Европанинг мезолит даври маданиятлари Мезолит даврида шимолий Европа худудида овчилик билан шуғулланувчилар жамоалар маданияти шаклланади. Яъни бу хўжалик тури Англиянинг шарқий вилоятларидан тортиб токи Эстония, айниқса Болқонбўйи ҳудудларида равнақ топди. Милоддан аввалги 8 минг йилликнинг ўрталарига келиб, мезолит даври овчилари тошлардан болталар ясаб ўрмонларда дарахтларни кесишда улардан фойдаланишган. Ов қуроллари асосан тошдан ишланган. Бундай тош қуроллар фархеология фанида микролит тош қуроллар номини олган. Мезолит даври овчилари тош қуроллардан нафақат ов жараёнида, балки ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланишган. 1869 йилда Г. Де мортилье палеолит давридан сўнг неолит даври деб ҳисоблаган. Кейинчалик эса Е. Картилье Г.Де Мортилье фикрларини тахлил этган холда шундай хулосага келдики палеолит ва неолит ўртасида хиатус мавжуд бўлса, у ҳолда Европа минтақаси узоқ даврий вақт давомида инсоният томонидан ўзлаштирилмаган. Бироқ бу даврга келиб, бу бўшлиқни тўлдириш имкониятин и берувчи бир қанча далиллар қўлга киритилади. 70 йилларнинг охирларига келиб эса швед олими Торелл палеолит давридан неолит даврига ўтиш босқичини “мезолит ” яъни “ўрта тош” даври деб номлайди. Европанинг мезолит даври милоддан аввалги 9-6 минг йилликлар билан даврланади. Европада ҳам мезолит даври буюк музликларининг чекиниши ва ҳозирги замон иқлимига ўзгариши даврига тўғри келади. Музликларнинг чекиниши натижасида иқлим ва ўсимликлар дунёси ўзгариб кетади. Музлик даврининг сўнги босқичида Европа шимолининг катта қисмида тўғрисимон ўсимликлар ҳукмронлик қилар эди. Аста – секинлик билан музликлар шимолга тамон чекинади ва ҳозирги кунда мавжуд бўлгпн болтиқ денгизи пойдо бўлади. музлик даврининг тугаши билан Жанубий ва Марказий Европада шимол кийиги йўқолади овчиларнинг асосий ов манбаи бўлиб буғулар ва бошқа ҳайвонлар қолади. Музлик даври овчиларининг турар жойлари енгил типдаги манзилгоҳ эди. Европада қўлга ўргатилган ҳайвон бу ит ҳисобланади. Европанинг турли ҳудудларида мезолит даврида маданиятларининг кечиши ҳар хил бўлган. Шимолий Европа мезолити Европа минтақасининг ўрта ер денгизи ва атлантика ҳавзалари қисмларидан анча фарқ қилади. Музлик эриши билан европа ҳудудидаги яшаган иптидоий аждодларимиз буғулар изидан бир жойдан иккинчи жойга кўчиб янги ерларни ўзлаштира бошлаганлар. Ибтидоий аждодлпримиз шимолий томонга силжиши натижасида бу ерлар Гамбург, Федер мессер, Оренбург каби маданиятларга асос солади.
Германиянинг шимолидаги мезолит даври маданиятларига болталар маданияти номи берилган ушбу маданиятнинг асосий ёдгорликлари Пинненбург, Дювензее ва Ольдеслое цивилизациялари ҳудудларидан топиб ўрганилган. Масалан: Пинненбург қишлоғида ўтказилган қазув ишлари натижасида бир нечта манзилгоҳлар, қабрлар ва ўчоқ қолдиқлари аниқланган.
Шимолий Скандинавиянинг мезолит даври маданиятлари Фосна(Fosna), комса (Komsa), ва Аскола (Askole)маданиятларини мисол қилиб келтиришимиз мумкун. Комса маданияти Норвегиянинг (Финмаркер) шимолий қисмида, Финландиянинг шимолий қисмида Скандинавия ярим оролигача бўлган ҳудуларда кенг тарқалган.
Фанда 100 дан ортиқ манзилгоҳлар маълум бўлиб, улардан асосан тошдан ишланган қириндилар намуналари топилган.
Финландияда комса маданияти билан бир вақтда аскола маданияти мавжуд бўлган (унга тегишли манзилгоҳлар Аскола вилояти, Порван – Йоки яқинидан топиб ўрганилган) ов қуроллари асосан кварцитдан ишланган. Ушбу иккала маданият ҳам милоддан аввалги VIII минг йилликлар билан белгиланади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра ушбу маданият ёдгорликларига ўхшаш. Эхтимолки уларнинг пайдо бўлиши аждодларимизнинг шимол буғиси изидан шимол томонга кўчиши натижасида пайдо бўлади. фосна маданияти Норвегиянинг ғарбий қирғоқ бўйи ҳудудида тарқалган. Ушбу маданиятнинг фосна номи билан аталиши шаҳри номи билан боғлиқ.
Финландиянинг сўнги мезолит даври маданиятлар археология фанида суомусярви номи билан маълумдир. Ушбу маданиятга тегишли ёдгорликлар Финландиянинг жанубий қисмида топиб ўрганилган.
Ушбу маданият карелил ҳудудида ҳам кенг тарқалган. Бу маданиятнинг сўнги босқичи неолит даврига хос бўлсада, аҳолиси сопол буюмлар билан таниш бўлишмаган. Бу маданиятнинг келиб чиқиши борасида ҳам бир нечта нуқтаи назарлар мавжуд. Биринчи нуқтаи назарга икўра Финландия кўрфазининг жанубий қирғоқлари ҳудудларидан уўчиб аҳоли билан боғланса, иккинчи нуқтаи назарга кўра эса аскола маданиятининг сўнги босқичи билан белгиланади. Европанинг энг қадимги маданиятларидан бири бу маглемозе маданиятидир. Маслемозе деб номланиши эса Зерландиядаги Мулеруха шаҳри номи билан боғлиқ. Бу ерда 1900 йилда ўтказилган қазишмалар жараёнида қадимги қишлоқ излари топиб ўрганилган. Ушбу маданият Англиядан Болтиқбўйигача, жанубий Норвегиядан Пикардиягача бшлган ҳудудларда кенг тарқалган. Ушбу маданиятларининг энг асосий ёдгорликлари Зерландия ороли жойлашган холмгард ва Свердборг; Англиядаги – Броксберн; Киллинг – хит; Ньюбюри; Германиядаги – Кальбе; Дюббертин; Дюкензее; Швецариядаги – Истаби; Омоссен; Сандарна ёдгорликлари ҳисобланади. Скандинавия ҳудудида маслемизе маданияти ўрнига Конимозе маданияти келади.
Азил маданияти Испаниянинг шимоли ва Франциянинг жанубидаги Солютре- даври маданияти ҳисобланади. Ушбу маданиятга оид ёдгорликлар Франция Пиренияси ҳудудларидан топилган. Азил маданиятини Европанинг бошқа илк мезолит даври ёдгорликлари Тёнгерск вап Свидерск маданиятлари билан бир вақтда мавжуд бўлган.