Эстетикаси. Эстетиканинг замонавий муаммолари. (2 соат) режа



Download 121,59 Kb.
bet6/7
Sana25.02.2022
Hajmi121,59 Kb.
#285939
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу. маъруза матни

1. Сезгилар. Айтиш мумикнки, мана шу 5 та сезги илғамаган нарсани онг ости илғаш қобилиятига эга. Узлуксиз жараённи туйғулар ҳотирага узлуксиз ёзади. Аммо биз уларнингг ҳаммасини ажрата олмаймиз. Зеро камалакда миллионлаб, балки чексиз миқдордаги ранг бўлишига қарамай бизлар улардан фақатгина 7 тасинигина ажрата оламиз холос.
2. Кузатиш. Бу борада реклама ва унинг эстетик табиатини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Шунинг учун ҳам маҳсулот рекламалари одамлар гавжум бўладиган жойлар (бозорлар, кўчалар ва ҳоказо)га ўрнатиладики, бунда бевосита кузатиш муҳим омилга айланиши бежиз эмас. Айни пайтда маҳсулотга бўлган қизиқиш рекламада кўрсатилган шахсга ихлос туфайли ортади.
3. Ташвиқот. Онгости ташвиқотга табиий холда эшитилмайдиган овозлар орқали таъсир қилишни киритиш мумкин. Супермаркет, кафе-бар, бозор ҳамда кўнгилочар масканларда қўйиладиган мусиқаларда ҳам ҳаридорларни чорлаш мақсади кўзланади.
4. Яширин кадр орқали таъсир қилиш. Инсоннинг онг ости хисларига яширин таъсир қилиш хусусан 25-кадр кўпчилик давлатлар томонидан таъқиб остига олинган. Мутахассисларнинг фикрича бу турдаги ташвиқот ҳар доим ҳам яхши йўлда ишлатилавермасдан, аксар шум ниятли инсонларга қўл келиши мумкин. Мисол учун кино ёки сериалларда, “Агар бир инсонга давомли равишда “Қўшнингни ўлдир!” шаклидаги яширин кадр билан таъсир қилинса, у ҳеч иккиланмасдан қотилликка қўл уриши мумкин эканлигини тиббиёт психологияси исботлаб берди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган 4 та жиҳатга эътиборсизлик бугунги кунда ташвишли ва таҳдидли ҳодиса сифатида эътироф этилаётган “оммавий маданият”ни авж олишига олиб келади. Бу борада Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларларида “Табиийки “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”- деган пурмаъно ҳикмат бор.
Энди икки оғиз сўз “оммавий маданият” ҳақида. Унинг келиб чиқиши, таъсири, таҳдиди борасида мазкур анжуман иштирокчиларининг барчаси ҳабардор, десам янглишмаган бўламан. Лекин, бир нарсага ғоятда таҳдидли, у ҳам бўлса, оммавий маданият инсонни “қиёфасиз” оқимнинг бир қисмига айлантириб қўйишидадир.
Бу иллат аксарият холларда ҳақиқат, гўзаллик, эзгулик сингари муқаддас тушунчаларни умумистеъмолчилик эҳтиёжи билан боғлаб, истеъмол ва товар сифатида ҳаридоргир бўлишига қаратилган мақсадни тарғиб қилади. Бу эса пировардида “бозор адабиёти”, “бозор санъати” деган маънавиятга таҳдид солувчи ҳодисаларнинг “гуллаб-яшнаши” учун имкон яратади. Бугун турли арзонбаҳо ишқий ёки детектив саргузаштларнинг бозори чаққон. Дидсиз, савиясиз, “миллати”нинг тайини йўқ “бадиий” фильмлар ҳам кўпайиб кетган. “Бозор санъати” деганда, биринчи навбатда, анашунақа фильмлар ва байрам саҳналарида қарсиллатиб айтиладиган янгроқ ашулалар эсга тушади.
XXI аср оммавий маданияти замонавий қиёфада гўё ривожланган маданий дунёга интеграциялашиш ниқоблари остида намоён бўлмоқда. Бу ниқоблар остидаги салбий холатлар ва улар шакллантириш мумкин бўлган иллатлар билан умуминсоний қадриятлар орасидаги кескин тафовутни англай билиш замон талабидир. Оммавий маданият энг аввало, миллий ахлоққа зарба бериб, жамиятнинг ғоявий тизимини издан чиқариши билан ҳатарли эканлигини ҳам тўғри тушуниш керак. Бу ҳавф-хатарга қарши қатьий тура оладиган шахсни шакллантиришда тарбиянинг барча кўринишларини уйғун холда олиб бориш шарт. Эстетик тарбия айнан шу мақсад йўлида ёш авлодни миллийликка зид бўлмаган эстетик идеал тимсолида, юксак дидли қилиб тарбиялаш билан долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Хўш “оммавий маданият”нинг иллат сифатида қандай намоён бўлиши мумкин?

  1. “Оммавий маданият” намоёндаларининг амаллари ўзлари учун ҳар тарафлама манфаатдорликка асосланган: улар “ноёб санъат” намуналари-ғояларини нафақат тарғиб қилади, балки пуллайди ҳам.

  2. Фақат бугунни, яна ҳам аниқроғи ҳозирни кўради ва тан олади.

  3. Умуминсоний маданиятни бўйсиндириш ва ўз таъсир доирасига тортиш каби тубан мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилади.

  4. У одамзоднинг фикрлашига тиш-тирноғи билан қарши. Андозалашган ахборот-у маҳсулотлар қуршовида қолган одамларнинг ўзи ҳам бора-бора бир ўлчамга тушади: ҳамманинг юриш-туриши, ўй-кечинмаси, фикрлаш тарзи, бари бир хил.

  5. Шахснинг ижтимоийлашувига имкон бермайди. У воқеа жараёнларга лоқайд, бефарқ авлодни шакллантиради.

  6. “Оммавий маданият” ўз навбатида мафкуравий, информацион, иқтисодий қадриятлардан фойдаланган холда “маърифатпараст”лик ғоялари асосида ўзига хос муомала ва мулоқот маданиятини ҳам тарғиб қилади. Буни биз бугунги кунда ёшлар орасида кўришишдаги “бошни бошқа суқиштириш”, имо-ишора, ўзаро мулоқотнинг “куракда турмайдиган сўзлар”га таянилиши орқали кўриб гувоҳи бўлмоқдамиз.

“Оммавий маданият”нинг асл мақсади ҳар куйга солиш мумкин бўлган оломонни шакллантириш бўлгани боис, у маънавий озиқ берадиган, бадиий юксак, ўқувчини мушоҳадага ундаб, тасаввур оламини кенгайишига хизмат қиладиган асарларни яқинига йўлатмайди. Шунинг учун “оммавий маданият” намуналари бадиий-эстетик қимматга эга эмас.
Оммавий маданият хоҳ Ғарб ҳох Шарқ бўлсин унинг маънавий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. У йилдан йилга инсон шахсига, унинг эстетик тафаккурига жуда катта куч билан дахл қилувчи ҳодисага айланиб бормоқда. Бу айниқса, эстетик тарбиянинг энг муҳим воситаси бўлган санъат орқали жамоатчиликка таъсир этмоқда. Бу ҳодиса санъатда беҳаё фильмлар, шаҳвоний романлар, тутуруқсиз мусиқалар кўринишида намоён бўлиб, уларнинг асосида фаҳш, шафқатсизлик ҳамда зўравонлик каби ахлоқий иллатлар ётишини бугунги кунда жамиятимизнинг зиёли қатлами тушуниб етмоқда.
Бу борада ХХ-асрнинг 70 йилларида америкалик бир қатор социологлар, файласуфлар, санъатшунослар “оммавий маданият”нинг ижтимоий тараққиётга, айниқса умумаданий жараёнларга таъсири ҳақида бир қатор тадқиқотларни олиб борган эдилар. Хусусан, социолог Ч.Рейч ўзининг “Гуллаётган Америка” китобида “Исёнкор ёшлар ўзларининг шахсий “маданият”ларини яратмоқдаларки, бу маданиятнинг асосини кийим, мусиқа ва наркотиклар ташкил этмоқда. Ёш “исёнкорлар” маданиятнинг ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ фалсафий, ахлоқий, эстетик аҳамиятидан ҳамда муомала ва мулоқот маданиятидан юз ўгирган холда ўзларига мос қадриятларни яратмоқдалар ва уларни ҳимоя қилмоқдалар. Бу каби “янги одам” учун мазкур қадриятнинг асоси – бу ўзини мавжуд тизимдан ташқарида хис қилишга бўлган лаёқатидир.”-, деган фикрни баён этган эди.

Download 121,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish