Эстетика фанидан маърузалар матни


Қадимги дунёнинг мумтоз нафосатшунослиги



Download 0,79 Mb.
bet8/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Қадимги дунёнинг мумтоз нафосатшунослиги

Қадимги юнон мумтоз фалсафаси ҳақида гап кетганда кўпгина адабиётларда уни гўё Юнонистонда ўз–ўзидан пайдо бўлиб қолган ақлий юксаклик, яъни, юнонларнинг (оврўпаликларнинг) бошқа ирқларга нисбатан буюклигидан далолат берувчи ҳодиса сифатида талқин этилади. Лекин, аслида қадимги Юнонистон фани ва маданияти Эрон, Бобилон, қадимги Миср ва қадимги Ҳиндистон сингари Шарқ мамлакатлари эришган ютуқлардан фойдаланиб, шу даражага кўтарилди. Қадимги Шарқ юнонлар учун улкан мактаб вазифасини ўтади. Чунончи, Фалес, Пифагор, Демокрит, Ҳераклит, Суқрот, Афлотун сингари алломалар ана шу мактаб таълимотидан баҳраманд бўлиб, буюкликка эришганлар. Бунинг исботини деярли барча қадимги манбаларда, хусусан, юнонлардан қолган фалсафий, адабий, ва тарихий манбаларда кўриш мумкин.


Суқрот (милоддан аввалги 469–399 йиллар). У жаҳон фалсафасида биринчи бўлиб антропологик ёндошувга асос солган мутафаккир, унгача фалсафага фақат космологик ёндошув ҳукмрон эди. У диққатни космос–фазога эмас, балки инсонга қаратди, инсонни амалий хатти–ҳаракати, ахлоқийлиги нуқтаи назаридан ўрганишга киришди. Суқрот ахлоқшунослик ва эстетиканинг, ахлоқ ва гўзалликнинг узвий алоқасини таъкидлаб кўрсатади. Унинг идеали–маънан ва жисман гўзал инсон. У инсонни санъатнинг асосий обьекти сифатида олиб қарайди, санъатнинг эстетик ва ахлоқий меъзонлари масаласини ўртага ташлайди ҳамда шулар орқали ижодий жараённи очиб беришга уринади.
Санъат, Суқротнинг фикрига кўра, тақлид орқали ҳаётни инъикос эттиришдир. Лекин бундай тақлид асло нусха кўчириш эмас. Ҳайкалтарош Пиррасий билан суҳбатида мутафаккир, санъаткор инсонни, табиатни, воқеликни умумлаштириш орқали қайтадан жонлантиради. Ҳайкал ҳам, яъни, тош ҳам, бошқа санъат турларидаги каби «қалбнинг ҳолатини», инсоннинг руҳий–маънавий қиёфасини акс эттириши керак. Ахлоқий идеаларгина инъикос этилишга лойиқ.
Афлотун (милодгача 427–347). Унинг эстетика борасидаги фикр–мулоҳазалари асосан «Ион», «Федр», «Базм», «Қонунлар», «Давлат» сингари асарларида ўз ифодасини топган.
Афлотун Суқротдан фарқли ўлароқ, ғоялар муаммосини ўртага ташлайди. Унинг наздида асл борлиқ ана шу ғоялардан иборат. Умумий тушунчалар қанча бўлса, ғоялар ҳам шунча. Ғояларнинг ўрни нарсаларга нисбатан бирламчи; аввало ғоялар, ундан кейин нарсалар. Атроф–теваракдаги ҳис этилувчи нарсалар ҳиссиётдан юксак турувчи ғояларнинг инъикосидир. Афлотуннинг фикрига кўра, асл гўзаллик ҳис этилгувчи нарсалар дунёсида бўлмайди, у ғоялар оламига тааллуқли. «Давлат» асарида файласуф Суқрот ва Глаукон суҳбати асносида ғор ҳақидаги машҳур масал-афсонани келтирар экан, бизга кўриниб турган, биз яшаётган дунё бор-йўғи соялар ўйини, ҳақиқий дунёни кўриш учун эса инсон ожизлик қилади. Инсон ғор деворига кишанбанд қилинган тутқунга ўхшайди, у фақат ҳақиқий борлиқнинг соясини кузата олади, холос, ҳақиқий борлиқ эса ана шу соя ортида кўринмай қолаверади. Гўзаллик ҳам ҳақиқий борлиққа тааллуқли. Унга ҳиссиётлар ёрдамида етишиш мумкин эмас, фақат ақл орқалигина уни англаш мумкин; у–ўзгармас, замон ва макондан ташқарида. Бу ўринда Афлотуннинг ҳақиқий гўзаллик сифатида Худони назарда тутаётганини илғаш қийин эмас.
Ана шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, Афлотун, санъаткорни ўзига хос нусха кўчирувчи сифатида талқин этади; у ҳис этиладиган нарсалар оламини акс эттиради, бу олам эса ўз навбатида, ғояларнинг нусхаларидир. Демак, санъат асари – нусхадан олинган нусха, тақлидга тақлид, соянинг сояси. Шу боис инъикоснинг инъикоси сифатида санъат, биринчидан, билиш қуроли бўла олмайди, аксинча, у алдамчи рўё, асл оламнинг моҳиятига етиб бориш йўлидаги тўсиқдир. Иккинчидин, у ахлоққа нисбатан бетараф туради, ҳатто ахлоқнинг бузилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Учинчидан, томошабинни маънавий юксакликка эмас, балки руҳий касалликка олиб келади. Чунки у ҳис этилгувчи нарсалар оламини турли воситалар орқали инъикос эттирар экан, кўп ҳолларда гўзалликка тааллуқли бўлмаган, ҳунуклик, шармандалик ва беҳаёликни ҳам тасвирлайди. Шу сабабли идеал давлатдан санъатнинг ўрин олиши шарт эмас. Лекин маъбудларга алқовлар, мардлик, ватанпарварлик туйғуларини уйғотадиган қўшиқлар бундан мустасно.
Афлотун илҳомнинг икки хилини келтиради, бири, — «тартибга солувчи», иккинчиси – «лаззат берувчи». Биринчиси одамларнинг «яхшиланишига» хизмат қилса, иккинчиси – «ёмонлаштиради». Афлотун санъатнинг асл манбаини билимда эмас, илҳомда деб ҳисоблайди. Унинг наздида шоир «фақат илҳомланган ва жазавага тушган пайтида, эс–ҳуши йўқолган пайтда шеър ёзади. токи эс–ҳуши жойида экан, у ижод ва каромат қобилиятидан маҳрум; У, ўзи англамаган ҳолда, телбавор, савдойи бир ҳолатда ижод қилади. Шу боис ҳақиқий ижодкор учун санъат қонун–қоидаларини билишнинг ўзигина етарли эмас: санъаткор бўлиб туғилиш лозим.
Арасту (милодгача 384–322). Унинг асосан «Хитоба» («Риторика»), «Сиёсат», айниқса «Шеърият санъати» («Поэтика») асарларида эстетика муаммолари ўртага ташланган.
Арасту гўзаллик масаласини ўз тадқиқотлари марказига қўяди. У гўзалликни тартиб, мутаносиблик ва аниқликда кўради. Гўзалликнинг нисбатан юксак ифодаси эса, тирик жонзотларда, айниқса, инсонда намоён бўлади. Гўзалликнинг яна бир белгиси, Арасту фикрига кўра, миқдорнинг чекланганлиги. «Жонсиз нарсалар каби жонли мавжудотлар ҳам ҳажман осон илғаб олинадиган бўлишлари керак, дейди файласуф – Шунга ўхшаш фабула ҳам осон эсда қоладиган чўзиқликка эга бўлиши шарт». Гўзалликнинг энг муҳим белгисини эса, Арасту узвий яхлитлик деб атайди. Унинг талқинига кўра, яхлитлик ибтидо, марказ ва интиҳодан иборат бўлади. Арастугача гўзаллик ва эзгулик айнанлаштирилар эди. Арасту эса биринчи бўлиб уларни фарқлайди; эзгулик фақат ҳаракат орқали, гўзаллик ҳаракатсиз ҳам воқе бўлади, деган фикрни ўртага ташлайди.
Арастунинг санъат ҳақидаги фикрлари устози Афлотун қарашларидан жиддий фарқ қилади. Унинг фикрига кўра, санъат асари, табиат асари сингари шакл ва материя (модда) бирлигидан иборат. Санъаткор онгида Оламий Ақлда мавжуд нарсалардан бошқа бирор нарсанинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Зеро табиат ва инсон фаолиятининг манбаи Оламий Ақлдаги ғоялар йиғиндисидир. Улар ё «табиатдаги» жараён, ёки «санъат» орқали ўзлигини намоён қилади. Санъат табиат ўз мақсадини амалга оширадиган шакллардан бири, холос лекин энг етук, мукаммал шакли. Санъат табиат охирига етказа олмаган нарсани охирига етказади.
Санъат табиатга тақлид қилади деганида, Арасту, санъат табиатнинг фаолият усулини инъикос эттиришини назарда тутади. Санъат ана шу тақлид натижасида, табиатга ўхшаб организм яратади. Мазкур организм яратган санъаткор фаолияти санъат қонун-қоидаларига бўйсунади, у ҳақиқий ақл–идрокка эътиқод қилгувчи «ижодий одатдир».
Арасту санъатнинг билиш табиати борлигини, у билишнинг ўзига хос тури эканини таъкидлайди ва бу билан устози Афлотунга раддия билдиради. «Биринчи муаллим»нинг фикрига кўра, бадиий асарнинг мазмуни аниқ–равшан унда акс эттирилган воқеа–ҳодиса эса билиб олиниши осон бўлиши керак, худди ҳаётдагидек идрок қилиниши лозим. Бироқ, бадиий идрок этиш учун эстетик масофа зарур. Ана шу масофа туфайли бадиий реаллик мухтор тарзда, амалий ҳаётдагига айнан бўлмаган тарзда идрок этилади. Бундай масофа бадиий тил, мусиқий композиция в. ҳ. воситасида яратилади. Бошқача айтганда, бадиият оламининг ўз замони, ўз макони, ўз тили мавжуд. Фақат ундаги ўзига хос мантиқ ҳақиқий ҳаёт мантиқини акс эттириши лозим. Шу боис бадиий асар инсон томонидан қандайдир қалбга яқин, таниш ҳодиса сифатида идрок этилади ва масофа туфайли идрок этувчида мушоҳада қилиш эрки сақланиб қолади. У ҳаяжонланади, қалби равшан тортади.
Маълумки, Пифагор биринчи бўлиб «фориғланиш»–«катарсис» тушунчасини моҳиятан диний маънода қўллаган эди. Арасту эса уни санъатга нисбатан ишлатади. Фориғланиш, Арасту талқинига кўра, санъат ўз олдига қўйган мақсад, хусусан, фожеа (трагедия)нинг мақсади. У моҳиятан қўрқув ёки ачиниш туфайли инсон қалбини салбий ҳиссиётлардан фориғлантиради. Натижада инсон, бир томондан, тақдир кўргиликларига хотиржам қарай бошласа, иккинчи томондан, бахтсизлик гирдобига тушганларга ўзида ҳамдардлик ҳиссини туяди. Яъни, санъат инсонни олижаноб қилиш, яхшилаш, гўзаллаштириш хусусиятига эга. Санъат ана шу фориғланиш воситасида инсонни тарбиялайди. Фориғланишнинг эстетик моҳиятини ана шунда.
Шундай қилиб, антик давр эстетика юксак нуқтаси сифатида Арасту ижоди ҳанузгача кишилик тафаккурида ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
Тит Лукреций Кар (милодгача 99–55 йиллар). У ўзининг «Нарсаларнинг табиати» асарида санъатнинг келиб чиқишини табиатга тақлид деб изоҳлайди. Яъни, санъат инсонларнинг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан. Унинг наздида санъат фақат лаззат, ором бермайди, балки, фойдалилик хусусиятига ҳам эга: у нарсаларнинг табиати ҳақида билим беради.
Ҳораций. Қадимги Румо шоири Ҳораций эса эстетика борасидаги ўз қарашларини «Пизонларга мактуб» ёки кейинчалик «Шеърият санъати» деб аталган асарида баён этади. У ҳам Лукреций Кар асари каби шеърий шаклда ёзилган. У меъёрий табиатга эга. Шоир учун муаллиф изчиллик, яхлитлик, бирлик, қамровлилик кераклигини таъкидлайди. Асарда мазмун ҳал қилувчи аҳамиятга молик деб ҳисобланади. Ҳораций шоирдан, аввало, фалсафий билим эгаси бўлишни, иккинчидан, самимиятни талаб қилади. Бундан ташқари Ҳораций шеъриятнинг хил ва турларига таъриф беради, асосий диққатни бунда у фожиага (трагедияга) қаратади. Рангтасвирни шеърият билан кўп жиҳатдан ўхшашлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Ҳар қандай номутаносибликни, сохталикни қоралайди, буни гўзалликнинг бузилиши деб айтайди.
Қадимги Румо эстетикасини, муайян ютуқларига қарамай, Арасту даражасидан юқори кўтарила олмади, улар қадимги юнон мутафаккирларига тақлидий ёндашувдан нарига ўта олмади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish