Эстетика фанидан маърузалар матни


Энг янги давр эстетикасидаги асосий йўналишлар (руҳий тахлил, экзстенциячилик)



Download 0,79 Mb.
bet18/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Энг янги давр эстетикасидаги асосий йўналишлар (руҳий тахлил, экзстенциячилик)

Октябрь давлат тўнтаришидан сўнг 1917 йили Россияда Шўролар тузуми вужудга келди. Бу тузум асосчилари В.И.Ленин ва И.В.Сталин бутун мамлакатда тоталитар тартиб ўрнатдилар, янги мустамлакачилик сиёсатини олиб бордилар. Туркистон аввал тўрт, сўнг беш миллий республикага бўлинди. 30–йиллардан бошлаб СССР деб аталган бу империяда фалсафий–ижтимоий фанлар мафкурага бўйсундирилди, уларга мафкуранинг бир кўриниши мақоми берилди. Натижада улар ривожланишдан тўхтади. Аммо жаҳонда бу фанларнинг тараққиёти росмана давом этди, янги–янги оқимлар ва йўналишлар вужудга келди, мавжудлари янада кенг ривожланиш йўлига чиқди. Шулар жумласидан эстетика ҳам тараққий топди. Ана шу тараққиётда руҳий таҳлил ёҳуд фройдчилик йўналиши ўзига хос ўринга эга.


Рухий таҳлил эстетикаси йўналиши. Зигмунд Фройд (Freud / 1956–1939). У руҳшуносликда янги бир даврни очди ва шу асосда бадиий ижоднинг ўзига хос назариясини яратди. Фройдгача бўлган руҳшунослик ўзининг асосий эътиборини умумий ёшга, касбга тааллуқли руҳий ҳолатлар билан шуғулланиб инсон қалбини назардан қочириб қўйган эди. Ваҳоланки, руҳшунослик аслида руҳ–қалбни ўрганиши лозим. Фройд шундан келиб чиқиб, қалбга, унинг қоронғу теранликларига мурожаат қилади ва бемор ўз қалби эҳтиёжларини ҳисобга олмагани учун руҳий касалликка чалинади, деган хулосага келади.
Фройд инсон руҳий ҳаётида уч босқични ажратиб кўрсатади; онг, онголди ва онгтуби ёхуд онгланмаган, яъни онгга айланмаган ҳолат. Онгланмаганлик ва онголди онгдан назорат (цензура) деган ўрта босқич орқали ажралиб туради. Назорат икки вазифани бажаради; биринчиси, шахс ўзига мақбул кўрмаган ва қоралаган ҳис–туйғулар, фикрлар, тушунчаларни онгланмаганлик ҳудудига сиқиб чиқаради; иккинчиси, онгда ўзини намоён этишга интилган фаол онгланмаганликка қарши курашади. Онгланмаганликдаги фикрлар, ҳис–туйғулар умуман йўқолиб кетмайди, бироқ уларнинг хотирага чиқиши учун йўл қўйилмайди. Шу боис улар онгда бевосита эмас, балки билвосита–билмай гапириб юбориш, хато ёзиб юбориш, туш, неврозлар сингари ғалат ҳаракатлар орқали намоён бўлади. Шунингдек, онгланмаганликнинг сублимацияси–таъқиқланган интилишларнинг ижтимоий жиҳатдан мақбул ҳаракатларга айланган тарзда кўриниши ҳам рўй беради. Онгланмаганлик ғоят яшовчан, вақтга бўйсунмайди. Ундаги фикрлар, истаклар, ҳис–туйғулар назорат туфайли кечикиб, ҳатто ўн йиллардан сўнг онгга чиқсалар–да, ўз эҳтирос қувватини йўқотмайдилар. Онголди ҳолатини муваққат онгланмаганлик дейиш мумкин, унинг онгга айланиш имкони бор, у онгланмаганлик билан онг ўрталиғида бўлиб, онгнинг кундалик ишида хотира омбори вазифасини бажаради.
Фройд санъатнинг мавжудлигини юқорида тилга олинган сублимация назарияси билан изоҳлайди. «Одамларнинг кундалик ҳаётини кузатиш шуни кўрсатадики, – дейди Фройд, – кўплар ўз жинсий интилишларининг катта қисмини касбий фаолиятларига ўтказиб юборишга эришадилар... Бунда мазкур интилишлар сублимацияга учрайди, яъни ўз жинсий мақсадларидан чекиниб, энди жинсий бўлмаган, ижтимоий жиҳатдан юксак мақсадлар томон йўналади».
Санъат, Фройднинг фикрига кўра, туш каби, онгланмаганлик ўзини нисбатан равшан ва бевосита кўрсатадиган соҳа. Санъат тимсолларида онгланмаганлик назорат (цензура) учун маъқул келадиган рамзийлик шаклларини олади. Воқелик ижод жараёнида салбий (негатив) куч сифатида иштирок этади: у онгланмаганликнинг эркин ва тўғридан тўғри ифодаланишига тўсқинлик қилади. Хаёлот (фантазия)ни Фройд бадиий ижоднинг асоси деб ҳисоблайди. Хаёлотнинг манбаи эса – онгланмаганлик, инсон руҳий кучларининг омбори. Реал ҳаёт билан келиша олмаган, жамият томонидан таъқиқланган интилишлар ўзини хаёлотда ва хаёлот асосида вужудга келадиган санъатда намоён қилади.
Онгланмаганликнинг сиқиб чиқарилган интилишлари онгга уриб кетиб, оддий асабий хаста (невротик) одамда руҳий жароҳат пайдо қилади. Санъаткор эса, ундан фарқли ўлароқ, бу интилишларни осонгина хаёлотга ўтказиб юборади.
Экзистенциячилик эстетикаси йўналиши. Жан Пол Сартр (Sartre / (1905–1980). Сартрнинг нафосат фалсафасида тасаввур асосий тушунча тарзида ўртага ташланади. Тасаввурдаги ҳаёт ёки тасаввур ҳаёти тасаввур ҳодисаси билан белгиланади ва Сартр наздида, сеҳрли ҳисобланади. Файласуф икки олам мавжудлигини тан олади: макон ва замонда мавжуд реал олам ҳамда макон ва замондан ташқаридаги нореал (ирреал) олам. Фақат онгнинг позицияси тасаввурдаги оламни реал универсум сифатида талқин этади.
Санъат асари ундаги нафосат объекти сингари нореал. Сартр буни мусиқий асарни эшитиш мисолида исботлашга ҳаракат қилади: «Симфония мен уни идрок этаётган жойда мавжуд эмас, у на мана шу деворлар оралиғида, на мана шу ғижжак камонининг учларида мавжуд. У бор–йўғи «ўтмиш»: асар айнан ана шу ерда Бетховен ақлида маълум вақт ичида туғилган. У бутунисича реалликдан ташқарида мавжуд. У ўзининг хусусий вақтига эга, яъни аллегронинг биринчи нотасидан финалнинг сўнгги нуқтасигача бўлган ички вақтига эга. Бироқ, бу вақт бошқа вақт ортидан келадиган, яъни уни давом эттирадиган ва аллегродан «олдин» мавжуд бўлган вақт эмас: унинг ортидан ҳам финалдан сўнг келадиган қандайдир вақт йўқ. Еттинчи симфония асло вақтда мавжуд эмас».
Сартр эстетикаси кўпроқ амалий табиатга эга; унда муайян тизим йўқ, лекин асосий эстетик ғоялар ва тамойилларни кўриш қийин эмас. Асл санъат асари Сартрнинг фикрига кўра, ижодкор ва санъатни идрок этувчи кишининг ҳаракати билан юзага келади; ўзга одамлар учун яратилади, ўзга одамлар учун мавжуд бўлиш имконига эга. Бадиий асарни ўқиш, тинглаш, кўриш–идрок этиш ва ижоднинг омухталиги (синтези)дан иборат. Бу омухталик субъект ва объект маъносини белгилайди, айни пайтда уларнинг олам билан муносабатини бойитади. Идрок этиш ва ижоднинг омухталигини Сартр кўйидагича муайянлаштиради: «Ҳар бир адабий асар–даъват. Ёзиш ўқувчини чорлаш... Ёзувчи шу тарзда ўқувчини эркинликка чақиради, чунки эркинлик ёзувчи асарининг яратилишида иштирок этади». Ижод жараёни–асарнинг нотугал ва мавҳум тарзда яратилиши. Шу боис санъатни идрок этувчи томонидан ҳам ижодкорлик талаб этилади.
ХХ аср тафаккури бениҳоя бой ва ранг-баранг. Унда Фройд ва Сартрдан ташқари яна ўнлаб буюк мутафаккирларнинг ўз қарашларини илмий асослаб бердилар. Карл Ясперс, Мартин Ҳайдеггер, Алберт Камю, Хосе Ортега-и-Гассет, Йозеф Хуйзинга каби нафосатшунос-файласуфлар шулар жумласидандир.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish