-да! Бувини обкемайсизми энди?
- Йўқ! Йигит киш ининг гапи битта бўлади: менга носқо-
воғим керак!
Ақллилик балоси
- Биласан, ўртоқ, мен ёшлигимдан отни яхши кўраман.
Шу... кейинги пайтда отим кўп касалланадиган бўлиб қолди.
Мол дўхтири муолажа қилса, анча ўзига келади-да, кейин
тағин мазаси қочади. Ҳайронман, отим кўп оғрийди-ю, эша-
гимга бало ҳам урмайди...
- Нимасига ҳайрон бўласан! Жониворлар ҳам одамга
ўхшайди. От - ақлли жонивор, кўп ўйлайди. Эшак эса ғирт
аҳмоқ. Ш унинг учун касал ҳам бўлмайди!
Уволига қоламиз
Download Do'stlaringiz bilan baham: |