Эстетикаси. Эстетиканинг замонавий муаммолари. (2 соат) режа


Гўзаллик - эстетиканинг марказий категорияси сифатида



Download 121,59 Kb.
bet2/7
Sana25.02.2022
Hajmi121,59 Kb.
#285939
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-мавзу. маъруза матни

Гўзаллик - эстетиканинг марказий категорияси сифатида.
«Гўзаллик»нинг тугал илмий таърифи ҳақида бирор–бир қатъий фикр мавжуд эмас. Бироқ, гўзалликнинг идрок этилиши, табиатда намоён бўлиши, санъатда акс этиши ҳамда унинг жамият ривожига таъсири ҳақида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ғоялар, яратилган таълимотлар ўзининг салмоғи билан аҳамиятлидир. Инсон ва унинг руҳий–жисмоний, ахлоқий–эстетик фаолияти, табиат ва ундаги ҳодисалар, жамият ва унда рўй бераётган ижтимоий–маънавий, сиёсий–иқтисодий жараёнлар гўзалликка ёндошувнинг тарихан таркиб топган асосий обьектларидир. Шунинг учун ҳам одатда, гўзаллик икки омил асосида юзага келади. Булар: инсон тафаккури ва меҳнатининг маҳсули натижасида яратиладиган гўзаллик; инсон тафаккуридан ташқарида, инсонга боғлиқ бўлмаган холда юзага келадиган гўзаллик. Биринчисида ақл, руҳ ва хиссиёт устувор бўлса, иккинчисида макон ва замон салмоқли ўринни эгаллайди.
Гўзаллик сифатлари туғёнийлик, мафтункорлик, фойдалилик, мўъжизавийлик сингари тушунчалар орқали изоҳланади. Гўзалликнинг хусусиятлари эса қулайлик, манфаатдорлик, ёқимлилик, чиройлилик тушунчалари билан белгиланади. Унсурлар, сифатлар ва хусусиятлар уйғун бўлган нарса–ҳодисаларгина чинакам гўзалликни акс эттириши мумкин. Зеро, чиройли нарсанинг сифати бизнинг манфаатимиз учун ҳамоханг бўлмаса ёки бизнинг мақсадларимизга мос келмаса у ҳар қанча мафтункор бўлмасин гўзаллик сифатида бахоланмайди.
Чиройлилик – нарсаларнинг ташқи кўринишини, ҳолатини, бажарилган иш ёки қилинган ҳаракатдаги ўзаро ҳамоҳангликни ифодаловчи тушунча. Чи­ройлилик инсонларда ёқимли таассурот қолдиради, аммо айни бир пайтда ўша чиройли бўлган нарса–ҳодиса ёқимсиз ҳолатларни ҳам вужудга келтиради.
Маънавий қадриятлар ва гўзаллик. Эндиликда бунёдкорлик ғояси гўзаллик тушунчаси билан ҳамоханг олиб борилганлигини билиш, англаш ва тасаввур қилиш қийин эмас. Буни ўзбек санъатида амалга оширилган ишлар орқали яққол кўришимиз мумкин.
Айтиш жоизки, ижтимоий тараққиётда г ў з а л л и к:
– қиймат касб этувчи тушунча;
– қадриятга айланадиган маънавий ҳодиса;
– моддий, ҳам маънавий эҳтиёжни қондирувчи обьект;
–ижтимоий тараққиётнинг локомотиви ҳисобланган механизмга айланади.
Гўзалликка қарама-қарши бўлган хунукликни гўзалликнинг акси деб юритамиз. Бироқ, бундай ёндашувда қисман ноаниқлик бор. Чунки уйқаш ва бир–бирига яқин, ёки бир–бирининг акси бўлган тушунчалардаги унсурлар у ёки бу кўринишда ҳар икала тушунчада ҳам иштирок этиши мумкин.

Download 121,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish