Европа археологияси фанидан маърузалар матни


Европанинг неолит ва энеолит, бронза, илк темир даври археологияси



Download 27,5 Kb.
bet4/5
Sana21.05.2022
Hajmi27,5 Kb.
#606229
1   2   3   4   5
Bog'liq
Европа археологияси фанидан маърузалар1

Европанинг неолит ва энеолит, бронза, илк темир даври археологияси

Европанинг жанубий ҳудудлари ахолиси деҳқончиликнинг бошланиши билан ўтроқ турмуш тарзига ўтиши ва ўзлари яшаб турган ҳудудларни ишлов бериш билан машғул бўлишади. Европанинг неолит даврига оид дастлабки ёдгорликлари Греция ҳудудидан қазиб ўрганилган. Бироқ биз бу ёдгорликлар ичида сопол буюмлар намуналарини учратмаймиз. Европанинг илк деҳқончилик билан шуғулланувчи жамоалари Грециянинг Фессалия ва Аттика ҳудудларида истиқомат этишган. Ушбу ёдгорликлар ичидаги биз учун энг қизиқарларли бўлган ёдгорлик Гремнос, арисса, магулар қишлоқлари (телля) ҳисобланади. Шунингдек неолит даври ёдгорликларидан бири неа – никомедия жамоалари (Македония) сопол буюмлар билан таниш бўлишган. Шунингдек бу даврга оид ёдгорликлардан бири караново ёдгорлиги ҳисобланади. Ушбу ёдгорлик Болгария ҳудудида жойлашган. Караново ёдгорлигида қазишма ишлари 1947 йилда В. Миков ва Г. Григорьев томонидан амалга оширилган. Ёдгорликдаги маданий қатламлар қалинлиги 12,4 метрни ташкил этади. Диаметри 180-250 метрдир. Ушбу ёдгоролик маданий қатламлари неолит, энеолит ва илк бронза даврига тегишлиги аниқланган.


Ўрта европа бронза даври маданиятлари бир-биридан асосан қабристонлари билан бир-биридан фарқ қилади. Европанинг бронза даври маданиятлари ичидаги энг муҳим маданият –унетиц маданияти ҳисобланади. Бронза даврида европада асосан мозор – қўрғонлар кенг тарқалган эди. Унетиц маданиятига тегишли дастлабки ёдгорлик прага шаҳри яқинидан топиб ўрганилган эди. Унетиц маданияти ўзининг гуллаб-яшнаган даврида жануби-ғарбий Словакия ва австриядан Чехия бўйлаб Лужиц, Силезияга қадар ёйилган эди. Унетицм маданияти 6 та маҳаллий гуруҳга бўлинади. 1) Шимоли – ғарбий Чехия, Қуйи Австрия Моравия, 2) Шарқий, Марказий ва шимоли – ғарбий Чехия, 3) Саксония, 4) ФРГнинг марказий қисми, 5) Юқори ва Қуйи Лужиц, 6) Польша. М.Гимпутас эса 5 ва 6 – чи маҳаллий гуруҳларни бронза даври Балтика маданиятига бирлаштиради. Унетиц маданияти 2 та даврга бўлинади. 1) илк яъни энеолит даври 2) бронза даври.
Мозор қўрғонлар маданияти. Ушбу маданият алп тоғларидан токи Болтиқбўйи ва ФРГ дан тортиб Чехия ҳамда Словакия ҳудудларигача тарқалган. Карпатбўйи, Подолия ва Волин ҳудудларида комарова маданиятининг тарқалган эди. Бронза даврида Жанубий Моракия, Ғарбий Словакия, Ғарбий Венгрия ҳудудларида Лужицк маданияти кенг тарқалган эди, худди шу маданият билан бир вақтда Моравияда Велатиц. Австрияда Байердорфск, Словакияда Хотинск, венгрияда вальск маданиятлари ҳам мавжуд эди.
Европанинг илк темир ва антик даври маданиятларига латен маданиятини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Европада илк темир одатда иккита катта гуруҳга бўлинади, яъни Гальштат ва Латен даврларига. Теимр ва антик даври ёдгорликлари ёзма манбаларда келтирилган фракияликлар, ғарбий ва марказий европадаги кельтлар, шимолада германлар, шарқда иллирияликлар ва славянлар билан тилга олинади.

Download 27,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish