Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet42/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Ҳаққонийлик тамойили. У санъат асарида инъикос этаётган инсон хатти-ҳаракатларининг, илғор ғояларнинг, бадиий усулларнинг, бутун ифодавий-тасвирий воситаларнинг бир-бири билан уйғун, мақсадга мувофиқ тарзда берилишини таъминлайди. Зеро умумийликни – хусусийликда акс эттириш, макон, замон ва инсон яхлитлигини бадиий қиёфаларга кўчириш санъаткор учун энг мураккаб иш. Бунда истеъдод, хаёлот, тасаввур ва маҳорат катта рол ўйнайди. Асардаги ҳар бир эпизод, ҳар бир ранг, ҳар бир мисра, ҳар бир товуш идрок этувчини ишонтириши, унда шубҳа уйғотмаслиги керак. Санъаткор уни, қадимги юнонлар таъбири билан айтганда, «гўзал ёлғонга» ишонтириши, рўй бермаган, лекин рўй бериши мумкин бўлган воқеликни рўй берган деб идрок этишга «мажбур қилиши» лозим. Шу сабабли ҳаққонийликни фақат реал ҳаётга яқинлик – ҳаётийлик билан изоҳлаш уни жўнлаштириш демакдир. Ҳаққонийлик тамойилига амал қилинмаса, асарлар жуда оз муддат яшайди, ҳаққонийликнинг йўқлиги схематизм ва сохталикни барқарор этади.
Халқчиллик тамойили. Санъат асари халқ учун яратилади. Лекин халқ дегани, бу – аҳоли эмас, аҳолининг фикрлайдиган, миллий қадриятларга бефарқ қарамайдиган, афкор, тинглай олиш, томоша қила билиш ва ўқиш қобилиятига эга қисми. Асардаги халқчиллик ана шу кўпчиликнинг шодлигу қайғусини, дардларини, интилишларини, муаммоларини қай даражада тушунарли тарзда ифодалай олиши билан белгиланади. Хақиқий санъат асари «қоралар» (омма) учун ҳам, «саралар» (элита) учун ҳам яратилмайди, табақавийлик, маҳаллийчилик, миллатчилик сингари салбий йўналмалардан йироқ бўлади, бошқача қилиб айтганда, подшолар ҳақидаги асарни – фуқаролар, фуқаролар ҳақидаги асарни - подшолар тушунганида, ундай асарни халқчил дейиш мумкин. Масалан, Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин», «Сабъаи сайёр» достонлари подшолару маликалар ҳақида, лекин халққа тушунарли. Чунки улар халқнинг вакиллари сифатида бадиий қиёфага эга қаҳрамонлардир. Ёки Сулаймон Юдаковнинг «Майсаранинг иши» операси халқ орасида шуҳрат қозонгани ҳеч кимга сир эмас. Бу асар орқали, бизда ёцираброқ қараладиган, опера санъати ҳам руҳимизга сингиб кетди. Халқчилликда муҳими – санъаткор томонидан халқ руҳини англай билиш ва уни инъикос эттира олиш, миллатни миллат қилган қадриятлар моҳиятини бадиий қиёфалар орқали акс эттириш. Халқчиллик тамойилининг яна бир муҳим жиҳати шуки, санъат асари у – тарихийми, замонавийми, – халқнинг орзу-идеалларини ифодалаши, яъни кечани ёки бугунни эмас, эртани куйлаши лозим, халқдан ортда қолмаслиги, у билан ёнма-ён ҳам турмаслиги, балки ундан ва замондан бир қадам олдин юриши керак.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish