Эстетика фанидан маърузалар матни


Оврўпа норационал эстетикасининг асосий ғоялари



Download 0,79 Mb.
bet15/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Оврўпа норационал эстетикасининг асосий ғоялари
(Шопенҳауэр, Нитцше)

Олмон мумтоз эстетикасида ратсионализм ўзининг юксак чўққисига кўтарилган бўлса, ундан кейинги баъзи фалсафий таълимотлар норационаллик асосида иш кўрдилар.


Артур Шопэнҳауэр (Schopenhauer /1788–1860). Норационаллик йўналишининг дастлабки йирик намояндаларидан бири. Унинг эстетикаси асосан «Олам ихтиёр ва тасаввур сифатида» деб номланган йирик асарида баён этилган. У санъат билан фанни бир–бирига солиштирар экан, санъатни нарсаларнинг асосланиш қонунидан мустақил тарзда «мушоҳада қилиш тури» деб атайди. Эстетик мушоҳада объекти алоҳида нарса эмас, балки асосланиш қонуни ҳаракати остидан олинган ғоя афлотунча маънодаги ғоя. Уни ақл билан эмас, фаҳм (интуиция) ёрдамида пайқаш мумкин. Санъатнинг фандан устунлиги ҳам ана шунда. Шу маънода Шопэнҳауэр «ғоя»ни «тушунча»га қарши қўяди. Тушунча фанга зарур, санъат учун эса бефойда. Санъатнинг мақсади ғояни инъикос эттириш. Санъат турларининг фарқи эса улардаги ифода материали билан белгиланади. «Санъатнинг моҳияти шундаки, — дейди Шопэнҳауэр, — унда бир ҳодиса минглаб ҳодиса учун жавобгар», у муҳим воқеа-ҳодисани олиб, номуҳимини ташлаб юборади. Образ – мушоҳадали ғоя, у тушунчадан фарқли тарзда, сон-саноқсиз алоҳида нарсаларнинг ўрнини мантиқийлик ҳамда мавҳумий умумийлик воситасида эмас, балки фаҳмий (интуитив) идрок ва тасаввур йўли билан эгаллайди.
Шопэнҳауэр фалсафани фандан ажратади ва санъатга яқинлаштиради. Фан тушунчалар билан иш кўради, фалсафа эса, санъат каби ғоялар доирасига кириб боради. Фалсафа кўзга кўриниб турган ҳиссий образлардан (қиёфалардан) юксакка кўтарилган ҳолда, ғояни уларда гавдалантирмасдан, аксинча улар моҳиятини суғуриб олиш билан санъатга нисбатан устунликка эга. «Фалсафанинг, – дейди. Шопэнҳауэр, – санъатга муносабати, винонинг узумга бўлган муносабатидек гап».
Фридрих Ницше (Nietzsche / 1844–1900). У Шопэнҳауэрнинг шогирди бўлиб, унинг эстетик қарашлари ниҳоятда ўзига хос. Ницше эстетикага доир асарларида жумладан, «Фожианинг туғилиши» рисоласида Суқротдан то Шопэнҳауэргача бўлган нафосатшуносликни «қайта баҳолаб» чиқади; тарихда ҳақиқат (ақл) ва гўзаллик ўзаро ҳамкорлик ёки жуда бўлмаса, «қўшничилик» қилган. Нитцшенинг фикрича, нафосатшуносликда «ҳамма нарса гўзал бўлиши учун оқилона бўлиши керак»деган суқротчиликдек янглиш йўл йўқ. Нитцше романтиклар ўртага ташлаган «гўзаллик Худонинг ҳақиқати» деган фикрни рад этиб, гўзалликни Худо–санъаткор томонидан яратилган иллюзия – хомхаёл хаёлот деб атади. Ҳақиқат (ақл) билан гўзаллик, унинг наздида, тенглаштириб ва сиғиштириб бўлмайдиган, бир–бирига зид тушунчалардир.
Санъат, Ницшенинг фикрига кўра, инсон учун икки хил маънода овутиш манбаи бўлиб хизмат қилади. Биринчидан, унда барча мавжудотлар метафизик бирлиги, коинот асосининг мангу бирлиги акс этади; иккинчидан, ўз изтиробларидан диққатини тортиб, ҳаётни севишга ундайдиган гўзал қиёфалар (образлар) дунёсини яратади. Санъат асаридаги алоҳида индивиднинг изтиробу қувончларида, фикрий ва ҳиссий ҳаракатларида типик ҳолатни, мазкур индивид ва унга қавмдош бўлган барча индивидлар учун умумий бўлган ҳаётнинг мангу ифодасини кўриш мумкин. Қайсидир бир фожиий қаҳрамоннинг, масалан, Ҳамлетнинг изтиробу қувончлари, Ҳамлетдан кейин ҳам яшаб қолади, чунки уларда оламий ҳаёт барча одамларда, бир–бирини алмаштираётган авлодларда яшаётган нимадир мавжуд. Биз эстетик мушоҳада пайтида бегона ҳаяжонни, бегона изтироб ва қувончни худди ўзимизникидек қабул қиламиз; биз қайсидир бир роман ёки фожиа қаҳрамонига ҳамдардлик ҳиссини туямиз, чунки бизда ҳам, унда ҳам, ҳар бир индивидда рўй баредиган изтироб ва қувончни, ўша–ўша бир хил моҳиятни, оламий ҳаётнинг ягона манбаини кўрамиз. Фожиа бизга берадиган лаззатнинг сири ана шунда. Фожиа қаҳрамоннинг ўлими билан тугайди, лекин, шунга қарамай, биз ундан кўникиш ва юпанчнинг қувончли ҳиссини туямиз. Биз нимаики қаҳрамонда ўлган бўлса, ўзимизда яшашда давом этаётганини англаймиз; ўлим устидан тинимсиз ғалаба қилаётган, бир индивид ҳалокатидан сўнг бошқасида янгиланадган, қайта туғиладиган абадий ҳайтни ҳис этамиз. Фожиа бизни ўз шахсимиздан, барча ўткинчи ва чекланган нарсалардан юксакка кўтаради, шу билан индивидга хос вақт қўрқуви ҳамда ўлим қўрқувини енгади. Фожианинг бу хусусияти қадимги юнонлар томонидан яхши англаб етилган эди; улар учун фожиа руҳи Дионисий–Вакх, абадий ўлиб, абадий тириладиган маъбуд қиёфасида намоён бўлади. Оламий ҳаётнинг бирлиги ва абадийлиги ҳақидаги тасаввур дастлаб Дионисий тантаналарида ифода топди, кейинчалик эса барча юнон фожиаларининг асосидаги моҳиятга айланди. Бу дионисийча асос санъатнинг, хусусан, юнон санъатининг тўлиқ мазмун моҳиятини англатмайди.
Ницше иккинчи – апполонийча асосни ҳам келтиради. Баъзан тушда биз туш эканини била туриб, уйғонгимиз келмайди, чунки тушимиз гўзал. Санъат ҳам бизга шунақа таъсир кўрсатади; у биз учун гўзал хаёллар, мафтункор қиёфалар дунёсини яратиб беради ва биз ҳаётимизнинг давом этишини истаймиз; биз ўз индивидуал мавжудлигимизнинг алдовидан кўз олгимиз келмайди, чунки биз сеҳр остидамиз. Биз гўё ҳаётимизга қарата; сен алдамчисан, лекин сени хоҳлаймиз, чунки сен гўзалсан дегимиз келади. Санъатнинг ана шундай асосини Ницше апполонча деб атайди. Нурафшон Апполон–қўшиқ ва рақс маъбуди қадимги юнонлар наздида яшаш ва қувончнинг арзийдиган гўзал хаёллар дунёсини ўзида намён этган. Апполон бутун юноний Олимп ғоясини ўзида ифодалайди. Гўзал маъбудларни мушоҳада қилар экан қадимги юнон изтиробни унутади ва ўлим қўрқувидан қутулади. Юнон наздида маъбудлар ўзлари яшаётгани ва қувонаётгани билан унинг ҳам мавжудлигини тасдиқлайдилар.
Шундай қилиб, санъатда, Ницшенинг тушунчасига кўра икки қарама–қарши интилиш мавжуд. Фожиада санъат индивидуал мавжудликнинг алдамчилигини фош этади ва бизни қаҳрамон ҳалокатидан қувонишга мажбур қилади; санъатнинг дионисийча йўналиши шундан иборат. Бошқа жиҳатдан, апполонча йўналиш чиройли ёлғон билан ва бизни овутади алдамчи, тубан ҳаётга сеҳргарлик жодулари билан тортади. Дионисийча йўналишдаги санъат ўзини мусиқада намоён қилади; у бизни ўз–ўзида ягона бўлган оламий ихтиёрнинг сирли оҳангига олиб киради. Апполонча йўналиш эса турли–туман ҳодисаларнинг гўзаллигини абадийлаштирадиган эластик санъатда ифодасини топади. Ницшенинг санъат назарияси асосий тушунча–декаданс (таназзул). Декаданснинг сабабини Ницше энг аввало «даврнинг плебейлик руҳида», маданиятнинг демократлашувида кўради. Демократия «кичкина», ўртамиёна одамнинг, омманинг тантанасига олиб келади; демократияда шахснинг ўртамиёналашуви, оммавийлашуви рўй беради. Файласуфни ўз замонасидаги санъатнинг оммага ҳиссий таъсири, одамни маст қилувчи эзгулик ва адолатнинг мавҳум идеаллари билан омманинг сурурий мароқланиши чўчитади. Ницше маданиятнинг, шу жумладан санъатнинг оммавийлашувига, санъатдаги оммавийчиликка қарши чиқади. Чунки бадиий ижод айрим истеъдодли одамларнинг машғулотидан ҳамма шуғулланаверадиган касбга айланиб қолиши, ҳар бир индивид ўзининг «кичкинагина мен»ини санъат орқали ифодалаши мумкин. Санъат эса, Ницше фикрига кўра, илк хаосдек, вужудга келишнинг норатсионал маънодаги оқими бўлмиш «умуман ҳаёт»га хизмат қилмоғи лозим; уни алоҳида лаҳтак–луҳтаклар орқали эмас, яхлит ифодаламоғи керак. Декаданс санъати бунинг уддасидан чиқа олмайди. Декадансни енгиб ўтиш ва шу билан санъатни сохта йўлдан чиқариб олиш учун декаданснинг ич–ичига қадам–бақадам кириб бориш шарт. Ана шу тарзда олға бориш учун ортга, ҳаёт «соғлом, ҳақиқий санъат» тараққиётига имкон берган гўзаллик «эзгулик ва ёвузликдан нарида» бўлган замонларга мурожаат қилмоқ лозим. Яъни «бемор» декаданс романтикасини соғлом «дионисийча» сурурга айлантириш керак. Нитцше санъаткорларни шунга чақиради.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish