Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус асосида ташкил қилинади. Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чикаришни ташкил қилиш ёлланма мехдатга асосланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни ташкил килиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади. Шахсий корхона эгаси унинг менежери ҳам ҳисобланиб, корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий жавобгар бўлади. Хўжалик хуқуқи нуктаи-назаридан якка тартибдаги тадбиркорлик ҳуқуқий шахс қисобланмайди, шу сабабли унинг эгаси чекланмаган масъулиятга эга бўлиб, фақат фуқаролардан олинадиган даромад солиғини тўлайди. Бу одатда кичик магазин, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, ҳуқуқшунос, врач, адвокат каби турли малакали мутахассислар хизмати кўринишида ташкил қилинган тадбиркорликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |