Фожиалилик ва кулгилилик. Ёлғиз инсонга хос ҳис-туйғу. Фақат ижтимоий муносабатлар жараёнида намоён бўлади. Улар бир-бирига зид тушунчалар, айни пайтда улар бир-бирининг мағзига сингиб, биринчиси иккинчисига ўтиб туради. Халқ иборасида: «фожиалиликда кулгилиликкача масофа бир қадамдир» дейилади. Шекспир асарларида фожиали ва кулгили томонлар, шу қадар чирмашиб кетганки, уларни бирини иккинчисисиз англаш қийиндир.
Фожиаликда ноқонуний ҳаётнинг чуқур зиддиятлари ва тўқнашувлари: ҳаёт ва ўлим, озодлик ва зарурат, ақл ва туйғу, қонун ва бурч, шахсий ва ижтимоий хусусиятлар намоён бўлади. М.Шайхзоданинг «Жалолиддин Мангуберди», «Мирзо Улуғбек» асарлари фожиавий асарлардир.
Арасту: фожиали ҳис-туйғу мураккаб таркибга эга бўлиб, у ачиниш, қўрқув ва шодликнинг ўзига хос қоришмасидан иборат. Бу эрда қаҳрамон азоб-уқубатларига ачиниш унинг мудҳиш тақдиридан қўрқув, руҳий покланишидан шодланиш кўзда тутилади. Агар шундай ҳолат (покланиш) содир бўлмаса, томошабин дилхаста бўлиб чиқиб кетса, демак покланиш амалга ошмаган бўлади.
..Ҳалокат билан тугалланса ҳам, бари-бир қайғу ва тушкунлик эмас, балки яшаш ва кураш истаги, бу курашда ўзининг ҳалок бўлишини билиб турган инсоннинг мағрур қиёфаси гавдаланади.
Инсон улуғворлигини тараннум этиш ҳаммадан ҳам кўпроқ ва ёрқинроқ санъат фожиа турида ўз ифодасини топади.
Кулгилилик. Арасту кулгулиликни хунуклик ва гўзаллик ўртасидаги зиддият ифодаси деса, Кант : - кутилаётган воқеанинг аҳамиятлилиги ва натижанинг арзимаслиги деб таъкидлайди. Гегел: - моҳияти жиҳатидан пасткаш, сохта, аҳамиятсиз ва шакли жиҳатининг аҳамиятли жараёнини кулгулилик деса, Бергсон: - бехосдан содир бўлган ва жонли мулоқот натижасини кулгу деб атайди.
Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари кулгулиликни хунуклик билан боғлаб мушоҳада қилишади. Хунукликнинг ўзи кулгили эмас, балки унинг гўзаллик даъво қилиши ва ўзини гўзаллик ўрнига қўйишга ҳаракат қилиши кулгилиликдир деб таъкидланади. Кулгилиликнинг ички томони – кенг маънодаги ҳазил (юмор) туйғусидир.
Ҳазил туйғуси инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган энг муҳим хислатлрдан биридир. Ҳазил туйғуси мураккаб ақлий туйғу бўлиб, унда шахс ўзининг бутун борлиғи билан намоён бўлади. Унда инсоннинг ҳис-туйғу ва ақл маданияти, орзу-умидлари намойиш этилади.
Кулгининг турли сабаблари бўлиши мумкин: тўйимли ва мазали овқатланишдан кейин роҳатланиб куладиган одамлар бўлиши мумкин. Бундай одамлар учун кулги ҳаётни соф физиологик - жисмоний идрок этиш ифодаси бўлиб хизмат қилади.
Инсон ташқи кўриниши билан унинг асл моҳияти ўртасидаги номувофиқликлар зиддияти, тафовутлар, беўхшовликлар, келишмовчи-ликларни табиий англаш натижасида ҳам кулги келиб чиқади. Баъзи бир одамлар ўзининг пасткаш, жоҳил, лоқайд, худбин моҳиятини ташқи виқор, олифталик, такаббурлик билан «безаб» кўрсатмоқчи бўлади, бу ҳам кулгини келиб чиқаради.
Бундан ҳам куламиз, ҳам қувонамиз, сабаб бу одамдаги ички руҳий моҳият билан унинг ташқи кўриниши ўртасидаги беўхшовликдан кулсак, қувонишимизга сабаб мазкур ҳақиқатни англашимизда, ҳақиқатни ёлғондан ажратиш қобилиятимиз мавжудлигида келиб чиқади. Учинчи сабаб қувончимизга «соғлом» худбинлик ҳисси ҳам қўшилиб кетиши мумкин, чунки мазкур одамнинг асл моҳиятини англаш қобилиятимиз билан маънавий-инсоний жиҳатдан у одамдан юқори туриш кайфиятида бўлишимиз ҳам бизга ёқади. Бундай кулгу инсон руҳини кўтаради, унда инсоний ғурур туйғуси вужудга келади.
Кулги ва қўрқув бир-бирига қарама-қарши тушунчалардир. Инсон ярамас ва хунук ҳодисалар устидан кулишига ўргана билса, у қўрқув ҳиссини тарк этади ва номатлуб иллатлардан фориғ бўлади. энг қадим даврларда ҳам халқнинг ўткир сўзли ҳозиржавоб, зукко вакиллари воситасида кулги қуроли билан ижтимоий иллатларга қарши курашган камчилик ва иллатлар устидан кулганлар. Масалан: Аския.
Кулги ўз хусусиятига кўра демократик мазмунга эга. Чунки у барча одамларни бир-бирига қовуштиради. Улар кулги воситасида ўзаро тенглашадилар. Кулги ноинсоннинг ноахлоқий иллатлар билан курашнинг омилкор воситаси. Кулги ноинсоннинг куч-қудрати ва озодлиги тимсоли ҳамдир. Кулги ранг-баранг ва хилма-хил қирраларга эга. Майин рағбатлантирувчи, хушфеъл, ҳазил-мутойиба ҳиссиётидан тортиб, то аёвсиз, аччиқ истеҳзо ҳиссиёти даражасигача ҳам этиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |