Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet62/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Г Л О С С А Р И Й


БАДИИЙ ИЖОД - адабиёт ва санъат феномени,илҳом билан боғлиқ маънавий ҳодисалардан бири,эстетик ижод шакли.У тарихий мазмунга эга бўлиб,санъат ва адабиёт турлари йўналишлари билан боғлиқ. Инсоният тараққиётининг турли даврларида класицизм,романтизм,танқидий реализм,натурализм каби йўналишлар ҳамда шундай бадиий ижод усуллари шаклланган ва ривож топган.
ГАРМОНИЯ (юн. Harmonia - алоқа, уйғунлик) - маълум тизим элементлари, таркибий қисмлари ривожланишининг муайян даврида ўзаро мувофиқ, мутаносиб,узвий боғлиқлик ва алоқадорлик ҳолатини англатувчи тушунча. Гармониянинг намоён бўлиш шакллари кўп. Масалан, фалсафада мазмун ва шакл,бутун ва бўлак, система ва элементлар ўртасидаги мутаносибликка нисбатан ишлатилади; мусиқа санъатида кўпчилик ижро этадиган қўшиқлар, хорлар уйғунликни билдирса, оилада эр ва хотин ўртасидаги бир бирига мослик, баҳамжиҳатлик ва тотувликни англатади, маънавиятда ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик асосида қуриладиган барқарорлик ва инсоний муносабатлардаги ўзаро уйғунликни ифодалайди.
ГЎЗАЛЛИК - эстетика категорияси бўлиб, нарса ҳодисаларнинг нафислиги ва нафосатини ижтимоий маънавий жиҳатдан баҳоловчи мезон, ижтимоий маънавий ҳаётда бирон бир нарса ёки кишига хос хусусиятларнинг шаклан ва мазмунан уйғунлигини англатадиган, турли шаклларда намоён бўладиган ва инсонда ёқимли туйғу, завқ, кучли ҳайрат ҳиссини ҳосил қиладиган тушунча. Гўзалликни яратилиши хусусида икки хил қараш мавжуд. Биринчиси - инсон тафаккури ва меҳнатининг маҳсули натижасида яратилган гўзаллик бўлиб, бунда ақл, тафаккур, билим, илҳом ва ҳиссиёт устувордир. Иккинчиси - инсон салоҳиятидан ташқарида юзага келадиган,унинг тафаккури ва билимининг маҳули бўлмаган гўзаллик бўлиб,унда макон ва замон ўзаро уйғун ҳолда намоён бўлади. Инсоний гўзаллик унинг учинчи шаклидир. Бунда нафақат ташқи кўриниш, қиёфа, балки инсоннинг ички дунёси,маънавий ахлоқий фазилатлари ҳам муҳим ўрин тутади.
САНЪАТ - ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли. Санъат инсон меҳнати,ақл идроки, шуури билан яратилган ижод маҳсулотидир. Санъат асарида шахснинг ўзига хос истеъдоди намоён бўлади. Санъат инсоният маънавий маданиятининг таркибий қисми, дунёни маънавий англашнинг махсус туридир. Санъат тушунчаси кенг маънода, бадиий қадриятлар,уларни яратиш ва истеъмол жараёнларини қамраб олади. Санъат ҳозирги даврга қадар инсоният тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келган. Санъатнинг қуйидаги икки тури фарқланади, амалий ва бадиий, амалий санъат турларига кулолчилик, наққошлик, каштачилик каби соҳалар кирса, бадиий санъат турларига рассомлик, мусиқа, ҳайкалтарошлик, кино,театр,бадиий адабиёт мансуб. Шунингдек, ифодали ва тасвирий санъат турлари фарқланади. Мусиқа- ифодали, рассомлик- тасвирий санъат турларига киради.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish