Эстетика фанидан маърузалар матни



Download 0,79 Mb.
bet6/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Гўзаллиги, улуғлиги ҳаққи–ҳурмати
Тинглагувчи дуо билан шарафлагумдир
Арта қутлуғлаган Ардвисурани.

Ҳудди ана шу яштдаги Ардвисура–Анахита тасвирини гўзаллик ва улуғворликнинг гўзал ва улуғвор тасвири сифатида бой, ранг–баранг эстетик инъикос тарзида идрок этилиши табиийдир. Анахитанинг сўзлар воситасидаги бу тасвири шу қадар муайянлаштирилганки, уни жонли мавжудотга ёки ҳайкалга қараб сўз билан чизилган сурат дейиш мумкин. Кейинчалик ана шу тасвирдаги безакларни, пешонагардишни Шимолий Бақтрияда, асосан Сурхондарё вилояти ҳудудида топилган ҳайкалларда ва бошқа қадимшунослик топилмаларида кўриш мумкин.


Ҳиндистон. «Веда»–муқаддас билим, «Ригведа»–алқовлар ведаси демакдир. «Ригведа» ўша давр кишисининг ўзи ва атроф муҳит: маъбудлар, иблислар, девлар, фазо, ижтимоий турмуш ахлоқий ва эстетик қадриятлар ҳақидаги билимларни ўз ичига олади. Бунинг устига «Ригведа» тили кейинги даврда санскритда ёзилган шеърлар ва мумтоз эпослар тилидан кўра, «Авесто» тилига яқин. «Ригведа»даги қатор мифологик персонажларнинг «Авесто»да мавжудлигини ҳам айтиб ўтиш лозим: номлар ўхшашлигидан тортиб, сюжетлар ўхшашлигигача учратиш мумкин. Бундан ташқари, ҳар икки диний тизимда сиғиниш объекти умумий: «Ригведа»да ҳам, «Авесто»да ҳам оловга сиғиниш эътиқодий асос сифатида намоён бўлади. Бундай ўхшашликлар жуда кўп.
«Ригведа»да сўзнинг аҳамияти алоҳида ўрин тутади. Маъбудларни эъзозлашда сўз ибодат ва қурбонлиқдан кам ҳисобланган эмас. Сўз покловчи, муқаддас омил ҳисобланган, «Ригведа»да у маъбуда Воч («voc»–«сўз», «нутқ» дегани) тимсолида жонлантирилган. «Ригведа»да орийлар жамиятидаги шоир илоҳий кароматга даҳлдор, маъбудлар алқаган донишманд тарзида намоён бўлади. Шоир маъбуддан ана шу кароматли онларни бахшида этишни сўрайди. Донишмандлик, бу бир зум намоён бўлувчи манзара. Унга эришишнинг усули – кўришдир. Шоир ички нигоҳ, савқи табиий билан, унинг ҳақиқатнинг илоҳий манзарасини ҳақиқат ногоҳ ёритиб юборадиган нури орқали кўради. Бир манзара ўрнини иккинчиси эгаллайди ва бу манзара–кароматлар алмашинуви заминида dhi деб номланган ведага хос дунёни билиш ётади.
Dhi–«фикр, тасаввур, қараш, тушунча; интуиция (фаҳм), билиш, ақл; билим, санъат, ибодат», шунингдек, «кўз ўнгига келтириш, фикрлаш» маъноларига уйқаш. Шоир dhira–«dhi» эгаси, донишманд, истеъдод эгаси» деб аталган. Шоирлар маъбудлардан dhi ато этишларини сўраганлар. Dhi туфайли шоирлар маъбудлар одамлар орасидаги воситачига айланганлар. Зеро шоир–«доимо маъбудлар олами билан учрашув» тимсолидир. Маъбудлар олами эса мутлоқ гўзаллик маскани Ведалардаги тасаввурга кўра, шоирлар ўзлари янги манзаралар яратмайдилар, балки оддий бандалар кўролмайдиган маъбудлар дунёсига тегишли манзараларни сўзга айлантирадилар. Бунда илҳомнинг ўрни муҳим: илҳомгина шоирга Илоҳий Сўз устидан ҳукмронлик қилиш имконини беради. Шу боис шоирнинг муваффақияти Воч билан боғлиқ. Воч дейди: «Кимни суйсам ўшани–қудратли, ўшани–браҳман, ўшани–риши, ўшани–донишманд қиламан. Зеро шоир–бахшининг «Сўз билан кўрмоқчиман илоҳ Агни сийратини», дейиши бежиз эмас.
«Ригведа»–шеърий матн. Унинг шеърий ўлчови ҳижоларнинг муайян сонига асосланган. Айни пайтда узун ва қисқа ҳижолар фарқланади. «Ригведа»да 1028 шарқия–алқовлар мавжуд. Узоқ замонлардан буён Ҳиндистонда бу шарқиялар мусиқа жўрлигида ижро этилиши одат тусига кирган. Чунончи, «Самоведа» – бутунасича мусиқага солинган «Ригведа» шарқияларидан иборат.
«Авесто»даги каби «Ригведа»да ҳам “Нур эстетикаси” алоҳида ўрин тутади. Жуда кўп шарқия-алқовлар муқаддас олов маъбуди Агнига бағишланган. Қадимий ёдгорликнинг биринчи алқови–шарқиясидаёқ Агни «шоирона закий, ҳақиқий чарақлаган шараф соҳиби» деб таърифланади. Агнига нисбатан «гўзал ёқилган», «гўзал қиёфали» «чарақлаган» сингари сифатлашлар қўлланилади; гўзаллик ҳақидаги тасаввур нур билан боғлиқ тарзда намоён бўлади. Гўзаллик «сувга тўла бодиядек эзгулик тўла» маъбуд Индрнинг ҳам асосий сифати тарзида талқин этилади; уни шарқиялардан бирида «қудратнинг гўзал ҳаракат қилувчи ўғли», дейилса, бошқа бирида у:



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish