Эстетика фанидан маърузалар матни


Эстетик ОНГ ВА ЭСТЕТИК ФАОЛИЯТ



Download 0,79 Mb.
bet21/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Эстетик ОНГ ВА ЭСТЕТИК ФАОЛИЯТ


Режа:



  1. Воқеликка эстетик муносабатнинг шаклланиши.

  2. Нафосат тушунчаси ва унинг моҳияти.

  3. Эстетик англаш ва унинг тузилмаси

  4. Эстетик қадриятлар, эстетик дид, эстетик идеал.



Воқеликка эстетик муносабатнинг шаклланиши

Инсон зоти дунёга келганидан бошлаб табиат ва жамият деб аталган ташқи муҳит билан муносабатга киришади, дастлаб бу муносаб онгланмаган, интуитив, биологик–генетик тарзда, кейинроқ эса англаб етилган, юксак даражадаги ижтимоий ҳодиса сифатида рўй беради. Уни, одатда, икки хил деб таърифлаш қабул қилинган: биринчиси – инсоннинг саломатлиги ва турмуш тарзини фаровонлаштиришга қаратилган зоҳирий-моддий мақсадга эиришиш тамойилига асосланган утилитар-эмпирик манфаатдорлик. Иккинчиси – ботиний–руҳий манфаатдорликни мақсадга мувофиқликни таъминлайдиган ҳиссий–маънавий муносабатлар. Мана шу иккинчи хил муносабатлар инсоннинг инсонлигини белгилайдиган ҳодисалар ҳисобланади. Улар ичида эстетик муносабат алоҳида аҳамиятга эга, чунки у нафақат биринчи хил муносабат турларидан юксак даражалиги билан фарқланади, балки ўзига хилдош бўлган ахлоқий ёки эътиқодий муносабатга нисбатан ҳам миқёсли ва қамровлидир.


Эстетик муносабат. Гап шундаки, эстетик муносабатдан бошқа барча муносабат турлари инсон «ақлини таниганидан сўнг», яъни гўдаклик давридан ўтгандан кейин воқе бўлади. Масалан, гўдак ҳали уят ҳиссини билмайди, унда ахлоқий муносабат ҳаттоки ибтидоий даражада ҳам шаклланмаган, хоҳлаган вақтида, тўғри келган жойда тибиий эҳтиёжни қондиради. Лекин у бешикда ётар экан, тушиб турган ола-чаноқ қуёш нуридан қувонади, уни кузатади, у билан ўйнагиси келади ёки бешикка осиғлиқ рангли ўйинчоқдан завқланади, ғадир-будир, шаклан қўпол нарсаларни эмас, майин духобани ёки шунга ўхшаш юмшоқ, силлиқ нарсаларни хуш кўради, уларни сийпалаб завқланади. Буларнинг бари эстетик муносабатнинг инсоний моҳият намоён бўлувчи ҳодиса сифатида ибтидодан мавжуд эканини кўрсатади. Шунингдек, қараб, умрининг қолганини кўпроқ тўшакда ўтказаётган киши жисман заифлиги туфайли ташқи муҳит билан утилитар–эмпирик муносабатини давом эттира олмаслиги мумкин, лекин у бадиий адабиёт ўқиб, телетомоша кўриб, мусиқа эшитиб завқланади, яъни ташқи дунёга эстетик муносабатда бўла билади: инсон моддий бойлик яратишдан маҳрум бўлган пайтда ҳам эстетик муносабат туфайли, то ўлгунча ўз маънавиятини бойитиш имконини йўқотмайди. Эстетик муносабатнинг қамровлиги, бир умрли маънавий ҳодиса сифатидаги аҳамияти ана шунда.
Барча муносабатлар қатори эстетик муносабат ҳам икки асосий унсурдан ташкил топади: объект ва субъект. Лекин бунда объект субъект томонидан белгиланади: агар субъект эстетик жараёнга киришмаса, унинг муносабати, объект қанчалик гўзал ёки улуғвор бўлмасин, эстетик шакл касб этмайди. Эстетик жараён эса субъектнинг ботиний ҳис–туйғуларига, кайфиятига, вақтига, кузатишига, мушоҳадасига, фикрлаш имконияти ва даражасига, қобилиятига, истеъдоди, объект билан ўртадаги масофа тасаввури каби тўғма ҳамда таълим, тарбия ва тажриба воситада вужудга келган қарашларга боғлиқ. Эстетик муносабат ана шу эстетик жараённинг пировард натижасидир. Масалан, Ўрол Тансиқбоевнинг «Тоғдаги қишлоқ» асарини сотаётган дўкон хизматчисида бу расмга нисбатан эстетик муносабат туғуилмайди, сотувчи унга фақат товар сифатида қарайди, мақсади уни иложи борича каттароқ пулга сотиш, яъни сотувчи эстетик жараённи бошидан кечирмайди, ўз вақти, кузатиши, диққат–эътиборини асосан, олди–сотди жараёнига йўналтиради, унинг муносабати иқтисодий–молиявий чегарадан нарига ўтмайди. Расмни сотиб олган харидор эса унда Ватаннинг бир парчасини, тоғ қишлоғининг ўзига хос гўзаллигини кўради, ундаги кўзга кўринмайдиган, лекин ботиний бир туйғу билан илғаб олинадиган руҳни, олисларда қолиб кетган болалик деб аталган умрнинг бир бўлагини қалбан ҳис қилади, ҳўрсиниқ аралаш қувонч ҳиссини туяди. Чунки унинг бутун ботиний–руҳий муруватларининг фаолияти, онги, диққат–эътибори, мушоҳадаси, тасаввури, қобилияти, интелектуал тажрибаси расмдаги гўзалликнинг нимаси биландир таниш ва айни пайтда нотаниш кўринишини илғаб олишга қаратилган; ҳар гал у шу расмга тикилганида ана шу ички фаолиятга асосланган жараённи қайта бошдан кечиради. Унинг расмга ҳар галги муносабати эстетик муносабатдир. Шундай қилиб, сотувчи қўлига тушган маблағдан қониқиш ҳосил қилса, расм ихлосманди тасвирланган манзара гўзаллигидан, қалбида уйғонган ҳиссиётдан, олисларда «бориб келган» хаёлотидан, ҳатто тасаввурида», шу тасаввур «турткиси» туфайли пайдо бўлган хаёлий манзарадан завқланади. Ёки Кўкалдош мадрасаси ёнидан ишга кечикишдан ховотирланиб шошилинч ўтиб бораётган хизматчини олайлик, маҳобатли эстетик объектнинг улуғворлигини ҳис этмайди, бу ёдгорликка нисбатан унда эстетик муносабат юзага келмайди, чунки вақт ва кундалик ташвишлар исканжасида, юқоридаги сотувчига ўхшаб эстетик жараённи бошидан кечиришга тайёр эмас. Шунга тўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Эстетик муносабат фақат субъектга боғлиқ ҳамма нарсани субъект ҳал қилар экан, деган ҳулоса чиқмаслиги керак. Тўғри, эстетик муносабат индивидуал ҳодиса, унда кўп нарса субъектга боғлиқ лекин ҳаммаси эмас, чунки объект гўзаллиги, улуғворлиги, рангинлиги в.ҳ. эстетик кўринишлари билан муайян шарт–шароитда ўзига нисбатан эстетик муносабат уйғотиш ҳусусиятига эга. Зеро эстетик объектсиз субъект эстетик жараённи бошидан кечириши, яъни эстетик муносабатнинг фақат бир томонлама рўй бериши мумкин эмас, бу ўринда объект – эстетик «қўзғатувчи», субъект – “қўзғалувчи» ролини ўйнайди. «Қўзғалувчи» эстетик кўриниши билан таъсир кўрсатса, «қўзғатувчи» моҳияти билан таъсирни қабул қилади, идрок этади. Бу идрок этиш объектни ўз тасаввурида янгитдан яратиш билан якунланади; эстетик жараённинг қолаверса, бутун бошли, эстетик муносабатнинг ижодийлиги ҳам ана шунда. Демак, икки томоннинг бири (объект) – ёқимли ёки ҳайратга соладиган шакл ва мазмунни ўзида ифодалайдиган эстетик кўриниши туфайли иккинчиси (субъект) – ўша кўринишининг идрок этилишини таъминловчи ҳиссий ва интелектуал мурватларини ўзида мужассам этганлиги билан эстетик муносабатни вужудга келтиради. Бу муносабат эса, юқорида айтганимиздек, субъект ва объект ўртасидаги ўзаро алоқани ташкил этган эстетик жараённинг нисбатан тугалланган шакли сифатида намоён бўлади. Ана шу эстетик жараён рўй берадиган майдонни биз нафосат деб атаймиз.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish