Хатлардан сатрлар
"Асарингизни ўқидим"
Ўткир!
“Чўл ҳавоси”ни ўқиб суюниб кетдим. Бирдан лов этиб
аланга билан бошланган ижоднинг келажаги порлоқ бўлади.
Қисса
жуда соф, самимий, илиқ, табиий, роҳат қилиб
ўқилади.
Қиссанинг хат шаклида бўлиши кўп жойларда ритмни
бузади, сизни чеклаб қўяди. Ҳикоя
биринчи шахс тилидан
олиб борилса ҳам шундай бўлур эди. Келгусида буни ўйланг,
ҳисобга олинг.
Шу аланга ҳеч қачон пасаймасин, ижодингиз ҳеч қачон
тутамасин!
Хурмат билан Абдулла Қаҳҳор.
1963 йил октябри
Укам Ўткир!
Сени аввалдан яхши кўриб, ижодинг меваларини
қониқиш билан кузатиб келардим. Гарчанд бирон матбуотда
фикримни изҳор қилмаган бўлсам ҳам, сендан умидим зўр
эди. Назаримда, шу умидимга етдим. Мана, ҳозиргина “Дунё
нинг иш лари”ни мамнуният билан охирги варағини ёпдим.
Раҳмат, ука! Бир одам она ҳақида сўз айтса, шунчалик айтар-
да!
Жуда етилибсан, ука! Илоҳим, бадният ёмон кўздан ўзи
асрасин! Қахҳорона кузатувлар. Қахҳорона жумлалар. Бир
жумланинг ҳар бир ҳарфини асти жойидан қўзғалмас қилиб,
бир-бир михлабсан! Ўзбек тилининг кўрки-жозибасига яна
бир бора қаноат қилдим. Омади келмаса ҳам, ижод заҳматини
чеккан бир кекса сифатида жуда хурсанд бўлдим. Бундай ен-
гилликка қандай қилиб эришганингни биламан. Модомики
366
"Ярим аср дафтари"
Ў ткир Ҳ ош и м ов
осон ўқилар экан, минг азобда ёзилган бўлади! Қисса эмас,
насрий бўлса ҳам она, оналар мадҳияси деса бўлади. Шояд
шоиртабиат Озодми, Иброҳимжонми, асарнинг ўзидек жо-
зиба билан тақриз-таҳлил ёзса! Бор бўл, укам!"
Кувониб-кувониб, дуо билан Шухрат.
1982 йил
Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”
китоби чукур фалсафий маъноси билан, содда ва гўзаллиги,
шаклнинг ўта аниқлиги билан характерланади. Ихчам, аммо
кенг маъноли бадиий лавҳаларда муаллифнинг теран ақл-
заковати, ўзига хос дунёқараш и ҳаққоний ифодасини топ
тан. Уларни умрбоқий битиклар дейиш мумкин.
Ҳафиз Абдусаматов,
профессор.
...Адибнинг илк йирик асари - “Чўл ҳавоси” қиссаси эъ-
лон қилиниб, Абдулла Қаҳҳордек атоқли ёзувчидан “оқ
фотиҳа” олганида талаба эдик. Ўшанда Ўткиржоннинг ха-
робагина уйида келажак ҳақида, адабиёт ҳақида тонготар
суҳбатлашганимиз ёдимда...
Ёш ёзувчи йиллар давомида Халқ ёзувчисига айланди.
Унинг ижодида Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳаёт, ин-
соний такдирлар тасвири салмоқли, ҳаяжонли,
таъсирли
саҳифалар ташкил этади. Ҳолбуки, муаллифнинг ўзи уруш
йилларида туғилган. Яъни, асарларидаги кўргуликларни
бошидан кечириб, “кўриб-билиб” ёзган адиблар сирасига
кирмайди. Лекин “Урушнинг сўнгги қурбони” х^коясидан
тортиб, “Дунёнинг иш лари”, “Икки эшик ораси” ва бошқа
романларидаги уруш даври тасвирини хдяжонсиз, изтироб-
ларсиз, бедард ўқиб бўлмайди.
Михли Сафаров,
Download
Do'stlaringiz bilan baham: